📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло етти тоифа кишига соя йўқ кунда Ўз сояси (қиёмат ҳароратида Аршнинг сояси)дан паноҳ беради:
1) Одил подшоҳ;
2) Аллоҳнинг ибодатида ўсган йигит;
3) Масжидга қалби боғланган киши;
4) Аллоҳ йўлида дўстлашган икки киши;
5) Холи ҳолда Аллоҳни эслаганида, кўзидан ёш оққан киши;
6) Мансаб ва ҳусн-жамолда тенги бўлмаган аёл ўзига чақирганда "Аллоҳдан қўрқаман" деган одам;
7) Садақани махфий қилиб, ҳатто ўнг қўли қилган садақани чап қўли билмай қолган одам».
✍️Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
Шарҳ: Аллоҳнинг соясидан ўзга соя йўқ кун қиёмат кунидир.
Қиёмат куни шиддатли иссиқ бўлиб, ҳамма ўзи учун соя излаб қолади. Ўшанда Аллоҳнинг соясидан ўзга соя бўлмайди. Аллоҳнинг соясига эса, ҳамма ҳам ўзини ола билмайди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларнигина Ўз соясига олур.
Ушбу ҳадисда, ўша даҳшатли қиёмат кунида Аллоҳ Уз соясига оладиган одамлардан етти тоифасининг зикри келмоқда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев