Масжидда бир бой одам билан бир дарвеш ибодат қилар эдилар. Улар бир-бирларига яқин ўтирганларидан қилаётган дуолари бир-бирларига эшитилиб турар эди. Дарвеш намоздан сўнг шундай дуо қилди: —«Аллоҳим! Қорним жуда оч. Менга фалон таом ва фалон ширинликлардан етказ!» Шунда бой ичида шундай деди: —«Бу дарвеш атайин менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Ўзимга айтса ҳам бўларди-ку. Унга ҳеч нарса бермайман». (Нафс доим шундай, ҳар ишга аралашади.) Дарвеш дуоларини битириб, масжиднинг бир четига бориб ёнбошлади. Бир оздан сўнг масжидга бир одам қўлида сават билан кириб келди. Дарвешнинг олдига бориб, саватни унинг олдига қўйди. Бу ҳолни бой одам орқадан кузатиб турарди. Дарвеш саватн
— Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз. — Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз. — Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади. — Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз. — Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади. — Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз. — Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз. — Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз. — Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз. — Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади. — Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.
Показать ещё