ЗАМОНАВИЙЛИКДА ЁЗИЛГАН ШЕЬРИМ. КАМЧИЛИКЛАРИ БЎЛСА УЗР СЎРАЙМАН...
Ёзмасам бўлмас, деб, қалам ушладим,
Тинчимни бермади, яна шу хаёл.
Аянчли холига лабим тишладим,
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!
Бошга рўмол танғиб, газини босди,
Оқ футболка кийган, туфлиги ёзги,
Дамазу, Нексияда қилади "такси"...
Эркакка айланиб қолдиму Аёл?!
Чўп урар артистлар ноғорасида,
Сураткаш сайлгоҳ фаворасида,
Бодринг сотар - бозор тоғорасида,
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!
Мол бозорга бордим, далол қўл сиқди,
Ака, нон деб, киссам ичра пул тиқди,
Димоғимга ҳушбўй атир гуп урди...
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!
Қўлида кетмон бор, кутар даласи,
Белида ортқалаб олган боласи,
Унитилган мунгли, хазин, алласи...
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!
Хўп ажойиб "разбор" бўлдим гувоҳи,
Оғзида ўйнарди шоди ва боди,
Аёл овози бу - кўнгилниг доғи...
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!
Этагин шимариб, лой ғишт ташлайди,
Уй солар болам, деб, тўйлар бошлайди,
Миялари ачиб, бошин қашлайди...
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!
Кўзингизни бир дам очинг эркаклар,
Етар, бас, ғафлатдан кечинг эркаклар,
Уйғониб меҳрингиз сочинг эркаклар,
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!
Чиллашир билаклар кучларга тўлсин,
Юртда Алпомишлар, шерлар туғилсин,
Аёллик бурчида уйда ўтирсин...
Эркакка айланиб қолмасин Аёл.
Аёл нафис гулдир новдаси тикон,
Ғализлашса банди - бу олам вайрон,
Шоир, Дилнурахонлар қилмасдан армон,
Эркакка айланиб қолмасин Аёл.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев