Яна ёстиғинга қўймадингми бош.
Соат юрагингдек ураяпди бонг.
Вужудингдек ёниб чиқмоқда қуёш!
.
Яна соғиндингми болангни она,.
Кўзларинг йўлига тўкдингми яна,
Сени ҳижронларга қилган ҳамҳона,
Болангдан ранжигин, бир борагина!
.
Тушинга кирдими қўлим қадоғи,
Жоним оғриқларин сездингми наҳот.
Она деган сўзнинг ҳазин титроғи,
Менинг забонимда қотди умрбод.
.
Болам деб бағрингни баҳридан ўтдим,
Дунё деб жаннатдан кечдим, нотовон!
Кел десанг боламнинг қошига кетдим,
Қандай ранжимайсан мендан онажон!
.
Сабрингни қошида эрир қоялар,
Бардошинг олдида олам чўкар тиз,
Мусофир юртларда нурлар, соялар,
Мени ютиб қўяр дуоларингсиз!
.
Яхшию ёмонлар сероб бу жахон,
Фақат онам битта, онам бир дона.
Мен сени йўқлашга топгунча имкон,
Илоҳим ўлмайин тургинда она!
.
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев