ҚАЛБЛАРНИ ПОКЛОВЧИ ЗИКР
-------
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”
Астағфируллоҳнинг яна кандай фазилатларини биласиз?, изохларда ёзиб қолдиронг
ОХИРАТ.
--
Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савд
------- ИСЛОМДА АЁЛ ҚАДРИ
-------
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм..
Ислом динимиз аёлларни эъзозлаган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қайтариб берган, уларни азиз қилган дин. Ислом тарихидан маълумки жоҳилият деб аталувчи исломдан олдинги даврда аёллар ҳуқуқ-эркинликлари бутунлай поймол қилинган. Уларни қадрсиз бир буюм сифатида ишлатилган. Ўша давр одамлари қиз фарзанд кўришдан ор қилишган, ҳатто қизларини ўлдириш каби қабиҳ ишларни қилишгача борганлар. Ислом дини эса бундай ҳолатларни қаттиқ қоралайди.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда уларнинг бу қилмишларини баён қилиб, уларни бундай разилликдан қайтишга буюриб:
“Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб юзи қорайиб к
------- МЎҒУЛЛАР ИСТИЛОСИ
-------
Чингизхон бошчилигидаги мўғулларнинг Осиё ва Шарқий Европага қилган босқинчилик юришлари (13-а.). Мўғул нўёнлари ҳарбий ташкилот тузиб, кўп халкларни босқинчилик урушига тортдилар. Улар қўшинининг асосий кучи — кўчманчилардан иборат кўп сонли ва жуда ҳаракатчан отлиқ аскарлар эди. Улар босқинчилик урушларида босиб олган мам-лакатларининг ҳарбий кучи ва техника ютуқларидан ҳам фойдаланганлар. Қўшин бирлашган қўмондонликка эга бўлиб, қаттиқ интизом ва яхши қуролланганлиги ҳамда ўзининг жанговар сифатлари билан қўшни мамлакат қўшинларидан устун турар эди. Осиё ва Шарқий Европанинг жуда кўп мамлакатларидаги ички низолар ва раҳбар табақанинг хоинлиги мўғул
ОХИРАТДА ҚАРШИМИЗГА ЧИҚАДИГАН БИЗ БИЛМАГАН ДУШМАНЛАР
*
Аллоҳ деди:
"Албатта сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар!"(Аллоҳдан бошқа ҳар бир тирик жон, ҳамма ҳам ўлади.)
- "Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузурида тортишурсизлар."
- Тасаввур қилинг қиёмат қойим бошланди. Сиз Аллоҳнинг ҳузурида туриб ҳисоб-китоб қилинаяпсиз. Шу пайт сиз билмаган ва сиз ҳаётлик чоғингизда ҳам кўрмаган душманлар пайдо бўла бошлайди. Ҳаттоки улар Аллоҳ таолонинг ҳузурида қўрқмасдан сиз билан талашиб мезонда тортиладиган яхшиликларингизни тортиб олиб қўйяётганини кўряпсиз. Тасаввур қилинг, ўша яхшиликлар билан сизнинг оқибатингиз ҳал бўладиган бўлиб турган бир пайтда сиздан уларни юлиб олсалар…
КОНСТАНТИНОПОЛЬ (Станбул)
---------
Бир ҳадис ҳикмати
Константинополни фатҳ этишга Ислом лашкарлари нима учун жону жаҳдлари билан ҳаракат қилганлар ва бугунги инсонлар нима учун ушбу тарихга қизиқади?
Бунинг сабаби – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Константинополь албатта ишғол қилинади, уни ишғол қилган саркарда нақадар бахтиёр, уни ишғол қилган қўшин нақадар бахтлидир”, деган ҳадиси шарифидир.
Саодат Асрида яшаган мусулмонларнинг ҳадиси шарифга эътиборини, амалини, муҳаббатини қарангки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисига амал қилиб, динимиз улуғлаган шарафли лашкар бўлишни дилига тугиб вақтни ортга сурмасдан Константинополь сари йўлга тушганлар.