-
Абдуллоҳ ибн Амр розиёдлоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Албатта, Аллоҳ ҳузурида адолатлилар Роҳманнинг Ўнг Қўли томонидаги нурдан бўлган минбарларда бўладилар, ваҳоланки Аллоҳнинг Икки Қўли ҳам Ўнгдир. Ана ўшалар ўз қарорларида, оилаларида ва ишларида адолатга амал қилувчилардир”.
Муслим (1827 ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини ҳар нарсада адолатли ва холис бўлишга даъват этганлар. Бунга мисол унинг сўзларида келтирилган:
“Аллоҳ Таолонинг соясидан бошқа соя бўлмайдиган Кунда Ўзи яратган сояга етти кишини олади: адолатли ҳукмдор, Аллоҳга ибодат билан ўсган йигит...”.
Бухорий (660) ва Муслим ( 1031 ривояти).
Адолатнинг намоён бўлиш соҳалари кўп: бошқарувда адолат, суд қарорларида адолат, шариат жазосини қўллашда (ал-ҳудуд), одамлар ўртасидаги муносабатларда, одамларни яраштиришда, душманлар билан муомалада, болаларга, хотинларга адолатли муомалада, ва бошқаларда адолат. Адолат қилиш Ислом олимлари иттифоқи билан фарз ҳисобланади. Агар бирор киши зарра мисқол ишда адолат қилиш ўрнига ҳиёнат қилса бу унинг учун бу дунёда ҳам оҳиратда ҳам аянчлик оқибатга олиб келиши мумкун. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умматларини ҳар ишда ва ҳар қандай инсон билан муомалада адолатлик бўлишга даьват қилиб унинг меваси Қиёмат Кунида Аллоҳ Таолонинг Ўнг Қўли томонда ва Унинг сояси остида бўлишини ваьда бермоқдалар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев