Қоя бўлсанг коядек яша,
Адирларга нурама эркак!
Майли жон деб жонингни тўша,
Аёлдан пул сўрама эркак!
Яратгандан хуснини сўра,
Шеър ёзишга исмини сўра,
Ўлим сўра ўзингга жўра,
Аёлдан пул сўрама эркак!
Дунё бозор аравангни торт,
Ўз копингни ўз елкангга орт,
Телпакни сот, чорихингни сот,
Аёлдан пул сўрама эркак!
Кимга огир ботмасин ёмон,
Йигит моли ердадир хамон,
Миннат ўки кўймайди омон,
Аёлдан пул сўрама эркак!
Бошинг дорда, бўгзинг кундада,
Яхши кунда, ёмон кундада,
Чида, ундан фаркинг шундада,
Аёлдан пул сўрама эркак!
Хаккинг сўраб йўкни бўлдирсин,
Оғзи бурнинг қонга тўлдирсин,
Ўлдирса хам эркак ўлдирсин,
Аёлдан пул сўрама эркак!
Мухаббат бу кўнгил зийнати,
Сенга мехри пок дил тийнати,
Кимлигингни колмас киймати,
Аёлдан пул сўрама эркак!
Мирзо эмас гадо бўлсанг хам,
Хақ бўлсанг хам, хато бўлсанг хам,
Ор де жондан жудо бўлсанг хам,
Аёлдан пул сўрама эркак!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев