----- ЗИНОНИНГ КАСОФАТИ
-----
Зино энг оғир, энг қабиҳ фаҳш иш саналади. Зино гуноҳи кабирадир. Аллоҳ таоло биз мўмин бандаларга хитобан: “Зинога яқинлашманг! Чунки бу бузуқликдир – энг ёмон йўлдир”, деган (Исро, 32).
Эътибор берилса, бу оятда “зино қилманг”, дейилмаяпти, балки “зинога яқинлашманг”, деб амр қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, мўмин банда зинога олиб бориши мумкин бўлган ҳар қандай ишдан узоқ юриши лозим.
Маълумки, ҳали оила қурмаганлар зино қилса, уларга юз дарра уриш жазоси белгиланади. Аммо оилали эркак ва аёл зино қилган бўлса, улар тошбўрон қилинади. Шундай уларнинг гуноҳи ювилишидан умид қилинади.
Зинонинг катта-кичиги бўлмайди, унинг ҳар қандай тури ҳаромдир. Аммо