Шаллақилик жасурликка йўйиладиган замон келди.
Муслималар огоҳ бўлинг, дин- ҳусну ҳулқдир.
Ҳусну ҳулқ эса ўз ичига кўп нарсани жамлайди.
Муслималарнинг ижтимоий тармоқларда, эркакларнинг кўз ўнгида ҳомиладор эканликларини уялмай эълон қилиши,
“Уни егимиз келяпти, буни егимиз келяпти ” деб жар солиши ўзини солиҳа санаган аёлга ярашмайдиган бадҳулқликдир.
Ислом тарихига назар солинг!
Бизнинг йўлбошчиларимиз бўлган саҳобия оналаримизни қайсиларини ҳомиладорликлари, бош қоронғуман, қийин ўтяпти деб нолиганлари ҳақида ўқигансиз?
Сиз жар солсангиз ҳам, солмасангиз ҳам Аллоҳ тақдир қилган бўлса ўша бола туғилаверади.
Муслимага энг кўп ярашадиган фазилат ҳаёдир.
Уялинг, ҳомиладормисиз деб сўрасалар ҳам юзингиз қизарсин.
Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳаё иймондандир, иймон жаннатдадир. Ҳаёсизлик жафодир, жафо дўзахдадир», деганлар».
Яна бир Имом Бухорий ва Мусоимлар Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан қилишган ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳаё фақатгина яхшилик келтиради», деганлар».
Яхшилигингизни, иймонингизни энг муҳим парчасини замонавийлик дея қурбон қилманг…
Ҳаёйингиз билан қолинг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1