Сув масаласи нима бўляпти ўзи?
Очиқ гап, Бўтқоқ-маҳалланинг тоши оғир босяпти. Чунки ёшу қари сувга тенг тирмашса, хоҳлаган ҳунарини қилсаю, унга чора кўрилмас экан. Тошкентгача арз қилиб бориш-ку бир қадам бўлиб қолди.
Туман раҳбарлари эса Тошкентдан ўлгидай қўрқиб туришганини сездириб қўйди.
Шунинг учун 75 хонадонли Бўтқоқликларга "Шалдирмоққа тегмаймиз" дейишяптида... Шу билан осмонга дўппию рўмол отиш ва гулдурос қарсакларга кўмилмоқда 👏
Кейин Қишлоққа келиб, 650 хонадонлик қултумлаб сув ичиб қовжираган аҳолига "Сувни барибир олиб келамиз, Лойиҳа барибир бажарилади!" дейишса... шу билан яна осмонга дўппию рўмол отиш ва гулдурос қарсаклар 👏
Буларнинг қайси гапига ишониш мумкин? Нимага очиқ ойдин тушинтириш ўрнига иккиюзламачилик урфга айланмоқда?
Осондан осон масалани чигаллаштириб, Тошкентгача арз қилиб боришга ўзинглар мажбур қилмаяпсизларми?
@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев