ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА
---------------
Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.
2. Жума куни ғусл қилиш - ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти - жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилиш.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвоқ ишлатиб тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.
4. Жума на
ЖАННАТ ВА ЖАҲАННАМ НИМАНИ ОРТИГА ЯШИРИБ ҚЎЙИЛГАН?
---------
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ Таоло Жаннатни яратгач, Жаброилга: «Бориб, унга қара», деди.
У бориб унга қаради ва қайтиб келганида: “Роббим! Сенинг қудратингга қасамки, буни эшитган ҳар бир киши у ерга киради!”
Шунда Аллоҳ Таоло Жаннатни нохуш ва жирканч нарса ортига яширди ва яна: “Эй Жаброил, бориб унга қара”, деди.
У бориб, унга қаради ва қайтиб келганида: “Ё Роббий! Сенинг қудратингга қасамки, энди у ерга умуман ҳеч ким кирмаслигидан қўрқаман!”
Аллоҳ Таоло Жаҳаннамни яратгач Жаброилга: “Эй Жаброил, бориб қара”, деди.
У бориб, унга қар
ТИКОНИГАМАС, ГУЛИГА БОҚИНГ!
------
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Шазон айтади: "Шундай кишиларни кўрдимки, улар одамларнинг айб-хатолари ҳақида гапирардилар. Натижада Аллоҳ уларнинг ўзини ҳам ўша нуқсонларга мубтало қилди ва улар гуноҳларни қила бошладилар.
Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча қусур-хатолари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди ва гуноҳларини кечирди".
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: "Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади", деган.
#Ҳадис_134
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«...Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма»
Имом Муслим ривояти.
(Абу Зарр розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_135
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо Уваймир розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_136
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ бир кишига ҳикмат (илм) ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим берса»
Бухорий ва Муслим риво
------- НАСИҲАТ
-------
1. Ўзгаларнинг сиз ҳақингиздаги фикрлари уларнинг қарашлари холос. Буни воқеликка айланишига йўл қўйманг. Кимдир сизни омадсиз деса, бунга ўзингиз қарор бермагунингизча бу фикр ҳақиқатга айлана олмайди. Қанотингизни кесишларига йўл қўйманг!
2. Мозийни ўзгартириб бўлмайди. Аммо ундан фойда олиш мумкин. Мозийда яшаш келажакни барбод қилишдир. Ундан ибрат олиш сизни кучли қилади. Шунинг учун ўтган саҳифани ёпинг, аммо дарс олишни унутманг!
3. Кишиларнинг нарсалар ҳақидаги фикрлари, бизга нарсалар ҳақиқатидан кўра кўпроқ ўша кишиларнинг аслини фош қилади. Шунинг учун кишиларни англаш учун уларга яқинлашиш шарт эмас. Озгина эътиборли бўлсангиз етади. Кишилар ҳар би