«Ўзингиз номусли бўлсангиз, аёлингиз ҳам номусли бўлади»
Имом Хоким ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эркак киши бошқа эркакнинг авратига қарамасин. Аёл киши бошқа аёл кишининг авратига қарамасин...»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ аёлларнинг либосини киювчи эркакни ва эркакларнинг либосини киювчи аёлни лаънатладилар
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким зино қилса ёки маст қилувчи ичимлик сотса, Аллоҳ ундан иймонни худди киши бошидан либосини ечгани каби ечиб олади»
Имом Хоким ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Аёлларга қарайверманг, шунда ҳам сизларни аёлингизга қаралмайди...»
Имом Хоким ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким зино қилса, унинг ҳам (яқини) зино қилинади, агар ҳовлиси деворлари ичида бўлса ҳам»
Ибн Нажжор ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳаж бойликка, Зино фақирликка сабаб бўлади»
Табароний ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қайси бир аёл атир сепиб, унинг ҳидидан баҳраманд бўлишлари учун бир гуруҳ одамлар олдидан ўтса, ўша аёл зинокордир»
Насоий,Аҳмад, ва Ҳоким ривояти
(Абу Мусо Ашъарий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қайси қавмда фаҳш ишлар пайдо бўлиб, ҳатто уни ошкора қилишга ўтсалар, у қавмда вабо ва ўтган ота-боболарида бўлмаган касалликлар тарқалади»
Ибн Можа ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар бирор жойда зино ва судхўрлик тарқалса, ўша ернинг аҳолиси ўзига Аллоҳнинг азобини чақиради»
Имом Хоким ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бир киши лой ёки балчиққа беланиб ётган тўнғизга тегиниши, ўзига ҳалол бўлмаган аёлнин елкасига елкасини тегишидан яхшироқдир»
Табароний ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирортангизга ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган мих қоқилиши яхшироқдир»
Табароний ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аёл киши авратдир, қачон (ташқарига) чиқса, шайтон (хурсанд бўлиб) кутиб олади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч турли кўз борки, улар Қиёмат куни дўзахни кўрмайди.
1. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз.
2. Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган кўз.
3. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилган кўз»
Табароний ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас»
Имом Термизий ривояти
(Али (р.а) .дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев