Тонгда кўча томондан эшитилди бир овоз.
Чиқсам бир бола ва қиз йиғларди солиб уввос.
"Ҳой болалар, тинчликми, бўлдими бир фалокат?"
"Онажон, бу - Меҳрхон, менинг исмим - Оқибат".
Одамлар айтишича биз йўқолиб қолибмиз.
Қайга боришни билмай сарсон бўлиб юрибмиз.
"Эҳ болама, Оқибат. Биламан, сен шундасан.
Орамизда юрибсан яхши, ёмон кунда сан.
Сен бола ҳафа бўлма, одамларга ҳам қийин.
Тирикчилик ғамида сени унитдикмикин?
Кўрмас жиян тоғани, амаки ва холасин.
Қўшнини кўриш қайда, , бирров кўрар ўз боласин.
Саккиз соат ишлардик, кейин олар эдик дам.
Ҳозирда йигитларга йигирма тўрт соат кам.
Бир жойга борай деса қуруқ қўлла бормайди.
Йўлкирага ҳам керак, кўп томонни ўйлайди.
Тўртта нонни ўзини кўтариб боролмайди.
Рўзғоридан орттириб бир нарса ололмайди.
Вақт йўғида пул бордир, вақт борида қани пул?
Ҳоҳиш ва имкониятлар мос келиши кўп мушкул.
Ҳаражатлардан қочиб боришни ортга сурар.
Иложсиз, телефон қилиб жигар холини сўрар.
Меҳрхон. Болам сен ҳам биздан хафа бўлмагин.
Ҳали ҳам инсонларнинг қалбида борсан, билгин.
Меҳрли юраклар ва Меҳрли қўллар кўпдир.
Фақат дунё ташвиши сендан устунроқ, зўрдир.
Меҳрхон ва Оқибат! Маҳкам ушланг қўлингиз.
Ҳеч қўрқмасдан одамлар орасига қайтингиз!
Сизни кутар жигарлар, ака- ука, қариндош.
Қўни- қўшни, ўртоқ, дўст, оғайни ва синфдош.
Йўқотмаймиз сизларни, сиз бизларга кераксиз.
Инсонларга пардозсиз, зийнатсиз ва безаксиз.
Сиз Оламнинг бетакрор Оқибати, Меҳрисиз.
Дунёни ушлаб турган устунлардан бирисиз.
Мана, менинг ҳам қалбим Меҳр билан лиммо лим.
Лекин ҳамёним бўм- бўш, ўтирибман шунга жим
Инша Аллоҳ, ҳадемай нафақани оламиз.
Меҳр, Оқибат! Кетдик! Жигарларни кўрамиз🌹🌹🌹😊Кунимиз хайрли болсин🤲 https://chat.whatsapp.com/CxS3TmKwupxK6pESOA525B
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев