БАРАКОТЛИСИДИР.
--------
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Қачонки Жумъа куни бошланса, Аллоҳ Таьоло, Иллюйиндан, пастга Ўзининг Курсисига тушади. Ва Унинг Курсийси атрофини Нурдан бўлган ўриндиқлар тўлдиради. Сўнг анашу ўриндиқларга Пайғамбарлар келиб ўтирадилар, - сўнг уларни атрофини олтиндан бўлган минбарлар ўрайди ва унга солиҳлар ва
шаҳидлар келиб ўтирадилар. Сўнг уларни атрофидаги безалган водийга Жаннат аҳли келиб ястанадилар, - сўнг уларни қаршиларига Роббилари очиқ Асл Суратида чиқиб келади ва улар Роббиларини Юзига боқадилар.
Роббилари айтади: "Сизлар Менинг ваъдамга ишондингиз, Мендан ҳоҳлаган нарсангизни сўранг албатта ижобат қилгаймен?".
Улар, Роббиларидан, то истаклари қолмагунча ҳожатларини сўрайверишади ва Аллоҳ уларни ҳожатини раво қилаверади. Сўнг уларга, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, қалблар фаҳмлай олмаган ажойиботлар кўрсатилади.
Сўнг Аллоҳ Таоло айтади: "Бу сизларни, Жума кунига муофиқ бўлганингиз фазилатидандир".
Сўнг Аллоҳ Таоло юқорига кўтарилур, У билан бирга Пайғамбарлар, шаҳидлар, ва солихҳарҳам кўтарилурлар".
Ҳадисни Ибн Абу Дунё, Имом Баззор, Имом аш Шофе, Ҳофиз Мунзирий ва Абдуллоҳ Ибн Аҳмад Ибн Ҳанбал, Имом Дароқутний ривоят қилган. Ҳофиз Мунзирий ва Шайҳ Албоний ҳадисни ҳасан даражада қувватлик деган. қаранг: "Саҳиҳ ат-тарғийб" 3761.
Абу Ҳурайра розёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Қуёш чиққан кунларнинг энг яҳшиси бу Жума кунидир! Бу кунда Одам яратилди, бу кунда у Жаннатдан чиқарилди, бу кунда унинг тавбаси қабул қилинди, бу кунда вафот этди ва Қиёмат ҳам айнан Жума кунида келади. Аллоҳнинг маҳлуқотларидан инсон ва жиндан бошқа бирор маҳлуқи йўқки қуёш мағрибдан чиқар кун Қиёматни айни Жума кунида бўлиши сабаб бу кунни қўрқув ва ҳатарда қарши олмаган бўлса. Ва албатта Жума кунида шундай бир соат борки агар Аллоҳнинг бандасини дуоси шу вақтга тўғри келиб қолса Аллоҳ албатта уни ижобат қилади".
. Ҳадисни Имом Молик "Муватто" 1/33, Аҳмад 2/486, Абу Довуд 1046 ва Термизий 491 ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг "Саҳиҳ Абу Довуд" 961.
Абу Мусо ал Ашарий розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Албатта Аллоҳ Таоло Қиёмат Кунида кунларни уларга шакл бериб тўплайди ва улар ичида Жума кунини энг ёрқин ва нуравшон қилади ва унинг соҳибларига (яний; Жума кунидага барча суннат ва фарз амалларига роя қилиб яшаган мўминларга) тақдим қилади. Одамлар унинг атрофида ҳудди келинчакни ўз маҳбуби ёнига элтувчи каби тўпланурлар. У (Жума куни) эса уларга нур сочиб туради ва улар унинг ёриғлигида юрадилар. Уларнинг нури ҳудди оппоқ қор каби бўлади, улардан мускус ифори таралади, ва улар яшнаган тоғларни кесиб ўтадилар, ва улар то Жаннатга кириб кетмагунларича уларга инсон ва жинлар ҳайратдан қараб турадилар. Уларга қўшилиб оладиганлар фақат (Аллоҳ ризоси учун) савоб умидида азон айтган муаззинлар бўлади".
Ибн Ҳузайма 1635, Ҳоким 1/277, ва Байҳақий 3041 ривояти. Имом Қуртубий, Имом Мунзирий, Имом Димётий ва Шайҳ Албонийлар ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг: "Ат-Тазкира" 1/500; "Мажарур-робиҳ" 418 ва "Саҳиҳ ат-тарғийб" 698.
ЖУМА КУНИДА ЖАННАТ АҲЛИ ЖАННАТДА РОББИЛАРИ ЮЗИГА БОҚАДИЛАР.
Анас ибн Молик (розиёллоҳу анҳу) айтдилар: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
"(Бир куни) Менинг олдимга Фаришта Жаброил алайҳиссалом келди, унинг қўлида оқ ойна, унда қора нуқта бор эди.
Мен ундан: "Эй Жаброил, бу (оқ ойна) нима?" деб сўрадим.
У жавоб берди: "Бу Жума кунидир. Роббинг буни сенга ва сендан кейинги Умматинг учун йиғиладиган кун бўлиши учун фарз қилди. Сен (Қиёмат Кунида) биринчи бўласан, сендан кейин яҳудий ва насронийлар бўлади".
Мен сўрадим: "Биз учун бу кун нима?".
Жаброил алайҳиссалом жавоб бердилар: "Сизлар учун бу кун яхшиликдир ва сизлар учун шундай соат борки, унда ким ўзига фарз қилинган яхшилик учун дуо билан Парвардигорига тавба қилса, албатта, У зот унинг дуосини ижобат қилади. Ва агар У (Аллох Таоло) дарҳол унга жавоб бермаса, у ҳолда дуо қилувчига ундан каттароқ нарсани тайёрлайди. Ким ўзига фарз қилинган ёмонликдан паноҳ сўраб Парвардигорига тавба қилса, Роббиси, албатта, каттароқ ёмонликдан паноҳ беради.
Кейин мен ундан: "Ундаги қора нуқта нима?" деб сўрадим.
Жаброил жавоб берди: "Бу жума куни келадиган Қиёмат соатидир. Жума биз учун барча кунларнинг саййиди ва абадий ҳаётда биз уни "қўшимчалар куни" деб атаймиз.
Мен сўрадим: "Нега у "қўшимча кун" деб аталади?
Жаброил алайҳиссалом: "Албатта, сенинг буюк ва қудратли Парвардигоринг Жаннатда оқ тутатқилардан кенг бир водий ўрнатади. Қачонки Жума куни келса, АллоҳТаоло етти осмондан (иллиюнга) Курсийсига тушиб, Курсийси атрофида нурдан минбарлар ўрнатади, кейин пайғамбарлар зоҳир бўлиб, уларга ўтирадилар. . Сўнгра бу минбарлар атрофига тилла курсилар қўйилади, шундан сўнг солиҳлар ва шаҳидлар келиб ўтирадилар. Кейин улар Жаннат аҳлини олиб келишади, улар қумли тепаликларда ўтирадилар, сўнгра Аллоҳ Таоло уларга Ўзини кўрсатади, шунда улар Унинг юзига қарашади ва У айтади: "Мен сизларга берган ваъдамга вафо қилган ва сизларга бўлган раҳматимни батамом тўлиқ қилган Зотдирман, Мен сизларга неъматимни шу ерда кўрсатаман, бас Мендан нима ҳоҳласангиз сўрангиз".
Шунда улар Унинг розилигини сўрай бошлайдилар ва Улуғ ва Қодир Таоло: "Менинг розилигим сизларни ҳар бирингизгадир! Мен сизларни ўз масканимга жойлаштирдим ва неъматимни кўрсатдим, мендан сўранг" дейди.
Ва улар яна нафслари қониқмагунча Ундан сўрай бошлайдилар ва шундан сўнг У уларга кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон қалби ҳатто ўйламаган нарсаларни очиб беради ва бу токи одамлар Жума кунидан вориғ бўлмагунларича давом этади.
Сўнгра Аллоҳ Таоло Ўз Аршига кўтарилиб, у билан бирга шаҳидлар ва солиҳар кўтариладилар, олий Жаннат даражалари эгалари эса (аҳлул-ғуроф) ўз масканларига, нуқсонсиз оппоқ марваридларга ўхшаб, ўз масканларига, қизил ёқутдан ёки яшил хризолитдан ясалган эшиклар, доимий равишда дарёлар оқадиган ва мевалари осилган дарахтлар ўсадиган, хотини ва хизматкорларининг турар жойларига (Жаннат боғларига) қайтадилар. Парвардигорлари саховат қўшиши ва кўзларига Ўзининг муборак ва улуғ Юзини очиб бериши учун кейинги Жуманинг келиши бирор бир нарсага уни кутандек муҳтож бўлмайдилар. Шунинг учун бу кун "қўшимчалар куни" деб номланган.
Ҳадисни Имом Шофеъий "ал-Муснад"да 374, Ибн Абу ад-Дуня "Сйфат-ул-Жанна"да 91, Дароқутний "ар-Рўё"да 59, Табароний "ал-Авсат"да" 7/15, Баззор 7527, Абу Яъло 4228, ал-Ажуррий "шариатда" 612 ривоят қилган.
Ушб ҳадиснинг саҳиҳлигини Зиё Мақдисий, Имом Мунзирий, Имом Бусирий, Шайҳ Албоний ва бошқалар тасдиқлаган.
Қаранг: "ал-Мухтара" 2/365, "ат-Таргиб" " 4/ 401, "ал-Итҳоф" 2121, "аз-Завожир" 2/262, "Саҳиҳ ат-тарғиб" 3761.
Имом Ибн Қоййим бу ҳадис ҳақида айтадилар: "Бу ҳадис улуғ мавқега эга бўлган муҳим ҳадис. Уни суннат имомлари ривоят қилганлар ва тан олганлар, Шофеъий эса бу ҳадис билан ўзининг Муснадини зийнатлаган". "Ҳади ал-Аруаҳ" 268.
Абу Убайда ва Амр ибн Қайс розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Ибн Масъуд (розиёллоҳу анҳу) айтдилар:
"Жума (намоз) га шошилинглар. Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло ҳар Жума куни Жаннат аҳлига оқ комфур тепасида зоҳир бўлади. Ва улар Унга (Аллоҳга) дунё ҳаётида Жума (намоз) учун қанчалик шошиб келган бўласалар шунча масофада яқин бўладилар. Ва уларга ўзлари ҳеч қачон кўрмаган шундай шараф келади. Жума куни ҳеч ким Абдуллоҳ ибн Масъуддан ўзиб кетмаган. Аммо бир куни келиб, у икки киши ундан олдинда турганини кўриб: "Икки кшими? Мен учинчисиман, учинчисига Аллоҳ барака беради", деди.
Ушбу асарни Абдуллоҳ Муборак "аз-Зуҳд"да 436, Абдуллоҳ ибн Аҳмад "ас-Сунна"да 476, Дароқутний "ар-Рўё"да 120, Ибн Батта "ал-Ибана"да 3/42 келтирган.
Шайхул-ислом Ибн Таймия, Имом аз-Заҳабий ва Шайх Албоний асарни саҳиҳ деб тасдиқланган. Қаранг: "Мажмуъул-фатово" 6/403, "ал-ъУлуу лил-ъАлий ал-Ғоффар" 95, "Мухтасар ал-ъУлуу" 51.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев