----
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир.
Ушбу ояти каримада келтирилган сифатларнинг ҳар бири ҳар бир мўмин-мусулмон эркак-аёлга жуда ҳам зарур бўлганидек, уларнинг ҳаммаси жамланиб, ҳамма мўмин-мусулмонларнинг умумий сифатларига айланиши ҳам зарурдир.
=======///////____
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах (нафс хоҳлайдиган) шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Жаннат (нафс хоҳламайдиган) кароҳиятли нарсалар билан ўраб қўйилгандир», дедилар.
Муттафақун алайх.
=======///////______
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон ёки мўмин банда тахорат қилса, юзини ювганда, ўша сув -ёки ўша сувнинг охирги қатраси - ила унинг икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Икки қўлини ювса, ўша сув - ёки ўша сувнинг охирги қатраси - ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Икки оёғини ювса, ўша сув - ёки ўша сувнинг охирги қатраси - ила икки оёғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундай қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
=======///////____
Pасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Албатта, банда унга етган гуноҳ сабабли ризқдан маҳрум бўлади. Эзгулик умрни узайтиради. Тақдирни фақат дуогина қайтаради»
(Ибн Можжа (90), Аҳмад «Муснад» (5/280)).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев