Мусофирнинг нони тоштан қорилгандур
Сочларига қиш қахратон ёйилгандур.
Бир кун боши, бур кун қоши ёрилгандур,
Осон тутманг мусофирда юрганларга,
Ӯзга юртда нону тузин терганларга.
Саратонда офтоб тийғинг тилар тинмай
Ич - ичидан йиғлагиси келар тинмай.
Саргардондир бир гӯшага сиғиб - сиғмай,
Осон тутманг мусофирда юрганларга,
Ӯзга юртда нону тузин терганларга
Бу дунёда ҳар саволнинг жавоби бор,
Ҳар амалнинг гуноҳи бор савоби бор.
Мусофирнинг ватан деган азоби бор
Осон тутманг мусофирда юрганларга
Ӯзга юрта нону тузин терганларга.
Отаси бор Онаси бор Аёли бор,
Ортда қолган миллион бир хаёли бор.
Тирикчилик деган юки малоли бор.
Осон тутман мусофирда юрганларга,
Ӯзга юртда нону тузин терганларга.
Уйланибоқ четка кеткан мусофир бор,
Ишлаб муродига еткан мусофир бор.
Четларда жон таслим қилган мусофир бор,
Осон тутманг мусофирда юрганларга ,
Ӯзга юртда нону тузинг терганларга.
Ӯзга юртнинг бегона бир борлиғи бор,
Розғорининг ямаб бӯлмас ёриғи бор.
Юрагида малхами ёқ оғриғи бор,
Осон тутман мусофирда юрганларга
Ӯзга юртда нону тузин терганларга.
Нафс бор жойда тоқат қайда сабр қайда,
Мусофирга қадр қайда қабр қайда.
Бундан ортиқ тақдир қайда жабр қайда,
Осон тутманг мусофирда юрганларга,
Ӯзга юртда нону тузинг терганларга....
МУАЛЛИФ. ХУМОЮН МИРЗА
ЁЗУВЧИ.. ХУДОЙБЕРДИ МИРЗОЕВ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7