__________
Инсон зоти борки, ҳамма бу дунёда ўзгаларнинг, хусусан, ўзига яқин кишиларининг муҳаббатини қозонишни орзу қилади. Бу орзуни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилади, елиб-югуради. Мазкур орзуларни рўёбга чиқариш учун одамлар нималар қилмайди дейсиз.
Қўлидан нима келса шуни қиладилар, бу хақда динимизнинг кўрсатмаси, Ҳанафий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларида силаи раҳм фарз ва вожибдур. Шофеъи мазҳабида ота-онага силаи раҳм қилиш вожиб, бошқа қариндошларга силаи раҳм қилиш суннатдир.
Бу ҳақида Аллоҳ таоло Нисо сурасида такидлаб айтади: “Номини ишлатиб бир бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик алоқаларидан қўрқинг” (Нисо сураси 1-оят). Одатда кишилар ўзаро меҳр ва лутфга эришмоқчи, ўзларига нисбатан мойиллик уйғотмоқчи бўлсалар, орага Аллоҳни ва қариндошликни қўшадилар. Аллоҳнинг номи ила одамлар орасида аҳдномалар тузилади, ваъдага вафо қилиш сўралади ва хатто қасам ҳам ичилади.
Шунингдек икки томон орасида қариндошлик ришталари бўлса уларни ҳам орага солинади. Аллоҳга тақво қилиш яъни ундан қўрқиш маълум ва машҳур тушунчадир. Аммо қариндошлик риштасига тақво қилмоқ (ундан қўрқиш) ўзига хос бир таъбир бўлиб, бу нарса муқаддас алоқаларни улуғлаш ҳақ хуқуқларини адо этиш, уларни мухофаза қилиш, узмаслик нақадар зарурлигини таъкидлайди.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллолоху алайҳи вассаллам “Насабларингизни ўрганинг у билан силаи раҳм қиласиз. Зотан силаи раҳм аҳлга мухаббат, молнинг зиёдаси ва асарини ортдан қолдиришдир дедилар”. Силаи раҳм қариндошлик ўртасида мехр-муҳаббат уйғотади. Қариндош уруғлар борди келди қилсалар бир бирларини зиёрат қилсалар бойлари хожатмандларига ёрдам қилсалар ҳол ахволларидан хабар олсалар, касал бўлганларида бориб кўрсалар, оғирини енгил қилсалар, мушкулларини осон қилсалар ўз ўзидан орада меҳр мухаббат пайдо бўлади.
Анас Ибн Моликдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам “Ким умрини узайтирилишини, ризқини зиёда қилишини истаса, ота онага яхшилик ва қариндошларига силаи раҳм қилсин дедилар”. Ота-онага яхшилик қилиш умримиз узоқ, ризқимиз кенг бўлар экан, ота онасидан айрилганларга уларни ака укалари ва опа сингилларига қариндошлик ришталарини фарзандга лозим бўлади. Уларни зиёрат қилиш хизматларини бажариш, маслахатларига қулоқ солиш, дуоларини олиш зарур амаллардандур. Хоссатан ака укалар, опа сингиллар бир бирларига меҳрибон мушфиқ бўлишлари керак ва доимий ҳолатда ҳолларидан хабар олиб, ёрдам беришлари лозим бўлади.
Жаъфар Ибн Хайёмдан, у Хасандан ривоят қилади. Ундан раҳмнинг хаққи нима деб сўралди “Уни маҳрум қилмаслик ва ҳижронга қўймаслик деди”. Мўмин банда ўз қариндошларини ҳаққидан маҳрум қилмаслиги, ўзида бор нарсани бермай қўймаслиги, ўзида бор нарсада уларга бериб туриш керак. Агар бермасанг, қариндошлик ҳаққини адо қилмаган бўласан. Улардан ҳижрат қилма яъни алоқани узиб қўйма. Доимо хабар олиб тур, зиёрат қилиб тур, кўриб тур, холини сўраб тур. Қариндошлардан доимо хабар олиб ўзида боридан улар муҳтож бўлган нарсаларни бериб турса, қариндошлик алоқасини адо этиб турган бўлади. Уламоларимиз айтадилар, қариндошликни энг афзали сиздан юз ўгирсалар, гаплашмай қўйсалар эшикларини сиз учун ёпсалар шу эшикларни очиб киришлигингиз улар билан сухбатлашишингиз, юзларига табассум қилишингиз, холларидан хабар олишингиз энг суюкли амалдир.
Сувайд Ибн Омирдан ривоят қилинади Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам “Раҳмларингизни салом билан бўлса ҳам хўллаб туринглар дедилар”. Мўмин мусулмонлар бандалар қариношлик алоқаларини ҳеч бўлмаганда бир бирларига салом бериш билан бўлса ҳам, боғлаб туришлари лозим. Берадиган нарсангиз йўқ яхшилик қилишга имконингиз йўқ, фақат қўлингиздан келадиган нарса – салом бериб қўйиш, шуни бўлса ҳам қилиб, қариндошлик алоқаларини боғлаб туринг. Аллоҳ таолонинг фарзини бажаришликда ва Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассалламни суннатларини бажаришликда бизларга ҳиммат, иҳлос муҳаббат берсин. Қариндошлик алоқаларини гўзал холатда адо қилган бандаларидан бўлишликни Аллоҳ насиб қилсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев