Предыдущая публикация
"Одамларнинг исломдан насибаси, намоздан бўлган насибаларига қараб бўлади. Уларнинг исломга рағбати, намозга бўлган рағбатларига қараб бўлади. Эй Аллоҳнинг бандаси! Ўзингни таниб ол! Сенда исломнинг қадри бўлмай Аллоҳга йўлиқишдан эҳтиёт бўл!
Зеро, қалбингдаги исломнинг қадри, қалбингдаги намознинг қадрига қараб бўлади".
.
📚"Китабус солат" 15-бет.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6
Абу Лайс Самаркандий, китобидан
.
62. У жойда улар беҳуда сўз эшитмаслар, балки салом (эшитурлар, холос). У жойда улар учун эртаю кеч ризқлари ҳозирдир.
.
63. У - бандаларимиздан тақводор бўлган кишиларга Биз мерос қилиб берадиган жаннатдир.
.
47. Ҳар бир миллат учун пайғамбар бўлур. Бас, қачон пайғамбарлари келганида, ўша (миллат)ларга зулм қилинмаган ҳолда, уларнинг ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур.
.
И з о ҳ. Ислом таълимотига кўра, бу олам имтиҳон олами бўлиб, ҳар бир киши мана шу имтиҳонда ўта олган-олмаганига қараб охиратда мукофот ёки жазога мустаҳиқ бўлади. Бандалар ўзларининг зиммаларидаги бурчларини ва ҳақ-ҳуқуқларини таниб, ҳақ йўлни топиб, имтиҳондан муваффақият билан ўтишлари учун уларга Аллоҳ таоло пайғамбарлари орқали Ўз кўрсатмаларини юборади. Бу пайғамбарларнинг аввалгиси Одам алайҳис-салом бўлса, сўнггиси Муҳаммад алайҳис-саломдирлар. Бу иккалаларининг ўртасида юз минглаб пайғамбарлар ўтганлар. Бинобарин, дунёда бирон-бир миллат йўқки, у миллатга Аллоҳ пайғамбарларининг даъвати етмаган бўлса. Юқоридаги оятда уқтирилишича, Аллоҳ таоло ўзи яратган ҳар бир миллатга пайғамбар юбориб, ўз динига даъват қилади. Қачонки, у миллат ўша пайғамбарни ёлғончи қилиб, у келтирган диндан юз ўгирса, қиёмат...ЕщёЮнус сураси,
.
47. Ҳар бир миллат учун пайғамбар бўлур. Бас, қачон пайғамбарлари келганида, ўша (миллат)ларга зулм қилинмаган ҳолда, уларнинг ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур.
.
И з о ҳ. Ислом таълимотига кўра, бу олам имтиҳон олами бўлиб, ҳар бир киши мана шу имтиҳонда ўта олган-олмаганига қараб охиратда мукофот ёки жазога мустаҳиқ бўлади. Бандалар ўзларининг зиммаларидаги бурчларини ва ҳақ-ҳуқуқларини таниб, ҳақ йўлни топиб, имтиҳондан муваффақият билан ўтишлари учун уларга Аллоҳ таоло пайғамбарлари орқали Ўз кўрсатмаларини юборади. Бу пайғамбарларнинг аввалгиси Одам алайҳис-салом бўлса, сўнггиси Муҳаммад алайҳис-саломдирлар. Бу иккалаларининг ўртасида юз минглаб пайғамбарлар ўтганлар. Бинобарин, дунёда бирон-бир миллат йўқки, у миллатга Аллоҳ пайғамбарларининг даъвати етмаган бўлса. Юқоридаги оятда уқтирилишича, Аллоҳ таоло ўзи яратган ҳар бир миллатга пайғамбар юбориб, ўз динига даъват қилади. Қачонки, у миллат ўша пайғамбарни ёлғончи қилиб, у келтирган диндан юз ўгирса, қиёмат кунида у миллатга ўша пайғамбар гувоҳлигида адолат билан жазо берилади. Бу оят: «То пайғамбар юбормагунча ҳеч кимни жазолагувчи эмасмиз», деган мазмундаги Исро сурасининг 14-оятига ҳамоҳангдир.
.
48. Улар: «Агар ростгўй бўлсангизлар (айтинглар-чи), мана шу ваъда (қилинган азоб) қачон бўлади?!» дейдилар.
.
49. Айтинг (эй Муҳаммад): «Мен агар Аллоҳ хоҳламаса (ўзгалар у ёқда турсин), ўзимга ҳам бирон зиён ё фойда етказишга қодир эмасман. (Бинобарин, келажак, ғайб илмларидан ҳам хабардор эмасман, лекин) ҳар бир миллат-авлод учун бир ажал бордир. Қачон ажаллари етса, уни бирон соат кетга ҳам сура олмайдилар, илгари ҳам қила олмайдилар.
.
50. Айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар У зотнинг азоби сизларга кечаси ё кундузи келса (бундан сизларга не фойда?) Бу жиноятчи кимсалар (яъни, мушриклар) у азобнинг нимасини шоштирмоқдалар-а?!
.
51. Ўшанда (Аллоҳнинг азоби бошингизга) тушганида (сизларга): «Унга иймон келтирурмиз? Энди-я?! Ахир (азоб тушишига ишонмай) уни шоштираётган эдингизлар-ку?!» (дейилур).
.
52. Сўнгра ўзларига зулм қилган бу кимсаларга айтилур: «Мангулик азобини тотингиз! Сизлар фақат ўзларингиз касб қилган гунохларингиз сабабли жазоланмоқдасиз».
.
53. (Эй Муҳаммад), сиздан: «У (ваъда қилинган азоб) ҳақми?» — деб сўрайдилар. Айтинг: «Ҳа, Парвардигоримга қасамки, албатта у ҳақдир. Сизлар (ундан) қочиб қутулгувчи эмассизлар».
.
54. Улар азобни кўрган вақтларида агар ўзига жабр қилган (яъни, кофир бўлиб ўтган) ҳар бир жон учун ердаги бор нарса бўлса, у (ўша азобдан қутулиш учун) албатта уни (бор нарсасини) фидо қилган ва (иймон келтирмагани учун) афсус-надоматлар чеккан бўлур эди. (У кунда) уларга зулм қилинмаган ҳолда ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур. (Яъни бу дунёдаги қилмишларига яраша жазоланурлар).
.
55. Огоҳ бўлингизким, осмонлар ва ердаги нарсалар, шубҳасиз, Аллоҳникидир. Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг ваъдаси ҳаққи-рост ваъдадир. Лекин уларнинг кўплари билмайдилар.
.
56. У тирилтирур ва ўлдирур. Ва Унгагина қайтарилурсизлар.
.
Билол ибн Саъд (розияллоҳу анҳу) дан: Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) дер эди: Ё Аллоҳ! Хаёл тарқоқлигидан асрашингни сўрайман.
.
“Хаёл тарқоқлиги нима?”, дея сўрашди.
“Кишининг ҳар бир дарада бир мулки бўлишидир”, дея жавоб берди у.
.
Ё Аллоҳ! Олимларнинг қалблари менга лаънат ўқишидан паноҳ сўрайман, дея дуо қилган Абу Дардодан сўрашди:
“Олимларнинг қалбларининг лаънат ўқиши қандай бўлади?”
“Менга нисбатан нафрат этишларидир”, деди Абу Дардо.