Газланган сув
Одатда сув узоқ муддат давомида сақлаш учун газлантирилади. Газлаш учун ишлатиладиган углекислота моддаси моддаси организмнинг суюқ муҳитини нордонлаштиради. Доимий истеъмол қилиш қонни заҳарлайди.
Кўпирувчи ичимликлар
Спрайт, кока-кола, пепси-кола, фанта, лимонадларни иложи борича ичмаслик керак. Улар жуда кучли ишқорий бирикмага эга (рН-2.5). Бундай ичимликлар қонни заҳарлаб, ундаги эритроцитларни бузади. Чунки уларнинг таркибига лимон кислота, синтетик таъм, чанқоқ кучайтирувчи моддалар, сунъий шакар ўринбосарлари, ортофосфор кислота каби саломатлик учун ниҳоятда зарарли бўлган компонентлар қўшилади. Айниқса, ёш болаларни улардан умуман чеклаш керак.
Шарбатлар
Ҳозирги кунда дўконларда табиий шарбатларни топиш амри маҳол. Уларга одатда консервант сифатида лимон кислотаси қўшилади. Унинг эса соғлиққа фойдаси йўқ.
Минерал сувлар
Кучли минералланган сувларни доимий равишда истеъмол қилишдан тийилган маъқул. Шифобахш минерал сувларни фақатгина ташхисга мумофиқ келадиган врач кўрсатмасига биноан истеъмол қилиш керак.
Ширин ичимликлар
Шакар инсон танаси учун муҳим аъзолар ҳисобланган жигар ва бош мия ҳужайраларининг фаолиятини ишдан чиқаради. Ферментларни кучсизлантириб, бактериялар ва замбуруғларнинг ривожланиши ва кўпайишига имконият яратади.
Ароматли чойлар
Бундай чойлар ҳам тавсия этилмайди. Уларнинг таркибига кирувчи пишган меваларнинг таъмини берувчи кимёвий аромат аслида саломатлик учун зарарли бўлган эссенсия ҳисобланади.
Эрувчан кофе
Гранунали, арзон ичимликларнинг ҳақиқий кофе билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Уларнинг таркибида катта миқдорда кимёвий қўшилмалар мавжуд. Айниқса, шакар солинган кофе кучли ишқорий бирикмага эга.
Жўмраклардан келадиган сув
Унинг таркибида кўп миқдорда хлор бор. Хлор эса, барча мавжудотларни, жумладан, иммун ҳужайралари ва фойдали бактерияларни ҳам ўлдириб юборади. Хлор қайгатилганда ҳам йўқотмайди, балки бир мунча зарарсиз бўлган бирикмаларга айланади.
Текширилмаган, тозалагмаган манбалар, артизианлар, қудуқ ва булоқлардаги сувлар
Табиатда учрайдиган ҳар қандай сув мабалари ядровий чиқиндилар ва заҳарланган моддалар билан кўмилган сувли горизонтнинг бирида жойлашган бўлииш мумкин. Демак, бу сувларни ҳам экологик жиҳатдан тоза деб бўлмайди.
Дарё ва кўлларнинг сув
Қайнатилмаган оқар сувлар доимо бактериялар замбуруғлар ва бошқа зарарли микроорганизмларда ташкил топган бўлади.
Фойдаланиш муддати тугаган фильтрлардан ўтувчи сувлар
Сув фильтрларининг катрижди ўзидан ўтаётган сувнинг миқдорига қараб ўз хизмат муддатига эга. Сақланиш муддати ўтгандан кейин катрижд ифлос сувнинг манбаи бўлиб қолади, холос. Бунинг устига хлорни ҳам меъёрида ушлаб қололмайди.
Кремнийли сув
Майда тошлар шаклидаги кремний моддаси қўшилган сувдир. Ушбу сув биологик фаол хусусиятга эга бўлиб, антибактериал сув ҳисобланади. Кўриб турганингиздек, фақат маълум вазиятларда тавсия этилади.
Магнийли сув
Сувнинг хусусиятини ўзгартиради. Узоқ муддат истеъмол қилиш минераллар алмашинувининг бузилишига олиб келади.
Дистилланган сув
Кўп ичиш организмда минералларнинг ювилишига олиб келади.
Пиво ичиш қатъиян таъқиқланади
Алкоголнинг энг кам миқдори ҳам жигар, буйрак ва бош мия нейронларининг фаолиятини бузади. Айниқса, болалар ва ўсмирлар учун жуда хавфли.
Кумушланган сув
Кўп истеъмол қилиш ярамайди. У антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун ичаклардаги фойдали микробларни ҳалок қилиши мумкин.
ГАЗЛАНГАН ШИРИН ИЧИМЛИКЛАР
Уларни ҳамма мамлакатларда учратиш мумкин. Ичимликлар ичида энг кўпи ва жуда кенг тарқалгани газли ичимликлар эканини ҳаммамиз биламиз. Бу ичимликлкарни қандай тайёрланиши ҳақида ўйлаганмисиз? Одатда уларга шакар ўринбосарлари (аспартам), араматизатор-таъм, кимёвий моддалар, ранг берувчи моддалар, кофеин, хинин ва ҳар хил консервант ва химикатлар қўшилади. Зўр ичимликларда фақат табиий ароматлар ва бўёқлар бўлса сифатсизларида фақат химикатлар бўлади. Ичаётган газли ичимликларнинг таркибини кўздан кечирсангиз, қайси компонентлардан таркиб тўпганини билиб оласиз.
Бу ичимликларни ичган сайин одамнинг чанқоаи ортиб бораверади. Чанқоқни ушбу ичимликлар билан қондириш – организмдаги суюқликни йўқотишдан бошқа нарса эмас. Шунингдек бу каби ичимликларнинг зарари кўпроқдир. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз сизга мутлоқо сув ичмасликни тавсия қиламиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17