Қон босими ўлчанганда, рақамлар 105/70 кўрсаткичидан паст даражани кўрсатса, бу - гипотония (илмий тилда - гипотензия) деб аталади. Унинг аломатлари – бош айланиши ҳамда оғриши, кўнгил айниши, умумий ҳолсизлик.
1. Шундай инсонлар борки, уларда паст қон босими вегетатив асаб тизимига хос туғма хусусият ҳисобланади. Бу одатда астеник типдаги кишиларда ( бироз нимжон, тери ранги оч бўлган кишилар)
кузатилади , улар аҳолининг тахминан 7 фоизини ташкил қилади. Бундай инсонлар жуда бардошли ва ишчанлиги билан ажралиб турмайди, лекин фаол ҳаёт тарзи олиб боришади ва қон босими паст эканини сезишмайди, бироқ уларнинг қон босими кўпчилик учун меъёр ҳисобланган (120/80 ) кўрсаткичга кўтарилса, аҳволи оғирлашади.
2. Паст қон босими кўпинча юрак соҳасидаги етишмовчилик белгиси ҳисобланади. Бунда қон яхши айланмайди ҳамда томирлар бўшашади. Бундай ҳолатлар юракнинг яллиғланиш – эндо ва миокардитлар фонида юзага келади, бу эса кўпинча ангина ва тумов асорати бўлади. Юрак соҳасидаги бузилишларга ЭКГ жараёнида ойдинлик киритиш мумкин.
3. Томир дистонияси, бундай ҳолатга икки хил омил сабаб бўлади: симпатоадренал ва парасимпатик (ацетилхолин). Психиатрлар бу борада “Инсоннинг жони юракда эмас, буйракда” деб ҳазиллашишади, ахир стресс гормонлари буйрак устида ишлаб чиқилади-да!
- Адреналин (“тажовузкор гормон”) инсонни жонлантиради, қон босимини оширади, терлатади, дисфорияни келтириб чиқаради, тажовузкорликни оширади.
- Ацетилхолин (“заифлик гормони”), аксинча, қон босимини туширади, совуқ тер чиқаради, ёқимсиз заифлик, сиқилиш ва чорасизликни келтириб чиқаради.
- Баъзи инсонларда аралаш белгилар кузатилади, яъни ацетилхолин ва адреналин реакциялар кетма-кет алмашади. Бу қон босимининг ўйнашига олиб келади, инсон бир исиб, бир совқотиб, тушунарсиз аҳволга тушади, - дейди психиатр, психотерапевт, психосоматика бўйича мутахассис Анатолий Герман.
4. Қон босимининг пасайиши баъзи дори воситаларининг акс таъсири бўлиши ҳам мумкин. Қон босимини туширадиган дори воситалари:
- юрак дорилари (нитроглицерин воситалари, бета-адреноблокаторлар);
- катта дозадаги антибиотиклар;
- оғриқ қолдирувчи дори воситалари;
- оддий тинчлантирувчи дори воситаларининг (корвалол, валокордин, турли гиёҳли дамламалар) катта дозаларда ичилиши. Валерьянка нисбатан енгил таъсир кўрсатади.
5. Ошқозон яраси ва панкреатит хуруж қилганда, қон босими бирданига тушиб кетиши мумкин. Бундай ҳолатда одатда ошқозон соҳасидаги оғриқдан ташқари умумий ҳолсизлик ва совуқ тер кузатилади. Бу симптоматик гипотония бўлиб, ошқозонни тузатишингиз билан қон босимингиз меъёрга қайтади. Шунингдек ҳар қандай қон кетишида ҳам қон босими пасаяди.
6. Гипотония кўпинча депрессиянинг баъзи кўринишларини ўзида намоён қилади:
- астеник – руҳий тушкунлик. Бунда инсон ўзини жуда чарчаган ҳис қилади ва бу унинг ташқи кўринишида ҳам акс этади, ҳаттоки кескин озиб кетишгача олиб келади.
- апатик. Бундай кишилар атрофдаги нарса ва ҳодисаларга мутлақо бефарқ бўлиб, ҳеч нима қилишни исташмайди, уларни хурсанд ҳам, хафа ҳам қилиб бўлмайди.
- ангедоник. Бу - қувонч ҳиссини йўқотиш, ҳис-туйғулардан толиқиш.
Буюк императорлар ва омадли ишбилармонларнинг депрессияси.
7. Соғлом кишилар томирларнинг кенгайиши билан боғлиқ тиббий муолажалар олганда, ҳаммом ёки саунага кирганда, иссиқлик ванналарини қабул қилганда, қон босими кескин тушиб кетиш эҳтимоли бор. Буғли хоналарда 5-7 дақиқадан ортиқ туриш тавсия қилинмайди. Шунингдек ҳаммомга кираётганда ёки ундан чиққандан кейин спиртли ичимлик ичиш мутлақо тақиқланади.
Join OK to subscribe to the group and comment on posts.
Comments 6
фаолиятининг асосий
курсаткичларидан биридир.Бу
босим харакатланаётган
коннинг кон томирлар
деворига кандай куч билан
босишини курсатади.Кон
босими юракдан чикаётган
коннинг артериялар оркали
томирларга йуналиши
туфайли хосил булади.Кон
босими паст булса
организмнинг барча
органларига кон билан
кислород ва озик моддалар
бориши камаяди ва бунинг
натижасида ушбу органлар
яхши
ишламайдилар,кандайдир
даражада уларга зиён
етади.Юрак кискариши
натижасида кон томирлар
буйлаб харакатга келади.Юрак
кискариши натижасида
артерияларда кон
харакатланишидан хосил
булган босим систолик кон
босими дейилади.Юрак
кискаришлар орасида дам
олаётган ва унга кон
йигилаётган даврдаги
артериялардаги босим
диастолик кон босими
дейилади.120/80 мм
сим.уст.дан юкори босим
баланд деб каралади.Диастола
пайтида юрак мускуллари
бушашади ва чап коринчага
кон тулади,систола пайтида
чап коринча кискаради,биз
пульсни аниклашимиз мумкин
булади.
Кон босими ч...MoreКон босими организм хаёт
фаолиятининг асосий
курсаткичларидан биридир.Бу
босим харакатланаётган
коннинг кон томирлар
деворига кандай куч билан
босишини курсатади.Кон
босими юракдан чикаётган
коннинг артериялар оркали
томирларга йуналиши
туфайли хосил булади.Кон
босими паст булса
организмнинг барча
органларига кон билан
кислород ва озик моддалар
бориши камаяди ва бунинг
натижасида ушбу органлар
яхши
ишламайдилар,кандайдир
даражада уларга зиён
етади.Юрак кискариши
натижасида кон томирлар
буйлаб харакатга келади.Юрак
кискариши натижасида
артерияларда кон
харакатланишидан хосил
булган босим систолик кон
босими дейилади.Юрак
кискаришлар орасида дам
олаётган ва унга кон
йигилаётган даврдаги
артериялардаги босим
диастолик кон босими
дейилади.120/80 мм
сим.уст.дан юкори босим
баланд деб каралади.Диастола
пайтида юрак мускуллари
бушашади ва чап коринчага
кон тулади,систола пайтида
чап коринча кискаради,биз
пульсни аниклашимиз мумкин
булади.
Кон босими чап коринчанинг
кискариб артерияларга
чикарган кони микдори ва
артериялар деворининг кон
окимига курсатган
каршилигидан келиб
чикади.Агар юракдан
чикаётган кон куп,артериялар
торайган,уларнинг деворлари
котган ва эластиклигини
йукотган булса кон босими
баланд,агар юракдан
чикаётган кон оз,артериялар
кенгайган булса кон босими
паст булади.Инсон организми
кон босимини бошкариш ва
мувозанатда ушлаб туриш
воситаларига эга.Бу восита
барорецепторлардир.Барорецепторлар
йирик кон томирларда
жойлашган махсус,нерв
хужайраларидан тузилган
датчиклардир.Улар юракка
келаётган кон босимини
аниклаб бу хакда маълумотни
юрак,артериялар,веналар ва
буйракларга юбориш оркали
уларнинг ишини узгартириб
кон босимини бошкариб
боради.