​​Жойнамоз. Ажойиб ҳикоя... Жума намозида эдик. Ўнг томонимда кекса одам ўтирар, ёнида ҳеч ким йўқ эди. Кекса отахон фарз намози учун қўзғалганимизда орқасига ўгирилди ва орқадаги болага: Сафда тур, болам, сафимиз бўшамасин, – деди. Бола момиқ, сержун яшил жойнамоз устида турарди. Негадир ўрин алмашгиси келмади. Отахон буни пайқади чоғи, жойнамозни кўрсатиб: – Ўзингга ёқадиган юмшоққина жой топиб олибсан-ку. Ҳали онасининг боласи экансан-да, – деди. Йигитча индамади. Бўш жойга бошқа одам келиб қўшилди. Намозни адо этиб бўлгач, кекса отахонни жума билан муборакбод этдим. Бироздан кейин орқа томондаги болакай келиб, отахоннинг қўлини ўпди. Кекса киши бояги сўзларидан пушаймонда эди. Йиг
ДЕВОР. -Алло? Рисолат? Икки кундан бери ҳеч кимга телефон қилиб тушолмадим. Тинчмисизлар? Рисолат акасининг овозини эшитиб севиниб кетди. Шоша пиша салом бериб,ҳол-аҳвол сўрашди. -Узр,акажон.Қишлоққа,Паркентга кетувдик.У ерда антенна йўқ доим.Узр акажон...Сизни хавотирга қўйибмиз. -Тинч бўлсаларингиз бўлди.Ҳа,сен Раҳимага телефон қилиб қўй.Менку айтаман,ўзинг телефон қилсанг яхшироқда Рисол.Росса хавотир олди у бечора ҳам. Рисолат акасига ҳозирроқ қўнғироқ қилишини,ҳаммага саломини етказишини айтиб қизил тугмачани босди. Раҳима Рисолатга сингил.Оиладаги олти фарзанднинг тўртинчиси.Икки ака,икки ука ва бир опа ўзларидан тиниб кетишди.Раҳимага эса бир икки ўзига тенг десак хато бўлар,ўзи
САОДАТ КЎПРИГИ 🥀Мен олтмиш яшар қизман. Уч авлод устида кўприк бўлиб умрим ўтди. Муҳаббат нималигини, турмушга чиқиш нелигини билмай ўтдим. Ўн ёшимда укамни кўтарар, унга қўшиқлар айтиб берар эдим. Ўттиз ёшимда шу укам уйланди. Энди унинг болаларини кўтара бошладим. Унинг болалари ҳам уйланди. Энди ҳориган кўксим устида уларнинг болалари ётар эди. Қолган умрим шулар билан ўтади шекилли... 🥀 Сиз олтмиш йил чанқоқ ҳолда қирғоқда яшаш нелигини билмайсиз. Буни англашингиз мумкин эмас. Чунки сиз буни тажриба қилиб кўрмагансиз. Ёшлигимда эркаклар кўча, мактаб учун яратилган. Аёллар эса ошхона учун яратилган дейишар эди. Отамнинг иқтисодий ҳолатлари ўртача эди. Ф
​​​📝Атир-упа қулф эмас (Бўлган воқеа) Наргиз рўпарасидаги қўшнисининг устидан кулиб деди: «Эрталабдан кечгача белида фартук. Ҳеч юзига нарса суртганини кўрмаганман. Ошхонада ивирсиб юраверади. Ҳа, устига оладида хотин. Шуни эри уйланмай мени эрим уйлансинми?» Наргиз эрталабдан кечгача пардозини янгилагани янгилаган. Лаб буёғини устига уст сураверади. Ойнани олдида айланверганидан ойнанинг кўнгли айниб, хира тортиб қолган. Гўзалларнинг гўзали, асалларнинг асали деб билади ўзини. Аммо бир ҳақиқатни билмайди! Ўзининг ҳам эри аллақачонлар иккинчисига уйланиб бўлган. ••• Пардоз-андоз, бўёқ-сўёқ, атир-упа эр-хотиннинг қулф-калити эмас. Қанчадан қанча гўзал, асал, сулувларнинг эрлари уйланиб кети
БИРИНЧИ ҚОР. Ҳабиб одатига кўра эрта турди. Деразанинг табақаларини очганда палатага гупиллаб қор ҳиди урилди. Қор ёғяпти! – Биринчи қор! Оппоқ… У ҳар куни тонгда югуради. Чиниқиш керак. Ҳабиб спорт кийимини кийиб, ташқарига отилди. Ҳовлига чиқаверишда мудраб ўтирган қоровул чол унга ҳайрон бўлиб тикилди: - Ўғлим, бугун қор ёғяпти-ку. - Ота, бир айланиб келмасам кўнглим тинчимайди. Қоровул чол ўзи шунақа. Ҳабиб ҳар сафар эрталаб чиқаётганда бир баҳонани айтиб туради. Бир «совуқ» деса, иккинчи гал «ёмғир ёғяпти», дейди. Ҳабиб ҳар сафар шу тахлит жавоб қайтариб, ўтиб кетаверади. Чол унга қараб қолаверади: «Ғалати йигит!» Ҳабиб югуриши керак. Соғлигига фойдали. Аммо қор кўп ёғипти. Совқотиб
​Ўткирнинг тонг азонда томоғи қуриди. У оғриётган бошини ушлаганча гапирди . – Хотин сув бер! Томоғим қуриб қолди . Саккизинчи синфга ўқийдиган қизи косада муздек сув олиб келиб дадасига тутди. Ўткир кўзини ғира шира очиб қизига қаради. Қизининг кўзлари йиғидан шишиб кетганди. Кечаси ичиб келиб қилган тўполони кўз ўнгидан ўтиб қизидан кечирим сўрамоқчи бўлиб оғиз жуфтлаганди, қизи гапирмай ортига қайтиб бурчакда ўтирган онасининг ёнига бориб ўтирди . Онасининг ёрилган бошига дори сурта бошлади. Ўткир минг хижолат билан хотини томонга қаради. Бечора аёлнинг аҳволи абгор эди . Боши ёрилган, кўзлар эса кўкариб ётарди . – Х...хотин кеча ..... – Ўткир бошқа гапиролмади . Хотинини шу аҳволга солга
НАЗАР ХАҚДИР Ушбу иборага Х,адисда кузим тушиб, тўғриси ажабландим. Куз тегиши, деган гапга эътиборсиз қарардим. Х,аётимдаги баъзи воқеалар иборанинг ҳақлигини тасдиқлаган булса-да, одамнинг хақиқатни тан олиши қийин экан. — Куз тегиши ҳавасдан хам, хасаддан ҳам булади, — дейишади. Онанинг ҳам уз фарзандига кузи тегаркан, яъни суқи киради. Шунинг учун фарзандга ортиқча меҳр бермаслик керак, буюк меҳр ёлғиз Оллоҳга қаратилиши ке- рак, дейишади. Бу гаплар, балки салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун бир қалқондир. Гулора исмли синглим Тошкент Туқимачилик дорилфунунида сиртдан уқир, ҳар йилнинг баҳор ва кузида уқув сессиясига келиб, уйимда бир-икки ой туриб кетарди. Биринчи курсданоқ туйи
🕊🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌹🕊 Пайшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар... ❄️🕊🌹🕊❄️🕊🌹🕊❄️🕊❄️ Саҳар тонгдан дуо қилинг ... Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин... Чин юракдан ибодат қилинг... Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин... ❄️🕊🌺🕊❄️🕊❄️🕊🌺🕊❄️ Калимангиз чин дилдан айтинг Расулуллоҳ бўлсин мададкор... Иймонингиз мукаммал бўлсин... Кунларингиз ўтсин бахтиёр... ❄️🕊🌺🕊❄️🕊❄️🕊🌺🕊❄️ Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!
20 йиллик қабр синоати (ҳаётий воқеа) Бу воқеа Арабистонда рўй берган. Ҳикоя қилмоқчи бўлган йигитимиз, аниқроғи марҳум ёш йигит Америкага бормаган. Инглиз қизи тугул, араб қизи билан ҳам суҳбатлашмаган. Яъни уйланмаган. Шоир таъбири билан айтганда: «бир марта ёр-ёр эшитмай, чимилдиқ кўрмай оламдан эрта кўз юмган». Ана шу йигит худди куёв боладек… Келинглар, гапни сал узоқроқдан бошлайлик. Ер қатламининг туб-тубида яшириниб ётган қора олтин заҳираси юзага чиққач, мамлакатда ободончилик ишлари авж олиб кетади. Эски ҳовлилар бузилиб, замонавий янги виллалар қурилади. «Байтуш шаъбий» деб аталмиш пастқам уйлар ўрнида кўкка туташ кўп қаватли бинолар қад кўтаради. Саҳролар хушманзара боғга айлан
​​​📝ЭНГ ШИРИН ТАОМ» - Қизим , юмшоққина мастава пишириб бермайсизми?Анчадан буён ичгим келяпти... Кичик хужрача томондан аранг эшитилган хастахол овоз Хамиданинг ғашини келтирди. Хола-хола ўйнамоқчи бўлиб турган қизчасига ўйинчоқ идиш- товоқларни узатар экан уф тортгач, жавранди: - Хоп, ойижон!- Сўнг овозини ҳиёл пасайтириб киноя билан вишиллади,- Маставамиш?! Ажалнинг уруғи ширинроқ эмасми? Ҳар куни пишириб берардим... - Бир нима дедингизми болам? Хамиданинг энсаси қотди. Ўн йилдан бери бир жойдаю, қулоқ ўлгур лакатор. Пичирлаб айтилган гапни ҳам илғаб олади. У қайнонаси ётган уй деразасидан ичкари мўралар экан, ясама табассумини қизғонмади: - Ўғлингиз олиб келган қўй сарпанжасидан бор.
Показать ещё