Предыдущая публикация
ПУЛНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ
Эрини дам олиш уйига кузатаётган аёл тайинлади:
-Пулни эҳтиёт қилинг, дадажониси. Ўғлингиз уйлайдиган, қизингиз турмушга чиқарадиган бўп қолди. Уйимиз таъмирталаб бўлиб турибди. Ҳаммаси шу ўлгир пулга боғлиқ. Шунинг учун пулни сал олди-орқангизга қараб ишлатинг.
Кейин пулни нималарга ўринсиз сарфлаб қўйишини ўзича чамалаб, бир нарса эсига тушгандай, бир болаларига, бир эрига қараб секинроқ овозда қўшиб қўйди:
-Ҳалиги… ўзимизни уйда бепул топиладиган нарсаларга ҳам пул сарфлаб юрманг.
Ҳабиб СИДДИҚ
Карикатура муаллифи Ҳусан СОДИҚОВ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4