Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло: «Мўмин бандаларимдан бирортасининг дунё аҳлидан бўлган севимли кишисини олиб қўйсам, сўнгра савоб умидида сабр қилса, унинг мукофоти фақат жаннатдир», деди».
Имом Бухорий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1275
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Раббимдан уч нарсани сўрадим,
иккитасини менга бериб, биттасини бермади.Умматимни қаҳатчилик билан ҳалок қилмаслигини сўраган эдим, уни менга берди. Умматимни сувга ғарқ қилмаслигини сўраган эдим, уни ҳам берди. Лекин ўрталарида уруш бўлмаслигини сўраган эдим, уни бермади (яъни, мусулмон баъзан мусулмонни билиб-билмай қатл қилиши қолдирилган экан)».
Бухорий ва Муслим ривояти.
(Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1276
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар омонатлар зое қилинса, қиёматни кут»,деганларида, саҳобалардан бири: «Ё Аллоҳнинг Расули, омонатнинг зое бўлиши қандай?» деди.Расулуллоҳ ﷺ : «Агар ишлар ўз аҳлидан бўлмаган кишилар қўлига топшириб қўйилса, қиёматни кутавер».
Бухорий ривояти.
#Ҳадис_1277
Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларида эдик:«Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» -деди.
Расулуллоҳ ﷺ «Ким юзта тасбеҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
(Саъд ибн Абу Ваққос розияллоху анхудан)
Расулуллоҳ ﷺ дан «Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган қамал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: « Оғиз ва жинсий аъзолар орқали қилинган гуноҳ», деб айтдилар
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир..»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир...»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, унга дунё ва охират яхшилигидан насибаси берилибди...»
Имом Аҳмад ривояти
(Оиша (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Мен фақат гўзал ахлоқни камолига етказиш учун пайғамбар қилиб юборилдим»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«..Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сув музни эритиб юборгани каби гўзал хулқ ҳам хатоларни йўқ қилиб юборади. Шунингдек сирка асални фосид қилгани каби, ёмон хулқ амални ҳам фосид қилади»
Имом Байҳақий ривояти
Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга, Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар
Ибн Ҳаббон ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади»
Абу Довуд ривояти
(Оиша (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир...»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди»
Муслим ривояти
(Жарир (р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев