​​📝Тилимдан танийсиз (Отамни эслатадиган укам Жавлон Собитовга бағишланади) Ботир бугун ҳам чегарадан ўтолмади. Боласини етаклаган аёллар, қарияларни ўтказдилар. Ҳозир унинг учун ягона бахт - шу кўзига совуқ кўринадиган қалъа ортига ўтиб олиш. «Яна янгилар келяпти, ҳали -вери уйимга етолмайман шекилли», ўйлаб, кайфияти тушди. Коллежни битиргач, у ер- бу ерда ишлаб юрди, топган пули негадир бебарака эди. Кўнгли тўлмасди. Ошпазга шогирд тушди, биноийдек қўли келишиб қолди. Ошхона эгаси қўли остидагиларни қаттиқ ишлатади. Ҳам жисмоний меҳнат, ҳам босим остида тунги 11 гача ишлайди. Оёқлари қавариб кетади. Баъзида эртанги масаллиқларни тайёрлаб бўлгунча соат 12 бўлиб кетади. Шунча меҳнат қи
​​📝 Бойликдан илм афзал (Ҳикоя) Ўтган замонда бир қария яшаган экан. Чол “ўзим саводсиз қолган эдим, қани энди ўғилларим ўқиб, олим бўлса”, деб орзу қилар экан. Бобонинг саккиз ўғли ва бир қизи бор экан. Қизи ақлли, зийрак экан. Ота қизига: – Сендек оқила қизим борлигидан жуда хурсандман. Лекин акаларингдан хафаман. Уларнинг меҳнат қилишга бўйни ёр бермайди, ўқиб илм олиб, одам бўлинглар, десам, гапимга қулоқ солишмайди. «Шунча молимиз, еримиз бор, ўқиб нима қиламиз?!» дейишади. Мен қариб қолдим, бу дунёдан кўз юмсам, акаларингнинг ҳоли не кечади. Уларнинг аҳволи шу бўлса, вафотимдан сўнг менга лаънат келтирадилар, деб қўрқаман, қизим, – дея ҳасрат қиларкан. – Отажон, сиз акаларимни ёнинги
​​📝 Умр ҳикмати Кўп йиллар бурун Хитойнинг олис қишлоқларидан бирида камбағал одам ва унинг ўғли умргузаронлик қилишган экан. Унинг кафтдай кичик ери, пастқам лойсувоқ кулба ҳамда отасидан мерос қолган аравакаш отидан бўлак давлати йўқ эди. Кунларнинг бирида от тизгинини узиб, қочиб кетибди. Бахтсизликдан хабар топган қўни-қўшнилар камбағалга ачиниб, самимий, меҳнаткаш ва ҳалол бу инсондан кўнгил сўраб чиқишди. "Йўқлаб чиққанингиз учун раҳмат, аммо бунинг бахтсизлик эканини сиз қаердан биласиз?" камбағал қўшниларидан сўради. "Товба, рўзғорни тебратиб турган шундай отидан айрилса-ю, бунинг нақадар аянчли бахтсизлик эканини ҳис қилмаса!" ғўлдиради меҳмонлардан бири. Бу воқеадан бир ҳафта
📝ТУХМАТ КАСРИ Уйга келишга юрагим бетламай қолганди. Онам эса менга қараб эзиларди. Унинг қарашларидан «Қанийди шу қизимнинг ҳам бахти очилиб, тезроқ турмушга чиқса», деган фикрни уқардим. Шундай пайтларда кўнглим ҳам ғалати бўлиб кетади. Пешонамга «қариқиз» деган тамға битилган, деб ўйлардим. Бунга шу кунгача юрагимни тарк этмаган муҳаббат айбдорлигини билардим. Янга-ю келинларим билан келишиб яшашнинг ўзи бўлмай қолганди. Улар билан ҳар кун жиққамушт бўлиш жонга текканди. Онам қариб қолган, отам эса бундай машмашаларга аралашишни ўзига эп кўрмасди. Ака-укаларим хотинлари томонидалигини айтиб ўтирмасам ҳам бўлади. Икки йил аввал тўнғич акамнинг ўғли, беш яшар жияним Нурматжонни уйимиз орқ
  • Класс
ХАЙРЛИ_ТОНГ ⛅️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
​​📝Бу воқеа араб мамлакатларидан бирида содир бўлган. Эридан учта гўдаги билан тул қолган Ҳалима исмли аёлнинг аҳволи танг бўлиб қолди. Бир амаллаб кун кўриб туришган эди. Мана, учинчи кундирки болалари туз тотгани йўқ. Саҳарда яратганга илтижо қилиб ёлворди. -- «Эй саховатли Раззоқим! Синовларингни менга осон қил. Имонимни ва номусимни Ўзинг асра!» Зўрға ўрнидан турди. Ухлаётган болаларининг тепасига келиб, очликдан кичрайиб, сўлиб бораётган юзларига қараб юраги эзилди, хўрлиги келди. Деворга суяниб беихтиёр деразадан ташқарига қаради. Шу вақт рўпарадаги кўча ёқасига эски бир такси келиб тўхтади. Қалбида умид учқуни порлади: «Шу таксичидан ёрдам сўрасамчи? Мусулмондир, ахир. Аҳволимни ту
📝Кўз ёшлар. (Хикоя). Манзурани қайнонасининг тўқмоқдай овози ҳушига келтирди.– Эшитяпсизми? Ё эсингиз кирар-чиқар бўлиб қолдими? У “эшитяпман” дегандай қайнонасининг рўпарасига туриб, ерга қаради. – Энди сиз ҳам кап-катта хотин бўлдингиз. Қариндош-уруққа қўшилинг. Эртага Зулайҳоникида тўй. Айтиб кетишган. Биласиз-а? – Биламан,-ожизгина шивирлади Манзура. – Мени оёғим бўлмаса борай десам. Битта дастурхон қилиб бориб келинг. Уйини биласизми… – Биламан. Эри ўтганда борганмиз-ку… Манзуранинг бу хонадонга келин бўлиб тушганига қирқ йилдан ошган. Ҳов етмишинчи йиллар эди. Мана, катта қизининг боласи уйланадиган бўлди. Бу каби “тўйга боринг”дейдиган гап жуда кам бўлади. – Мен ўлганда борасиз. Ўша
📝Фақатгина бир соат умримиз қолса... ёҳуд (ҳаётнинг қадр-қиймати) 📝 (Ҳаётий воқеа асосида) Ўша пайтлар “тез ёрдам” бўлимида ишлар эдим. Ўқишни эндигина тамомлаб, янги ишга жойлашганим учун бу ердаги ҳамма ҳодиса менга ўзига яраша ҳаяжон ва завқ бағишларди. “Доктор” деган мурожаатдан ўзимча ғурур туйиб, энди ҳар доим бу мурожаатга кўникишим ҳақида ўйлардим. Барча катта касалхоналарнинг ҳам махсус “тез ёрдам” бўлими бўлиб, бу ерда шифокорлар навбатчилик қилишади. Тажрибали мутахассис шифокорлар ёнида менга кўп масъулият тушмасди. Фақат уларни диққат билан кузатиб, тажриба орттиришга ҳаракат қилсам, кифоя эди. Бир куни кеч соат 1 лар атрофи. Бир 16-17 ёшлардаги ўспиринни олиб келишди. Ўс
​​📝АҚЛГА ИШОРА - НОДОНГА КАЛТАК Ота-онам уйида эрка қиз бўлиб юрган даврларим, айниқса кечки овқатдан сўнг ота-онам билан суҳбатлашиб, баъзан мақтов, баъзан танбеҳ эшитганларим, қисқаси оилада онамдан олган ҳаётий сабоқларим турмушга чиққанимда жуда қўл келди. - “Қиз бола деган одамнинг кўзига қараб туриши керак, нима деяётганини кўз қиридан англаши лозим”, - дердилар онам раҳматли. Яна таъкидлаб танбеҳона айтадиган гаплари бор эди: “Ақлга – ишора, нодонга калтак” ёки “Ақлинг оқсаса ҳам, фаросатинг оқсамасин”, “Аълочи бола баҳосига боқар, ташаббускор бола ҳаммага ёқар” каби сўзларига кўпда қўшилмай тортишиб қолардим. - Ақлли болани ҳамма яхши кўриб, ҳурмат қилади-ю, нега ақлинг оқсасаям
Показать ещё