Предыдущая публикация
Бирров кириб чиқай юрагингизга.
Бир бор кўзингизга тушсину кўзим,
Сўнг чўксам ҳам майли ўша денгизга!
Менга изн беринг, ижозат беринг,
Кўнглим кўтарилсин осмонлар қадар.
Сўнгра сизни деган ўша бетийиғ,
Ҳижрон чўлларида кезсин дарбадар!
Менга рухсат беринг, мархамат беринг,
Кафтим илтижою, дуога тўлди.
Менга нима бўлса, бўлганча бўлсин,
Дунёда сиз омон юрсангиз бўлди.
Менга сабр беринг, кифоят беринг,
Бир нигоҳ ҳаққини тўлай бир умр.
Малол олмасангиз тириклигимни,
Жонни олмоқ ҳукми яратгандадир.
Менга имкон беринг, иноят беринг,
Бир юрак зарбимда борсан денг, басдир.
Илло васлингиздан мутлоқ носуво,
Илло қўлингизда ўлмоқ ҳавасдир!
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1