Бир ҳовлида ўйнаб кулиб ўсганларим
Соғинганда йўлга қараб кутганларим
Дийдор қўмсаб суратини ўпганларим
Омонмисиз соғинганим жигарларим
Ака - ука, Опа - сингилларим.
Рўзғор дея ғоримизда оворамиз
Оила деймиз вақтимизни қизғонамиз
Айтинг қачон болаликдек қувонамиз
Омонмисиз соғинганим жигарларим
Ака - ука, Опа - сингилларим.
Акам дея соғинганда боролмасам
Опам дея зарра меҳр беролмасам
Гоҳ синглимдан бориб хабар ололмасам
Омонмисиз соғинганим жигарларим
Ака - ука, Опа - сингилларим
Ойда йилда кўришамиз бир соатга
Бойланганми ширин дийдор айтинг вақтга
Ташвишларни қолдирайлик келинг ортга
Омонмисиз соғинганим жигарларим
Ака - ука, Опа - сингилларим.
Ота уйни деворлари нурамасдан
Кўришайлик умр нури қуламасдан
Ташвиш деганлари ҳеч тугамасда
Омонмисиз соғинганим жигарларим
Ака - ука, Опа - сингилларим.
Жигарчилик жигарингни симиради
Жигар дарди юрагингни кемиради
Бу соғинчлар дил тубини емиради
Омонмисиз соғинганим жигарларим
Ака - ука, Опа - сингилларим.
Келинг бир кун вақтни тўхтатамиз
Ғам ташвиш йўқ деймиз унитамиз
Жам бўламиз йиғиламиз кўришамиз
Омонмисиз соғинганим жигарларим
Ака - ука, Опа - сингилларим.
Шералижон Хамроев Шоир
Тел +79999751161
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев