Жумла-и жаҳонни гулларга буркаб.
Лек кўнглим боғидан қишим кетмади,
Сени қайтишингни интизор истаб.
Ҳаёт! Синовларинг бунчалар аччиқ,
Севгимни золимга раво кўрибсан.
Теграмда парвона мингталаб ошиқ,
Нечун кўнглим китобига уни битибсан?!
Яна сени соғиниб нома битяпман,
Қара... ҳатто бир бор эсламадинг ҳам.
Ёки қаҳринг шунча қаттиқми тошдан ,
Ҳатто борлигимни сезмаяпсан ҳам...
Ишонмасман кетди десанг ишқинг дилимдан,
Наҳот унут бўлган бўлсa ҳаммаси?!
Ҳижронларинг санчган ханжар зарбидан,
Ҳечам битмаяпти кўнглим яраси.
Эсингдами ўша минг бир кечалар,
Паризодим дея эсдан оғардинг.
Тунни тонгга улаб суҳбат қуришлар,
Бир пасда меҳримни излаб қолардинг...
Эртаклар айтардим севгимдан жўшиб,
Сен эса тинглашни қилмасдинг канда.
Бахтдан масрур эдик ишқ майимизга,
Ҳижрон оғу солишин билибмиз қайдан?!
Сенсиз кўнгил боғим файзи ҳам кетди,
Хазонли баргларни шамол учирар.
Гуллари қовжираб сўлиб ҳам бўлди,
Ҳамма ёқдан ҳижронни иси уфурар.
Сенсизлик бир зулмат қоронғи тундек,
Бутун жон жонимни ютиб юборди.
Юрак занжирланган, хўрланган қулдек,
Ҳижрон зиндонида асирда қолди....
Биз кутган баҳорлар наҳот қайтмайди,
Фараҳли у кунлар ўтмишда қолди.
Сени қайта кўриш умидим сўниб,
Бир умр кўнглимда доғ бўлиб қолди...
Мен энди ишқингдан бўлиб девона,
Факат соғинч ҳақда байтлар битаман.
Ҳижрон чўлларида бўлиб сарсона,
Бир дайди шамолдек кезиб ўтаман.....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев