chorkesar

Chorkesarda nima gap

#ТрубаҚани Маълумотларга қараганда, "Шалдирмоқ-булоқ"ни тармоқдан узишиб, Бўтқоқ-маҳалла фойдасига қолдирадиган бўлишибди. Демак, лойиҳа бир тийин! Бу дегани суви катта "Шалдирмоқ-булоқ" аҳолиси кам Бўтқоққа, Мискен-сойдаги бир даҳанали митти булоқ эса кўп сонли 6500 кишилик Чоркесар ва Бунёдкор маҳаллаларига бериладиган бўлибди. Куни кеча тепа маҳаллада ўзлари йиғилиш қилишиб, депутат Аббос Умрбоевни чақиртиришиб, ундан "Шалдирмоқдаги сувни олишга ҳаракат қилмайман" қабилидаги мажбуран тилхат ҳам ёздириб олишибди. Нимага шундай ҳолатга келинди? Чунки юқори маҳалла жанжал-тўполон қилиб, тўдалашиб Тошкентгача боряпти. Чоркесар ва Бунёдкор эса томошабин.
chorkesar

Chorkesarda nima gap

Добавлено видео
35:14
Попликлар хотираси
57 просмотров
Хотира ва қадрлаш кунида Поп туманида из қолдирган шахслар эсланибди. 56-мактаб директори Мўътабар Жўраева нигоҳида. Салкам 40та попликлар ичида атиги 2 нафар Чоркесарликни кўришимиз мумкин. Мирзараҳмон ота ва Абдумуҳаммад акани. Бундан нима хулоса қилиш мумкин? Илм, санъат, бошқарувга алоқадор биронта йирик кадр етиштириб чиқармабмиз. Бизда 2 йўл бор: 1. Фарзандларни илм-фанга ошно қилиб, юқори марраларга эришишга туртки бўлиш. Ёки... 2. Яна камида 2-3 аср кимнинг бобоси Оренбургга аллақандай ҳайвоннинг попугини биринчи бўлиб олиб боргани бн мақтаниб тортишиш.
35:14
Попликлар хотираси
57 просмотров
  • Класс
chorkesar

Chorkesarda nima gap

Добавлено видео
00:30
VID_20240502_143412
45 просмотров
Вьетнамча тановул.
00:30
VID_20240502_143412
45 просмотров
🇺🇿 Хотира ва қадрлаш куни бн муборакбод этамиз. *суратда 2-жаҳон уруши Сталинград жанги қатнашчиси 101 ёшли раҳматли Мирзараҳмон-ота Абдураҳмонов чевара ва эваралар қучоғида (2023 й.)
Сигир ва бузак топилди! Тахминларга қараганда, ижтимоий тармоқларда кўтарилган шов-шувдан сўнг угончилар ўлжани Чодак йўлларида ташлаб қолдирган. @Chorkesar - канал @Charkesar - группа
#ТрубаҚани Қишлоқнинг айрим маҳаллалари умуман сув йўқлигидан хабар бермоқда. Хали баҳор, чиллага анча бор. "Давлат бор, Қонун бор", деб ишониб ўтирган пастки маҳаллалар бир неча йилдан бери сабр қилиб умри ўтяпти. Лекин сув бошидаги маҳаллалар зўравонлик қилишдан тоймайди. Уларга чора йўқ 🤷‍♂️ Маҳаллий ҳокимият эса муаммони узил-кесил бартараф қилиш ўрнига Тошкентга борувчи арзчиларни қайтариш бн овора.
#ТрубаҚани Сув масаласи нима бўляпти ўзи? Очиқ гап, Бўтқоқ-маҳалланинг тоши оғир босяпти. Чунки ёшу қари сувга тенг тирмашса, хоҳлаган ҳунарини қилсаю, унга чора кўрилмас экан. Тошкентгача арз қилиб бориш-ку бир қадам бўлиб қолди. Туман раҳбарлари эса Тошкентдан ўлгидай қўрқиб туришганини сездириб қўйди. Шунинг учун 75 хонадонли Бўтқоқликларга "Шалдирмоққа тегмаймиз" дейишяптида... Шу билан осмонга дўппию рўмол отиш ва гулдурос қарсакларга кўмилмоқда 👏 Кейин Қишлоққа келиб, 650 хонадонлик қултумлаб сув ичиб қовжираган аҳолига "Сувни барибир олиб келамиз, Лойиҳа барибир бажарилади!" дейишса... шу билан яна осмонга дўппию рўмол отиш ва гулдурос қарсаклар 👏 Буларнинг қайси гапига ишониш
Чоркесарда автосалон очилдими? Маълумотларга қараганда, ҳамқишлоғимиз Искандар "Cherry" русумидаги Хитой автоуловларни сотувга олиб келиб терган. Нархлар 210 млн сўмдан бошланаркан. Ҳаммаси электромобиль. Седан типидаги ва Спарк кузовига ўхшаш автомашиналар.
Показать ещё