Мебель қандай материаллардан тайёрланади?
Хар қандай мебельда икки асосий қисм бўлади: корпус ва фасад(олд кўриниш, яъни очиладиган қисм(эшиклар) ва очилмайдиган қисм фальш(ёлғон) фасад). Корпус асосан ЛДСП(ламинированное ДСП(древесно-стружечная плита)), яъни халқ тилида ламинатдан тайёрланади.
ЛДСП нима? Бу ДСПга қопланган ПВХ(поливинилхлорид) плёнка. Бу материал халқаро стандарт асосида тайёрланади. Аслида ДСП махсус кимёвий елим(клей) ёрдамида ёгоч кукун(қирқим)ларини пресс ёрдамида бирлаштириш орқали тайёрланади. ДСП ўзидан инсон соғлиги учун зарар булган хид таратади. Шунинг учун ДСПни ёпиқ жойларда ишлатиш соғлиқ учун зарардир!!! ЛДСП эса, яъни ПВХ плёнка қопланган ДСП юқоридаги хавфни олдини олади!
Энди мебельнинг олд(фасад қисми) нимадан иборат бўлиши мумкин. Бу материалларни нарҳ жиҳатидан ўсиш тартибида санаб чиқамиз: ЛДСП(ламинат), Пластик қопланган ДСП ёки МДФ, ЛМДФ(ламинация қилинган МДФ), Акрил(ДСП ёки МДФга қопланган пластмасса материал), шпон(соф ёгочнинг юпқа қатлами) ва соф ёғоч(массив-қимматбаҳо дарахтлар(ёнғоқ, қайрағоч, чинор, дуб ва ҳоказо).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3