Эр-хотин 60 йил бирга умр кечиришди...
Хаётлари хамма хавас қиларли, тинч ва осуда ўтди. Фарзандлар тарбиялаб, камолга етказишди. Ораларида хеч сир бўлмади. Фақат, аёл ўз жавони ичида бир пойафзал қутисини сақларди.
Сочларига оқ оралагач, сирни ошкор қилиш ниятида чолини чақирди...
Қутичани олиб, ичини очди. Унда қўлда ясалган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул ётарди...
Чол хайрон бўлиб:
~ "Бу нима?” деб сўради.
Аёл:
~ "Турмушга чиқишимдан олдин бувим рахматли менга бахтли яшаш сири хақида насиҳат қилиб, умр йўлдошинг билан асло баҳслашма, аччиғинг келганда, ўзингни чалғитиш учун қўғирчоқ ясагин," деганлар...
Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида иккита қўғирчоқ бор эди-да... !
Демак, шу йиллар давомида икки марта хотинимни хафа қилибман-да, деб ўйлади...
Сўнг яна аёлидан сўради:
- Унда, бу қандай пуллар..? Ахир буларни рўзғордан тежаб, мендан яшириб тўпламагандирсан..?
Аёл хотиржамлик билан:
- Бу пулларни қўғирчоқларни сотиб йиғганман…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев