___Бир йигит бар вақт ўлди.
___Гуноҳлари кўп экан,
___Кабри оташга тўлди.
___Йиллар ўтди орадан,
___Йигит қийноқда ётар.
___Кўтарилмас азоблар,
___Кундан-кун бўлар баттар
___Аммо, бир кун қабрга,
___Келди икки фаришта.
___Зулмат босган бу қабр,
___Бирданига ЁРИШДИ.
___Фаришталар дедилар...
___Битди қабр азоби
___Энди сизга бўлмагай.
___АЛЛОХнинг ҳеч ғазаби,
___Бу совғалар сиз учун,
___Бўлсин сизга муборак.
___Бизларнинг келишимиз,
___Сизга ЖАННАТдан дарак!
___Йигит деди: Малаклар,
___Сизлар шошиб қолибсиз.
___Лойиқмасман совғага,
___Сиз адашиб келибсиз.
___Орзуларим кўп эди,
___Улиб кетдим армонда
___Лойиқмасман совғага,
___Килманг мени шарманда.
___Ётавериб бир жойда,
___Кўникдим-ку САБРга.
___Олиб бориб беринглар
___Уни бошқа бировга.
___Фаришталар дедилар:
___Биз қилмаймиз ҳеч хато,
___Бу совғалар сиз учун,
___Сизга қилинган АТО.
___Жон олувчи фаришта,
___Жонингизни олганди.
___Ўша пайт бешикда,
___Фарзандингиз қолганди.
___Инсонларга фарзандлар,
___Берилади омонат.
___Омонатга ҳиёнат
___Уртамаса диёнат.
___Аёлингиз тарбия,
___Килди ёлғиз болани.
___Фарзандингиз ўрганди
___Шу бугун БИСМИЛЛОҲни.•
___Қабрингизни тарк этар
___Энди азоб-ғавғолар.
___Диёнатли фарзанддан
___Келаверар совғалар.
___Яхши қолгин эй йигит,
___Сўзимиз ростдир ишон.
___Фаришталар кетдилар
___Кабр бўлди НУРАФШОН.
___Охиратни унутдик
___Дунёларга берилиб.
___САВОБ ишни ор билиб
___ГУНОҲ қилдик керилиб.
___БИСМИЛЛОҲни ўрганиб
___Шунча савоб бўлса гар.
___Қанча савоб бўларкан,
___ҚУРЪОН ўқисак агар.
___ДУО қилинг азизлар,
___Фарзандлар ОЛИМ бўлсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев