Assalomu Alaykum Xurmatli Ishtirokchilar Vaqtimizni Mazmunli Va Maroqli O'tkazish Maqsadida Savol Javoblar Viktorinasini Ochdik.
Bu Yerda Diniy va Dunyoviy Ilimlarimizni Charxlaymiz. Bilmaganimizni Bir-Birimizdan O'rganamiz Degan Maqasadda Ushbu O'yinni Tashkil Etdik
Kimda Qaysi Mavzuda Savol Bo'lsa Yozishlari Mumkin
ҚАЛБЛАРНИ ПОКЛОВЧИ ЗИКР
-------
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”
Астағфируллоҳнинг яна кандай фазилатларини биласиз?, изохларда ёзиб қолдиронг
АГАР АЛЛОҲ ТАОЛО СЕНГА
ЯҲШИЛИКНИ ҲОҲЛАСА...
-----
Муовия розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Аллоҳ кимга яхшилик истаса уни динни тушунадиган қилиб қўяди”.
Бухорий 71, Муслим 1037 ваИбн Можа 221 ривояти.
Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
“Кимки динни тушунишдан юз ўгирса, бу Аллоҳ Таоло унга яхшилик истамаганига далолатдир, ла ҳавла ва ла кувата илла биллаҳи”
Қаранг: “Мажму аль фатово Ибн Боз” 7/207
Шайх Солиҳ Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
“Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, агар сиз ўша тоифадан бўлсангиз, яний илмга қизиқмайдиган, илмдан уни тушуниш лозимлигини тушунмайдиган кишилардан
#Истиғфор
--
Набий салаллоҳу алайҳи васаллам:
"Номаи аъмолида кўпгина истиғфор топган киши учун олқишлар бўлсин!" деб айтдилар.
(Ибн Можа ривояти).
Истиғфорнинг фазилатлари:
1. Истиғфор Аллоҳ учун қилинадиган тоат ибодат амалидир.
2. Гуноҳлар кечирилишининг сабабчисидир.
3. Ёмғир ёғиши сабабчисидир.
4. Мол дунё ва фарзанд билан таъминловчидир.
5. Жаннатга кириш сабабчисидир.
6. Том маънода куч қувватнинг зиёда бўлиши сабабчисидир.
7. Истиғфор энг яхши матодир.
8. Истиғфор бало офатни даф қилувчидир.
9. Истиғфор ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик етишининг сабабчисидир.
10. Банда истиғфор айтишга жуда ҳам муҳтождир. Чунки бандалар кечаю кундуз хато қиладилар. Агар истиғфор айтишса, Аллоҳ у
Умар ибн Ал-Ҳаттоб даврларида у кишининг ҳузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди:
- Эй, мўминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон бизни отамизни ўлдирди.
Умар ибн ал-Хаттоб:
- Нима учун оталарини ўлдирдинг?
Йигит:
- Мен туя ва эчкиларни ўтлатиб юрувчи чўпонман. Туяларимдан бири оталарининг еридаги дарахтни егани учун оталари туямни тош билан уриб, ўлдириб қўйди. Кейин мен ҳам худди шу тошни олиб оталарини ургандим, ўлиб қолди.
Умар ибн ал-Ҳаттоб деди:
- Демак, сен жазога маҳкумсан.
Йигит:
- Менга уч кун муҳлат беринг. Отам вафот этганлар. Менга ва кичик укамга бир хазинани мерос этиб қолдирганлар. Агар мени қатл этсангиз, м
ОХИРАТ.
--
Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савд
Иёс ибн Салама қиссаси
---
Табарий Иёс ибн Саламадану отасидан ривоят қилади:
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтди.
Унинг дарраси бор эди. У мени бир туртиб:
“Йўлдан четда тур”, деди. Кийимимнинг бир четига тегди. Келиси йили менга учраб:
“Эй Салама, ҳажга бормоқчимисан?” деди.
“Ҳа”, дедим.
У қўлимдан тутиб, мени уйига олиб борди. Олтин юз дирҳам берди ва:
“Ҳажинга ишлат. Билиб қўй, бу ўша туртганим учун”, деди.
“Эй мўминларнинг амири, менинг эсимдан чиқибди”, дедим.
“Менинг эсимдан чиқмаган”, деди у”.
Ўйлаб кўрайлик-а, бир одамни дарра билан ноўрин салгина туртиб қўйгани учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша ишни бир йил дав
Сен шундай гўзалсан, шу қадар нафис,
Сен шундай ғуссали, шу қадар ўйчан,
Сен шундай дарддирсан ― йўқотмоқ хавфи ―
Қалбимни ўртару тарк этмас бир дам.
Сўзлайсан ― ўзингга сўзлаган мисол,
Қаршимда турасан ғамларга банди.
Ишқингда бир кун-ку тириклик маҳол,
Аммо ҳар лаҳзада ўлмоқлик камми?
Сен шундай гўзалсан, шу қадар ғамгин ―
Кўзимда ёшдирсан, юрагимда ― зор...
Сен шундай дарддирсан ― йўқотиш мумкин,
Сен шундай дарддирсан ― топмоқлик душвор.
Усмон Азим