​​ИБРАТЛИ ХИКОЯ. Бир қўшнимиз бор эди. Яхши ҳамсуҳбат, сокин тингловчи, киришимли ва ҳамма ҳурмат қиладиган, мақбул инсон эди. Бир куни кўчага чиқсам, мошинасини тайёрлаётган, қаергадир кетоқмоқчи, йўл тараддудини кўраётганди. Бориб аста назар солдим. Мошинанинг орқа ўриндиғида йигирмадан ортиқ қути шоколад бор эди. Унга салом бериб: - Йўл бўлсин, қаерга кетяпсиз, қўшни? -дедим. Алик олиб, менга чиройли кулди. Табассумининг маъносини тушунмадим. - Менга ҳамроҳлик қилишни истайсизми? - деди. - Ҳа, майли, фақат узоқ жой эмасми? -дедим. - Йўқ, Худо хоҳласа кеч қолмасдан қайтамиз. - деди. Кўчамиздан ўртача тезликда, қирқ дақиқалик йўл юриб, бир маҳаллага келдик. У ердаги уйлар хароба, ночор инс
​​​​📝ИССИК СОВУКЛИК... (вокейлик асосида ёзилди) Хаёт шундай яралганки, гам билан хурсандчилик ёнма ён юради. Баъзида хурсандчиликда тушган расмингизни вакти келиб йиглаб томоша килишингизга тугри келаркан. Оилада ёлгиз фарзанд булиб усиб улгайдим. Хаётда курганман баъзи ёлгиз фарзандлар эркатой булади. Узимни мактамайман, мен мехнатга ургандим, савоб ишларни килиш учун тарбия курдим. Бу урганганларимни барчасини ижодкорлари отам билан онам. Улардан бу учун миннатдорман. Хаётимни кейинги боскичида яхши бир йигитни учратиб унга турмушга чикдим. Биз бир биримизни севиб турмуш куриб, оз эмас ун турт йил бирга бахтли яшадик. Ун ёшга тулган бир кизимиз хам биз билан бирга усиб улгайиб келарди.
​​​​​​📝 БАРДОШ — Нима гап ўзи, одамни қийнамасдан айтақолсанг-чи? Ишдалигимда ҳеч чақириб олмасдингку? Ҳавотирдан ўлай деб етиб келдим ахир? Атайлаб гапни чўзиб, ичингизни қиздиришда давом этаман. Сўнг… Қўлларингизни аста юрагим остига босиб, қулоқларингизга шивирлайман: — Сезяпсизми? — А?! Катта катта бўлиб кетган кўзларингизга, қувончдан, ҳайратдан йиғиштиролмай қолган лабларингизга қараб кулиб юбораман. —Энди сизни дадаси деб чақираман. Кўзларимга бир зум ишонқирамай термулиб турасиз-у, қувончдан сакраб рақсга тушиб кетасиз. Бу шодлик рақсидан мен ҳам қуруқ қолмайман, ҳай-ҳайлашимга қарамай даст қўлларингизга кўтариб олиб чирпирак қилиб айлантирасиз. Сўнг нимадир эсингизга тушиб қолганд
📝 Оқибатни унутган аёл: «Бева синглингиз уйимдан кетсин» — Ака, жон ака, бир иложини қилинг. Бу пиёниста эрим умримни хазон қилди, болаларимнинг пешонасига “ўғрининг боласи” деган тамғани қўйди. Барча нарсаларимизни тортиб олишди. Бутунлай кўчада қолдик. Қарз сўраб, бир нечта дўстлариникига борсам, бари ўзини олиб қочди. Тўғри-да, эрим қамоқда, мен аёл киши бўлиб икки болам билан беш миллионни қандай қайтараман? Нилуфарнинг олдида мунғайиб ўтирган болаларини бағримга босдим. — Майли, бир иложини топаман. Ўзингни қийнайверма, болаларни ҳам қўрқитиб қўйибсан. Қани, Дониёр, Элёр, туринглар, акаларинг билан ўйнанглар. Комил оғир хўрсинди-да, беш миллион пул топиш йўлларини ўйлай бошлади.
​​📝 АРОСАТ... -Сиз озарбайжонлимисиз?... Бу саволни икки кун аввал нотаниш аёл берди. Ён тарафимдан тургани учун у тарафга сал қарадим, ёшроқ аёл шекилли… Кайфиятсизроқ эдим, “йўқ” ишораси билан жавоб бериб, яна ҳаёл суришга “шўнғиб” кетдим. -Сиз амакимга жуда ўхшар экансиз… Бу нотаниш аёлнинг у тарафга умуман эътибор қилмасам ҳам менга ўз-ўзидан гапираверяпгани ғайри-табиий туюлди. -Отам озари, мусулмон, онам тожик, католик насроний. Рус эмасман, ўзимни тожик деб ҳисоблайману-у, лекин ота томонимдан озариман… Талаффузида умуман акцентсиз гапираётган нотаниш мени ҳушёр торттира бошлади. “Ким бу? Нега менга гапиряпти? Мақсади нима? Товламачимикин? Эҳтимол нарироқда шериклари ҳам бордир? Би
📝 АЛАМЗАДА КАЙНОТА (ёхуд ичкиликнинг касофати) хаётий хикоя. Севги фасл танламайди, дейишади. У ҳар бир қалбга кутилмаганда кириб келади-ю, уни гўзал ҳисларга ошно қилади. Машҳурбек ҳам шундай бўлди. У энг гуллаган ёшлик чоғида Назокатни севиб қолди. Машҳурбекнинг назарида дунёда Назокатдан гўзалроқ, ақллироқ қиз йўқ эди. Машҳурбек ўз севгилисини эртаклардаги маликаларга қиёсларди. У қизнинг атрофида ўралашиб қолди. Қиз ҳам унга бефарқ эмасди. Икки ёшнинг илк севгиси ғунча ёза бошлади. Қиз ҳам йигитнинг йўлига нигорон боқадиган бўлди. Бир-бирига узукка кўз қўйгандек мос тушган севишганлар турмуш қуриб, яхши ҳаёт кечириш ниятида эдилар. Аммо қизининг севгисидан хабар топган Бердиқулнинг қаҳ
⛅️ Ассалому алайкум дилга яқин, дилдошим! ❄️Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин! ❄️Омонат дунёда омон бўлинг! ❄️Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин. ❄️Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилаймиз. ❄️Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин. ❄️Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
​​​📝Бир тўп бола оқ илон тутиб олишган. Энг қўрқмаси уни маҳкам ушлаб, тиржайганча: “Илон учганини кўрганмисизлар?” деди. Зўр томоша кутиб болалар ҳар томондан чувиллашди: “Йўқ, йўқ, қанақа учади?” Бола эса “мана бундай” деди-ю, жониворни боши устида беш-олти марта қаттиқ айлантириб, отиб юборди. Илон асфалт йўлга “тап” этиб тушди. Қилган ишларининг натижасини кўриш учун болалар ўша томонга чопишди... “Бир куни ўғри мушукни тутиб олдим. Дадам ўргатганларидек, қопга солдим. Кейин оғзини маҳкам боғлаб, ерга қаттиқ-қаттиқ урдим. Қўлимга тушса, бошқаларини ҳам шундай ўлдираман...” Бу каби воқеалар болалигимдан энг ёмон, мен эслашни хоҳламайдиган, аммо унутолмайдиган хотиралар. Ҳар гал бегуноҳ
​​​​✍🏼 ИККИ ОЙЛИК БАХТ (ўқинг, фақат йиғламанг) Улар турмуш курганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди.. Айникса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибок юзида табассум билан: -Аллохга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб утказаман,- дер эди. Аёлни барча нарсадан хабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр.... "Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажралишаман. Нимага керак уч
  • Класс
Показать ещё