Кечки соат 23:00 кўчада эдим. Автобус бекатига яқинлашар эканман, аввалига ҳеч нарсани тушунмадим кейин билсам чамаси 18 ёшдеги қизча қўлида таблетка, ўзи эса бехуш ётарди. Кўзим тушдию югириб бордим олдида эса телефони тинмай жиринглаганча жавобсиз турарди. Телефонга жавоб бермадим қизни дарҳол шифоҳонага олиб бордим. телефондан топган биринчи рақам эгаси қизчанинг Азиза исмли дугонасига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирдим. У дарҳол қизнинг ота онаси билан шифоҳонага етиб келди.
Ўша куни уйга кетишга қандайдир кўнглим бўлмади. Қизнинг дугонасини четга олиб қиз ҳақида сўрадим нега бу аҳволда экан? Кўринишидан ёш келинчакга ўҳшади нима бўлганди деган саволларга кўмиб ташладим.
Аста секин ҳўрсиниб Азиза гап бошлади Дугонам жуда яхши қиз у бундай иш қилади деб ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Ҳаммасига тўй ва уни эрта турмушга беришгани сабаб бўлди.
Ота онаси жуда пулдор ҳам эмас, лекин ортиқча орзу ҳафасли инсонлар эди. Дугонам 18 ёшга тўлар тўлмас турмушга беришмоқчи бўлишди бадавлат оиладан совчи келган экан, қуда бўлсак бундан ортиғини тополмаймиз кел шуларга қуда бўлайлик деб бойликга ҳавас қилиб ота онаси қизини бир бойнинг бетайин фарзандига беришди.
Ҳаммаси ҳам майлику қизларини бериш учун бойларга тенглашамиз деб тўй учун анчагина қарз олишди. Мани дадам мебел сотадилар
Қизимни тўйига деб мебел сотиб олишини ва уни пулини тўйдан кейин беришини айтишганди. Адажоним бошида мебелни қарзга беришга рози бўлибди кейин ўйланиб қолибди негаки тўй учун қарзга 3000 $ лик мебел ҳарид қилибди. Бир тўйни мебелини ўзи ўунча пул бўлса тўй қанчага тушган деб ўйлайсиз?
Ҳуллас катта қарзлар эвазига қилинаётган тўй жуда катта дабдаба билан якун топди. Дугонам уларни оиласида 1 ҳафта яшади ва ўш кундан кёвни асл қиёфаси очила бошлади. Куёв бола гиёҳванд ва қизларга жуда ўч бетайин бола экан, аста секин уйга кеч келадиган кейинчалик уйда тунамайдиган ҳолатга етибди келса ҳам дугонам билан жанжал қиларкан. Буларни охири дугонам уйига ҳайдалиши билан якун топди. Дадасининг бўйнида катта қарзи бор тўйни чиқимини тўлаши керак қизи эса уйига қайтиб келди турмуши бўлмади. Сотсак озроқ бўлса ҳам пул бўлар қарзларимизга ёрдам бўлар деб қуда томондан дугонамни юкларини олгани боришганди, улар мутаҳамлик қилиб қизингизни оламиз деб биз тўй учун ҳаражат қилганмиз бу олиб келган буюмларингиз бизни ҳаражатларимиз эвазига қолади дейишибди. Бу воқеа кеча бўлганди мана кўриб турганиздек дугонам бўлиб ўтган ишларни кўтара олмагани аниқ ва мана бугун дори ичибди.
Бу гапларни, бўлиб ўтган воқеани эшитарканман чуқур ҳаёллар ичида қолдим. Бирдан қизнинг онаси додлаб йиғлагани овози эшитилди чопиб бордик, тушуниб етикки докторлар қизни асраб қолиша олмабди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 107