Забони зикрдан тимаганларга
Кибр тулпорига минмаганларга
Жума аййомингиз муборак бўлсин
🕊❄️Фақат халол луқма егувчиларга
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга
Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом) дегувчиларга
🕊❄️Жума аййомингиз мубoрак бўлсин
Етим-у беванинг холин сўрганлар
Дунё яйловидан савоб ўрганлар.
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар
Жума аййомингиз муборак бўлсин
Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга
Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга
🕊❄️Жума аййомингиз муборак бўлсин
Дард кирмасин кўнгил худудингизга.
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга
Иблис хасад қилсин сужудингизга
Жума аййомингиз муборак бўлсин
Етим-есирларни йўқлагувчилар
Савобни хирмондек тўплагувчилар
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар
Жума аййомингиз муборак булсин
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев