Имом Аъзам (Ҳанафий мазҳабининг асосчиси) нинг ўғлига насиҳатлари ------ ------ Эй ўғлим, сенга айтадиган бир қанча васиятларим бор. Уларни жон қулоғинг билан эшитиб, амал қилсанг, икки дунёда бахт-саодат қозонасан: ✔️1. Барча ишларингда ниятни холис қил. Ҳалол луқма ейишга ҳаракат қил. ✔️2. Барча аъзоларингни гуноҳ ва ёмон ишлардан сақла! ✔️3. Нимани билишга муҳтож бўлсанг, уни билмай қолма! ✔️4. Дунё ва охират йўлида фойдаси тегадиган кишилар билангина дўст тутин. ✔️5. Мусулмонга ҳам, ғайримусулмонга ҳам душманлик қилма. ✔️6. Аллоҳ берган ризққингга қаноат қил. ✔️7. Бошқаларга муҳтож бўлиб қолмаслик учун қўлингдаги бор имкониятдан тадбиркорлик билан фойдалан. ✔️8. Одамлар
Уятсизлик маданиятга, Шаллақилик жасурликка йўйиладиган замон келди. Муслималар огоҳ бўлинг, дин- ҳусну ҳулқдир. Ҳусну ҳулқ эса ўз ичига кўп нарсани жамлайди. Муслималарнинг ижтимоий тармоқларда, эркакларнинг кўз ўнгида ҳомиладор эканликларини уялмай эълон қилиши, “Уни егимиз келяпти, буни егимиз келяпти ” деб жар солиши ўзини солиҳа санаган аёлга ярашмайдиган бадҳулқликдир. Ислом тарихига назар солинг! Бизнинг йўлбошчиларимиз бўлган саҳобия оналаримизни қайсиларини ҳомиладорликлари, бош қоронғуман, қийин ўтяпти деб нолиганлари ҳақида ўқигансиз? Сиз жар солсангиз ҳам, солмасангиз ҳам Аллоҳ тақдир қилган бўлса ўша бола туғилаверади. Муслимага энг кўп ярашадиган фазилат ҳаёдир. Уялинг, ҳо
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди Бир куни унга хотини: - "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” -  деди. У: - Нима учун бундай деяпсан?” - деди. Хотини: - Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди. Толҳа хотинига қараб: - Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди. Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
💐🌹🌞 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ КУН!🌞🌹💐🤲🤲• Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! •🤲🤲• Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла! •🤲🤲• Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил! •🤲🤲• Илм билан бизни беҳожат эт!, • Ҳилм билан безат! • Тақво билан мукаррам; • Офият ила гўзал қил! •🤲🤲• Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил! •🤲🤲• Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма! Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма! •🤲🤲•Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма! Амин!🤲 🍃💐🍃ХАЙРЛИ КUН
  • Класс
САВОБИ ТЎХТАМАС АМАЛЛАР. Вақти соати етиб, жон таслим қилса инсон. Амалларин савоби тўхтатиларкан шу он. Бориб тураркан савоб фақат уч амалидан. Садақаи жория, илм, солиҳ фарзандидан. Садақаи жория- савобли, хайрли иш. Халқ учун манфаатли хизмат қилувчи юмуш. Кўприк қурмоқ ва ёки масжидга қўйилган ғишт. Тахоратхона қуриш ё йўлни таъмир этиш. Сув чиқариш, сим тортиб элга олиб келиш нур. Кимнингдир томин ёпиб, берсанг жонига ҳузур. Савоб келиб турувчи бу хайрли иш бари. Садақаи жория дейилади шуларни. Манфаатли илм ҳам савобли амалдандир. Кимдир илм ўрганса, яна касб- ҳунар кимдир. Мерос қилиб қолдирса шу илм ва ҳунарни. Китоб ёзса, шогирдга ўргатса билганини. Масжидга қўйса Мус
САИД ИБН ЗАЙД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ------- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Саид ибн Зайд р.а. ҳаётлигидиёқ Жаннат ҳушҳабарини олган ўн саҳобадан бири ҳисобланади. Оталари Зайд ибн Амр бўлиб, насаблари Каъбда Расулуллоҳ (с.а.в)нинг насаблари билан бирлашади.  Куняси Абул Авар бўлиб, Абул Тур деган куня билан ҳам чақирилганлар. Онаси Фотима бинти Бажадир. Отаси Зайд Макка мушрикларининг бутларга топинишларини ақлсизлик ҳисоблаб, ҳақиқий динни излаб топиш мақсадида Сурия тарафларга бориб, яҳудий ва  ҳристиан олимлари билан кўришади,  уларнинг суҳбатларини  олади. Бироқ улардан олган маълумотлари Зайдни қониқтирмайди. Унинг бу ҳолатидан воқиф бўлган бир роҳиб унга ширк ва ҳурофотдан узоқ ҳазрат Ибр
#МАНИКЕН_ҚИЗЛАР , Тармоқдан жой олиб, ӯранган юзлар, Пардозга бӯялган, ӯйноқи кӯзлар, Бизни дин барийдир, табарружлардан, Ислом ниқобида, маникен қизлар! Гапирсанг кор қилмас, бе таъсир хилқат, Бу холга ортиқча, етмайди тоқат, Эркаклар шахватин, қӯзғотар фақат, Хижобга ӯралган, маникен қизлар! Эфирда ӯтирар, кӯзини сузиб, Бундайлар кӯрсатар, исломни бузиб, Хақ келса юз бурар, даъвоси кизб, Хижоби кӯргазма, маникен қизлар! Ӯзича ғуроба, қалби маъюслар, Асли сӯз кор қилмас, сохта бе юзлар, Лайк босиб ӯтирар, барча даюслар, Эфирда ӯтирса, маникен қизлар! Туширган "кимларни", тузоқларига, Лол қолдим, "беш кетган", изоҳларига, Дарс ӯтиб, аммамни бузоқларига, Лайф қилиб ӯтирар, маникен қизлар!
📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ота-оналарга яхшилик қилинглар, шунда болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади» Табароний ривояти (ибн Умар (р.а).дан) 📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, сиз Аллоҳнинг Расулисиз деб гувоҳлик бердим, беш маҳал намозни ўқидим, молимнинг закотни бердим, Рамазон (рўзаси)ни тутдим», деди. Шунда Набий ﷺ «Ким шу ҳолатда ўлса, қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан мана бундай бирга бўлади. Модомики ота-онасига оқ бўлмаса», деб икки бармоқларини тик тутдилар» Имом Аҳмад ривояти (Амр ибн Мурра Жуҳаний (р.а).дан) 📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, мен бир ёмон гуноҳ қилдим,
#Ҳадис_192 Мен у зот (Расулуллоҳ ﷺ ) нинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақатгина уч нарсада рухсат бердилар: 1. Урушда; 2. Кишилар орасини ислоҳ этишда; 3. Эри хотинига ва хотини эрига (бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида» Имом Термизий ривояти (Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳудан) #Ҳадис_193 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади» Бухорий ва Муслим ривояти #Ҳадис_194 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир: 1.Омонат берилса, хиёнат қилади. 2.Гапирса,
Показать ещё