--- УММАТ ---- --- Бир тун ухлаёлмай чекдим надомат, Ўзимга ҳам қилдим тинмай маломат. Тарихида ҳар не кўрсам кўрдим, лек Умардан сўнг бирлашмади бу уммат. Умар кетди бу умматга ишонмайин, Чунки иймон заифлашмиш кун сайин. Абу Зарлар ҳайқирганда тинмайин, «Не дард бор?» деб сирлашмади бу уммат. Кенгликлардан оқиб келди гумроҳлар, Аста секин одат бўлди гуноҳлар. Ҳатто Қуръон нузулига гувоҳлар Жангга чиқиб, ярашмади бу уммат. Қалблар сўнди, юзлар бўлмиш бедийда, Кўнгил ўлди ибодатлар пайтида, Али, Усмон бўғизланди байтида Ахли байтга қарашмади бу уммат. Бухорийнинг қонга тўлмиш яноғи, Ўтди сарсон топилмайин ҳамроҳи, Сон жиҳатдан ошса ошди саноғи, Лек оз бўлсин курашмади бу уммат. Т
"Юрагим сиқилди, дунёга сиғмаяпман, олам кўзимга қоронғу кўриниб кетди психолог керак" деган нолаларга кўзимиз тушиб қолади. Шу роликни кўринг ! Сизга ҳеч қандай психолог керак эмас, махзун бўлманг ва доимо олдинга интилиб яшашни ўрганинг.
02:18
VID_20240428_203307_727.mp4
19 просмотров
🌴 АГАР АЛЛОҲ ТАОЛО СЕНГА ЯҲШИЛИКНИ ҲОҲЛАСА... -----   Муовия розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ кимга яхшилик истаса уни динни тушунадиган қилиб қўяди”. Бухорий 71, Муслим 1037 ваИбн Можа 221 ривояти. Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Кимки динни тушунишдан юз ўгирса, бу Аллоҳ Таоло унга яхшилик истамаганига далолатдир, ла ҳавла ва ла кувата илла биллаҳи” Қаранг: “Мажму аль фатово Ибн Боз” 7/207 Шайх Солиҳ Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, агар сиз ўша тоифадан бўлсангиз, яний илмга қизиқмайдиган, илмдан уни тушуниш лозимлигини тушунмайдиган кишилардан
#Истиғфор -- Набий салаллоҳу алайҳи васаллам: "Номаи аъмолида кўпгина истиғфор топган киши учун олқишлар бўлсин!" деб айтдилар. (Ибн Можа ривояти). Истиғфорнинг фазилатлари: 1. Истиғфор Аллоҳ учун қилинадиган тоат ибодат амалидир. 2. Гуноҳлар кечирилишининг сабабчисидир. 3. Ёмғир ёғиши сабабчисидир. 4. Мол дунё ва фарзанд билан таъминловчидир. 5. Жаннатга кириш сабабчисидир. 6. Том маънода куч қувватнинг зиёда бўлиши сабабчисидир. 7. Истиғфор энг яхши матодир. 8. Истиғфор бало офатни даф қилувчидир. 9. Истиғфор ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик етишининг сабабчисидир. 10. Банда истиғфор айтишга жуда ҳам муҳтождир. Чунки бандалар кечаю кундуз хато қиладилар. Агар истиғфор айтишса, Аллоҳ у
Показать ещё