Шунчаки ибрат учун!😢
Ўлим фариштаси шифохонада оғир аҳволда ётган бир мўъмин бандани қошига келди. Унинг рухини уйғотди.
- Эй банда, сен умрингда зарра гунох қилмадинг. Бас юр, сенга жаннат эшиклари очиқ. Мен томон тўрт қадам ташласанг кифоя. Рух танадан қўзғалди.....
У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган, ўз танасига бир зум термулиб қолди. Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади.
Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди.
- Бу кимнинг йиғиси? - фариштадан сўради рух! Фаришта деди:
- Бу сенинг энг яқин дўстинг. У сенинг ўлимингдан уч кун шундай йиғлайди. Рух Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади
Шунда унинг ортидан аввалгидан кучлироқ бошқа бир йиғи овози эшитилди.
- Бу кимни йиғиси? - фариштадан сўради рух.
- Бу сенинг аёлинг. У ўлимингдан 40 кун шундай йиғлайди.
Рух Аллоҳдан аёлига сабру саодат тилади ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шу маҳалда унга жаннат эшиклари зоҳир бўлди. Рух жаннат гўзаликларидан лол қолиб бир зум тўхтаб қолди.
Шунда унинг ортидан олдингиларидан ўн чандон дардли йиғи эшитилди
- Бу кимнинг йиғиси? - фариштадан сўради рух.
- Бу сенинг онанг. У ўлимингдан умрини сўнгигача шундай йиғлайди.
Рух бир ортга қаради, бир жаннат томон қаради. Сўнг фариштадан сўради:
- Мен сен билан кетишни хоҳламасам-чи? Фаришта деди:
- У ҳолда сенга жаннатга кириш имкони берилмаслиги мумкин.
Рух ортидан эшитилаётган юракни ўртовчи ғамгин йиғига бир муддат қулоқ тутди ва деди:
- Агар ортга кайтмасам қиёмат кунигача онамнинг йиғиси қулоқларим остида бўлади. Ахир қандай қилиб онамни бу ҳолида ташлаб кетаман.
- Мен кетяпман!
Рух ортига уч қадам ташлади. Фаришта ғойиб бўлди. Рух танага қайтиб кирди. Юрак ура бошлади..
Гулни баргидан қилсанг ҳам жудо.
Онани болам деб йиғлатма Худо.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 269