Қишлоқ аҳлининг умумий қудуқлари бор эди... Ундан ҳамма челак билан сув чиқариб, эҳтиёжи учун ишлатарди...
Вақт ўтиб қудуққа челак ташаласалар, арқоннинг ўзи қайтиб, челак чиқмайдиган бўлиб қолди. Бунинг сабабини билмаган аҳоли, қудуқни жинлар макон тутиб олган, деган гумонга боришди...
Ўзаро маслаҳатлашиб, кимнидир унда нималар бўлаётганини билиб чиқиши учун туширмоқчи бўлишди...
Лекин ҳамма ўз жонидан қўрқар, челакдек қайтиб чиқмасликдан ҳадиксирар эди...
Шундай бўлса ҳам, ораларидан бир йигит чиқди. Лекин у шарт қўйди...
Қудуққа тушиши учун арқонни бошқалар билан бирга унинг акаси ҳам ушлаб туришини исташини айтди.... Ҳамма ҳайрон бўлибди...
Шунча киши турганда, у акасини келтириши ҳақиқатда ҳам ажиб эди...
Одамлар уни акасини топиб келишди. Сўнг йигит қудуққа тушди. Ичида бир маймун борлигини кўрди...
Челакларни ўша жонивор арқондан ечиб олар экан. Уни бошига ўтказиб, пастдан туриб арқонни тортишларини буюрибди.
Қудуқнинг оғзига яқинлашганида, ҳаммани кўзи маймунга тушибди, ним қороғуда маймун уларга алланечук махлуқ бўлиб кўринибди...
Қўрқувдан арқонни ташлаб қочиб қолишибди. Фақат унинг акасигина инисини ҳаётидан хавотир олганидан жон - жаҳди билан чиқариб олишга уринибди...
У чиқиб олгандан кейин қишлоқ аҳли акасини чақиртишининг сабабини англашибди..
Ака - укачилик ришталарига зарар берадиган нарсаларни доимо бартараф этинг...
Чунки ҳеч ким сизни ака-укангиздек қувватламайди..
Опа-сингилдек ҳеч ким сизга меҳрибон, йўқламасангиз ҳам, сизни излаб, сиздан хавотир олмайди...
Буюрганингизни унингдек кимса бажармайди. Уни сиз ҳам авайланг...
Меҳрингизни аяманг.
Ота-онадан сўнг улардан яхшисини топа олмайсиз...
Ёр-биродарларингизнинг кўплиги сизни алдаб қўймасин. Бошингизга мусибат тушса, ёнингизда улардан бошқани тополмайсиз...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев