Зиёли, ўқимишли бўлган инсон бўлган Мансур ака айни фарзандлари рохатини
кўрадиган ёшда оғир хасталикдан оламдан ўтди.. Хотини Азиза опа, беш қиз ва бир ўғли унинг ортидан зор-зор йиғлаганча қолдилар... Қизларини каттаси эндигина турмушга узатилган, иккинчи қизини хам яқинда тўйи бўлиши керак эди. Мансур акани ўлимидан сўнг, хеч нарсага зориқмай яшайдиган бу оила анчагина қийналиб қолди. Қариндошлар хам ўзидан ортмайди. Фарзандлар улғайяпти. Ёлғиз ўғли хали мактабда ўқийди. Бу ёқда қудалар хам тўйни бошламоқчи эканликларини айтиб қолишди. Азиза опа "Дадасини ўлганига эндигина бир йил бўлди, тўй кўнглимга сиғмайди, қолаверса, қиз узатишга шароитим йўқ, яна озроқ тўйни тўхтатиб турайлик", дея ўтинди қудаларига. Бироқ ёши улуғ кариндошлар "Ҳайрли ишни ортга суриб бўлмайди, Мансуржонни хам рухи шод бўлади, қизини бахтидан. Мана биз бормиз бахоли қудрат ёрдам қиламиз" деб койиб беришди.
Хуллас, қариндошлар ёрдамида қизини узатишди. Лекин қачонгача бошқалардан умид қиламан, ўзим харакат қилишим керак фарзандларим учун деб Азиза опа таниш-билиш орқали бозорга майда-чуйда нарсалар сота бошлади. Кейинчалик эса савдони мукаммал ўрганиб, шахсий дўконига эга бўлди. Иши кун сайин ривожланиб, фарзандларини оёққа турғизди. Учинчи қизи Муниса онасини сирдоши ёрдамчиси эди. У жуда ақлли фаросатли қиз бўлиб улғайди. Хамшираликка ўқиб, ўзларидаги касалхонада ишларди. Бироқ пешонайи тақдирми, ёши 28га кирган бўлсада хамон турмушга чиқмаган. Ундан кейинги сингилларига совчилар келар лекин улар "Опамдан олдин турмушга чиқмаймиз" деб рози бўлишмас эди. Муниса бундан жуда қийналар, "Сингилларимни бахтини боғлаб ўтирибман" дея изтироб чекарди. Муниса бир куни онаси ва сингилларига:
- Ойижон, мен сабаб сингилларим хам бахтсиз бўлишини истамайман. Мени хафа бўлади деб ўйламанг, нахотки жонимдан азиз инсонларим бахтидан хафа бўлсам?! Илтимос уларни узатинг бахтли бўлишсин. Агар шундай қилмасангиз бир умр ўзимни айблаб ўтаман. Майли мен пешонамда борини кўраман. Мени ўйламанг. Мени десангиз рози бўлинг жон синггилларим,- деб йиғлаб ялинди. Мунисани кўз ёшига ёлворишларига дош беролмай Азиза опа ва қизлари ҳам бир-бирини қучиб йиғлашарди. Нихоят Азиза опа икки қизини бирин кетин яхши оилага узатди. Муниса синггилларини тўйида елиб югуриб хизмат қилди. Онаси билан бирга опалари ва сингиллари фарзандларига бешиклар тузатиб олиб боришди. Муниса ич-ичидан уларга хавас қилар, ўксинар лекин онасига сездирмасди. Оғзига кучи етмаган ғаламис кимсалар Муниса хақида турли-туман миш-миш, бўхтонлар тарқатишарди. Бири уни давосиз дардга чалинган, шунга хеч ким уйланишни истамайди деса, яна бири Мунисани оёқ олиши бежо дерди. Хуллас аллақачонлар Мунисага "қари қиз" тамғасини босишганди. Орқаваротда бундай гап- сўзларни эшитган Муниса эзилар, неча марта жонига қасд қилмоқчи бўларди. Бироқ онасини ўйлар, одамлар эса "демак бир балоси, борки, ўзини ўлдирди" деб яна маломат қилишларини ўйлаб бу йўлдан қайтарди. Худодан куну-тун бахти очилишини сўраб илтижо қилиб, уй, касалхонадаги ишлари билан овунарди. Бахтни қарангки, қўшни махаллада яшайдиган холасини Муниса тенги Ахмад исмли қўшниси бор эди. У ёшлигиданоқ отасига кўмакчи, мехнатсевар бўлиб ўсганди. Отаси анча қариб қолгач, Ахмад рўзғорни тўлиқ бўйнига олди, устачилик қилиб тинимсиз ишлаб ука- сингилларини уйли-жойли қилди. Лекин хамон кўнглига яқин қиз учрамагани учун уйланишни ўйламасди. Холасиникига мехмонга келган Мунисани бир кўришдаёк ёқтириб қолди. Неча йиллардан бери орзу қилган, излаган мухаббатини Мунисада кўргандай бўлди. Мунисани холасидан у хақда сўраб билди ва онасини совчиликка жўнатди. Муниса ва Ахмад учрашишди. Бир- бирларига ёқиб, турмуш қуришди. Муниса ҳозир иккита фарзандни онаси. У бахтидан шод. Хам уй, хам касалхонадаги ишини эплайди. Ахмадни ишлари хам кун сайин ривожланиб катта қурилишлардан буюртмалар ола бошлади. Қайнонаси эса қўни-қўшнига келинини мақташдан чарчамайди.
Бахт улуғ неъмат, фақат кимдир эртароқ, кимдир кечроқ етишади...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев