16. - 17 -қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
__Ало.
__Соҳиб қаердасан? Нега телефонинг ўчиқ. Холам ҳавотир оляптику сендан.
__Ҳовлиқма Ҳаёт.
__Қаердасан?
__Уйга қайтяпман.
__Аниқми?
__Ҳа нега ишонмайсан?
__Ишондим. Қара лекин, холам ваҳима қилгандида.
Соҳиб уйга келганда, кун анча қорайиб бўлганди.
__Келдингми болам?
Онаси ҳовлиққанча югуриб келди. Айвон устунига суянганча Сабо титраб ўтирарди.
__Келдим она ухламадингизми?
__Сен қай ҳолатда чиқиб кетдинг, уйқу келадими болам?
__Ҳаммаси яхши онам. Юринг хонангизга. Сиз дам олишингиз керак. Толиқиб қоласиз.
__Сен хотинингни нимадур қилиб қўймасин деб қандай ухлайман ўғлим.
__Тегмайман она Унга. Сизни қайта ҳаста қилишимга ҳеч ким, ҳеч нарса арзимайди.
Бугун ёнингизда ухлайман.
Соҳиб ўзи ерга жой солди. Ҳудди ёш боладек онасини қўйнига кириб ётиб олди.
Юраги ҳадикда бўлса ҳам. Онаизор барибир ҳаста тез толиқади. Ярим кечаси ухлаб қолди.
Онаси ухлагунча ўзини уйқуга солиб ётган, Соҳиб аста ўрнидан туриб, ташқарига чиқди.
__Соҳиб ака.
Кўзи базўр илинган Сабо сочидан тортқилангани сабаб, уйғониб кетди.
__Тушингда ўйнашингни кўраётганмидинг?
Шу кетиш хоналарига судраб олиб кириб кетди. Сабо оғриқдан чинқирганча қолди.
__Айт шу аҳволда кўчага ҳайдайми ҳозир сени?
__Соҳиб ака илтимосс...
Устидан қўполлик билан ечиб олинган кийимлар сочилиб ётган Сабо. Юзлари кундузи еган тарсакилар сабаб қизариб қолган ачинарли ҳолда ўтирарди.
__Биласанми нима? Авваллари ҳиёнат қилган аёллар самосут қилинган. Тошваранг қилинган.
Яланғоч ҳолда кўкракларидан осиб қўйилган.
Мана шу нарсалар йўқолиб кетгани учун. Ҳиёнаткор-зинокорлар кўпайиб кетди.
Сенга қай бирини қўллай айт?
__Соҳиб ака....
Сабо йиғлаб диванда ўтирган Соҳибни оёқларига осилди.
__Ифлос қўлларингни менга теккизма. Сабо битта савол бераман.
Сабо айбдорона бош эгиб, тинмай йиғларди.
__Соҳиб ака кечиринг. Мен....
__Сенга нима етмади Сабо? -деди. Соҳибни овозида бироз титроқ бор эди. Аёлни эркакга ҳиёнати нимадан далолат беради?
Эркак эрликни эплолмаганликданми?
Бир эркак учун, завжасини бошқа бир эркакни ундан устун қўйишидан ҳам, оғриқли нарса бормикан?...
__Сенга нима етмади Сабо? Меҳрми? Муносабатим яхши эдику. Жаҳлим чиққанда қаттиқ гапирганим рост. Аммо эридан гап эшитмаган аёл борми?
Кўнглин тусаган нарсани олиб беришга ҳаракат қилмадимми?
Одамларни гапига тупириб, фарзандсиз ўтсам ҳам сендан ажрашмайман демадимми?
Айт Сабо сенга нима етмади?
__Кечиринг... Илтимос.
__Тузукроқ кийимларингни кийиб ол. Эрталабгача хонада битта нарсанг қолмасин. Эртадан бу уй сенга бегона. Жавобингни бердим. Талоқсан.....
Талоқсан.....
Талоқсан.....
Талоқсан....
Бу сўз Сабони қулоқлари остида бир неча бор акс бергандек бўлди.
Ҳудди миллион марталаб айтилгандек....
__Йўқ илтимос. Тавба қилдим Соҳиб ака қайтиб олдим денг.
Бироз карахтликдан кейин типирчилаб қолди Сабо.
__Талоқ оддий сўз эмаски, қайтиб олдим деса айтилмагандек бўлиб қоладиган....
Соҳиб ўрнидан туриб, эшик олдига етганда Ман қаради.
__Биласанми? Мен бир қизга кўнгил қўйгунимгача, менда фақат она-бола тушунчаси бўлган ҳолос. Бошқа ришталарни ҳам, уларни аҳамиятини ҳам билмаганман.
Онам мен учун бутун дунё. Уларга қилинган бир яхшилик учун. Қўлимдан келса ўн баробар қайтаришга тайёрман.
Сен онамга яхши келин бўлдинг. Бирон марта сен ҳақингда нолимадилар. Бирон марта бошқа қайнона-келинлардек гап талашганларингизни кўрмадим.
Сен жимгина уйингга кет...
Майли одамлар фарзандсизликдан ажралишди дейишсин.
Сабрсизга йўйишсин...
Хиёнатингни овоза қилмаганим. Онамга қилганларинг учун раҳматим бўлсин.
Аммо асло менга қайтишга ҳаракат қилма.
Энди хотинсиз ўтсам ҳам, қайта сени хотин қилмайман....
Сабо кундузи ялиниб кўрди. Аммо Соҳиб фикрида қатъий эди.
Қайнонаси ҳам...
__Мен сиздан розиман. Сиз ҳам қилган меҳнатларингизга рози бўлинг. Энди ҳурматиз борида кетинг. Соҳиб жаҳлда гап ёйворса ота-онангизга иснот. -деб Сабони жўнатиб юборди.
Соҳибни тоғасини аёли эса, бўлган гаплардан қисман ҳабар топиб.
Ўзи қийналган йигитга, билиб-билмай шундай қиз топганидан уялди. Айбдор ҳис қилди ўзини.
Қайдан билсин. Яқин дугонасини жияни бундай чиқишини.
Баъзи инсонлар, нарсалар қадри, уларни йўқотганимиздан кейин билинади.
Сабо ҳам айрилгач, Соҳибни ҳаётида анча ўрни бор эканини англади.
Соҳиб Ҳаёт ёрдамида бир ярим ой ичида ажрим ишини ҳал қилди.
Сабо ичи аламга тўлиб юрганда Соҳиб билан ярашишга умид қилиб, уни ортидан юрганда. Шайдо пайдо бўлди.
Пайдо бўлдию, Сабони пайтавасига қурт тушди.
Эр бермоқ, жон бермоқ замирида жон куйдира бошлади.
Соҳиб уни кечирмаслиги аниқ бўлсада, фақат "талоқ" айтгани учун, умид қиларди. Ҳар қалай йўлни бутунлай беркитиб уч талоқ бермаганига умидланарди.
Соҳиб ўз дардлари билан андармон пайтида. Қаршисидан Шайдо чиқди.
Ўша компютер хонада кўриб қолганда, қалбидаги кўмилган чўғ зиппиллаб қўйди...
У ҳақдаги бор гапни билгач, курашишга қарор қилди.""
🍃🍃🍃
__Балки ҳаддингни биларсан Сабо. Бу қиз тўғри айтди. Бир умр аравага михланса ҳам. Мендан анча устун туради Соҳиб ака учун...
Сабо умидсиз ҳолда касалхонани тарк этди.
__Росдан уни олдига бормоқчомисан?
__Ҳа ўзимни киритишмади. Шунга сени олдингга келдим. Шайдони дадаси билан гаплашгандим. Вазиятимни тушунтирдим.
"Қизимни қарорига бу сафар аралашмайман. Бахтли қилишга кўзинг етиб, ваъда беролсанг. Ўзини рози қилолсанг мени қаршилигим йўқ" деди.
__Тушунарли. Мендан гинадамисан деб юргандим.
Ҳаёт Сабони назарда тутиб гапирди.
__Ўтган иш ўтди. Эслашни хоҳламайман. Майли шундай бўлиши керак экан бўлди. Ўзим ҳам бир суриштирмабман ҳам. Онам ҳурсанд бўлса бўлди дегандим.
Соҳиб Шайдо учун астойдил ҳаракат қилишга қарор қилганди.
Бу учун биринчи навбатда Баҳодирдан Уни жавобини беришни гаплашишга қарор қилди.
__Ўзим киравераман.
__Сенга ишонолмайман. Унга ҳам. Яна қизишиб бир муаммо чиқарманглар. Иккингиз ҳам жуда "мулойим"сизлар.
Ҳаёт Соҳиб билан бирга киришга қарор қилди.
__Кимсан? Нега мени йўқлаб келдинг?
Учрашув хонасига олиб кирилган Баҳодир ўртадаги стол олдига бориб. Икки стулдан бирига ўтириб, ўзини ортга ташлаб суянди.
__Сен билан Шайдо ҳақда гаплашиб олгани келдим.
Ҳаёт билан деворга суяниб турган, Соҳиб иккинчи стулга жойлашди.
__Шайдо ҳақда? Шошма. Сен билан касалхонада кўришганмидик? Роса бир-биримизни силаб-сийпагандик-а?
Сен Шайдони ўтмишдаги севганисан!
__Адашмадинг.
__Мендан нима истайсан?
__Шайдони жавобини беришингни. Унга уйланмоқчиман.
__Лекин буни иложи йўқ. Шайдо билан мени ўғлим бор.
__У сени билмайди. Дадам йўқ деб катта бўлган.
Баҳодирни бир қоши юқорилади.
__Йўқ деб катта бўлгани билан. Мен йўқ бўлиб қолмайман.
Соҳибга яқин келиб деди. Ўткир нигоҳлар ғазаб билан қараб турарди.
__У аллақачон мени дада деяпди. Бунга ўрганиб бўлди. Унга ўзим оталик қиламан. Сўз бераман. Жаҳонгир мени дада сифатида билиб бўлган.
Баҳодирни кўзлари бироз қисилиб Соҳибга қараб турди.
Кейин шу қадар баланд овозда кулдики, бу кулгудан икки дўстдан ташқари. Эшик олдидаги қўриқчи ҳам, ҳайрон кичик ойначадан бир мўралаб қўйди.
__Менга қара ошиқ-у беқарор. Сен мени боламга оталик қилишни қўя тур. Аввал ўзинг бир аёлни туғдириб қўй.
Фарзандингни туғилишини тўққиз ой кун санаб кут. Сени қонингдан бўлган бола, минг қийинчиликлар билан дунё юзини кўришини кўр.
Ана ўша болани. Хоҳла дада дигиз. Хоҳла дадажон, дадажоним....
Пажалиста.
Аммо мени боламга эгалик қилишга уринма.
Жаҳонгир мени ўғлим. Ўз-ўзимники. Яқинда бу ердан чиқаман. Ўғлимни қаршисидан ҳам чиқаман...
У билан учрашишимга на одамлар, на қонун тўсқинлик қилолмайди.
Баҳодир хонани тўрт бурчагига бир-бир қараб чиқди.
__Мен сенга Шайдони қайта хўрлатиб қўймайман!
__Ҳозир асосий гап мени ўғлим ҳақда кетяпти.
__Мен Шайдога ҳам, Жаҳонгирга ҳам меҳр бермоқчиман!
__Ҳой ошна. -Баҳодир Ҳаётга деди. -Мана бу дўстингни қаттиқроқ туртиб қўй. Уйғонсин, туши таъсирига ёммон кириб кетиб қолибди.
Ҳей ўргилдим. - деди Баҳодир киноя билан. -Ерга уруғ қадаб, ундирган бизку, бу кишим ҳосилига эга чиқмоқчимиш.
Айтиб қўйингларей.
Ортидаги эшикка бошини эгиб бақирди. Қўриқчи яна ҳайрон қаради.
__Деҳқон учун меҳнати ҳосилиданда азиз неъмат йўқлигини.
__Бу гап тушунадиган одам эмас эканку. Нима ҳали ҳам Шайдони кундош билан яшашга мажбур қилмоқчими?
Соҳиб лаби четига бир тегиниб қўйди. Иккиси ҳам бир-бирига шундай "эсдалик" ҳадя қилишганди.
__Яхшиям бирга кирганим. Бўлмаса иккингиз ҳам....
Ҳа майли уни-буни қўй. Мен бир таърафдан уни гапига қўшиламан.
Мисол мен Ширинани бошқа инсонни дада дейишини тасаввур қилолмайман.
Ҳаёт энди-энди тили чиқаётган қизини эслаб жилмайди.
Соҳиб эса ўйланиб қолди.
У қаердан билсин бундай туйғулар қийматини.
У ота-бола муносабатини ҳис қилиш, аҳамиятини билмасди.
Сабаби унда на ота бўлди. На бола.
Балки росдан хато бўлгандур Жаҳонҳирга ўзини дада деб танитгани....
Шайдога эришиш иштиёқи деб, унга яқинлаштирувчи ҳар не қилишга уринибдию. Болани ўйламабди.
🍃🍃🍃
__Шайдо рози бўл энди.
__Соҳиб ака...
Шайдо ўйланиб қолди. Касалхонадан чиққан, гипслар олинган. Иш бошламоқчи бўлганда бу фалокат чиққанди. Энди шу ишини ҳал қилиб юраркан. Соҳиб шу ерга ҳам топиб келибди.
__Чарчамадингизми бундай юришдан.
__Йўқ! Чарчамайман ҳам.
__Мен Баҳодир акани олдига боришим керак. Мен билан борасизми?
Шайдо ниманидур ўйлаб кейин сўради.
__Нима? -деди Соҳиб ҳам ҳайрон, ҳам рашк билан.
__Борасизми?
__Нима қиласан У ерда.?
__Аввал борайлик. Аммо сўз берасиз ҳар не бўлса ҳам қизишмайсиз. Мен гаплашаман сиз имдамай тинглайсиз. Кейин сизга жавобимни айтаман.
__Мен жим туришга ваъда беролмайман.
__Яхши унда мени йўлимдан қайта чиқманг.
Шайдо юриб кетаётганди. Соҳиб билагидан тутиб, тўхтатиб қолди.
__Ҳўп розиман. Қачон борамиз?
__Ертага. Кечқурун сизга вақтини ёзиб юбораман.
__Мени чорнилагансан.
Соҳибни гап оҳангини мағзини чақолмади Шайдо.
На араз, на ғазаб...
__Ашалом алекум.
Соҳиб Жаҳонгирни қучиб кўтараркан. Ўзида ўзгача бир ёқимли ҳисни туйди.
__Ваалайкум ассалом полвон яхшимисан?
__Яхши.
Жаҳонгир Шайдога қараб қўйди.
__Кеттикми? -деди Шайдо.
__Кеттик.
Учовлон биргалашиб қамоқхона томон кетишди.
__Жаҳонгир бугун кам гап бўлиб қолинсанми?
__Ухлаб турганди шунга.
Бошқа сўзлашмадилар. Соҳиб Жаҳонгир ўйнатиб кетди.
__Шайдо....?
Баҳодир икки йилдан буён кўрмаган аёлига қараб жим қолди. Уни қучоғидан ўтирган болакайни кўриб ўғли эканини англади. Сабаб қуйиб қўйгандек ўзи.
__Ўғлим мана шу одам сени даданг бўлади. Қани бегонасирамай салом берчи.
Шайдо Жаҳонгирни юзидан ўпиб қўйиб ерга қўйди.
Уни гапидан икки эркак ҳам деярли шок ҳолатга тушишганди.
Соҳиб келгунча ҳам.
Баҳодир Шайдони кўрганда ҳам.
Мияларида минг хил таҳмин айлангандику. Аммо бундай муносабат қутишмаганди.
__Ашалом алайкум.
Баҳодирни қорачиқлари ялтиради зумда.
__Ва...Ваалай-кум ассаломм -деди овози титраб. -Келчи ўғлим ўзимга. Келчи.
__Шиз росдан мени дадаммисиз?
__Ҳа Жаҳонгирим мен сени дадангман.
Жаҳонгир Уни маҳкам қучди. Баҳодир ич-ичидан соғинч қондирувчи нафас олгандек, ўғлини ифорини туйди. Бу лаҳзалар ҳеч тугашини истамасди....
__Яхшимисан? -Баҳодир Соҳибга бир кўз ташлаб, Шайдога юзланди. Жаҳонгир қучоғида тинмай уни юзларини силаб ўйнарди. -Ўғлим анча катта бўлиб қолибдику.
__Яхшиман. -синиқ жилмайди. -Уч ёшга яқинлашиб қолдида. Жуда бидир-бидир бўлган.
__Минг шукур.
Баҳодир Жаҳонгирни маҳкамроқ қучиб ичидан суюнди. Бахтиёр тенгдошларига нисбатан тили ҳали яхши чиқмаган. Бу ўғли полвондек.
Соҳибни ичидан бир нима куйдирарди. Айтмоққа бир сўз йўқ. Шайдо нимани кўзлади бу учрашувдан ҳеч нимани англолмасди.
__Ойи росдан ҳам бу мени дадамми? Шоҳиб дадам. "Мен дадангман" деганди. Бу дадамни исми нима?
Соҳиб ҳамон жим. Баҳодир унга бир ёмон қараш қилиб қўйди.
__Дадангни исми Баҳодир. Сени яна битта аканг ва битта уканг ҳам бор. Уканг роса сенга ўхшайди....
Орага тушган сукунатдан учовлон ҳам ҳижолат. Фақат ҳеч ташвишсиз Жаҳонгир бидирлаб ўтирарди.
__Баҳодир ака булар Соҳиб ака.
__Аввал учрашганмиз.
Баҳодир Соҳибга бир кўз ташлаб, яна Шайдога қаради.
__Улар менга турмуш қуришни таклиф қиляптилар.
__Ҳабарим бор. Жаҳонгирга ўзича дада ҳам бўлиб олибдику.
__Сиз буларни қаердан биласиз.
__Келганди олдимга сени жавобингни сўраб.
Шайдо кўзлари пир-пираб Соҳибга қаради.
__Ундай қарама Шайдо. Мен сенга айтдим қарорим қатъий деб. Бу учун ҳамма нарсага тайёрман.
__Овв менга қара. Мени олдимда мени хотиним билан бундай гаплашма!
__Хоҳлаганимни қиламан. У сен билан аллақачон ажрашган. Унутган бўлсанг.
Иккиси ҳам бир-бирини ёқасига ёпишганини кўрган Шайдо тутоқди.
__Бас қилинглар.
Иккиси ҳам нигоҳини Унга қаратди.
Шайдо Соҳиб маъноли қараб қўйди.
"Тинч ўтираман" деб сўз бергандизку деган маънони уқди Соҳиб. Баҳодир эса бу кўз уриштиришдан асабийлашди.
__Сен нима қилмоқчисан? -деди.
__Сиз билан очиқча гаплашиб олмоқчиман.
__Ҳўш нимани? Бола меники. Жаҳонгир мени ўғлим.
__Албатта. Буни инкор этиб бўлмайди.
Шайдо Баҳодирни қўйнида яна суқилиб олган ўғлига меҳр билан жилмайиб боқди.
__Шайдо сени эшитаман.
__Баҳодир ака мен энг аввало ўғлимни бу ерга олиб келишимга сабаб. Уни ҳаётини ёлғондан бошланишини хоҳламадим.
Ўзимдан қиёс. Ёлғон фош бўлгандаги оғриқ жудаям кучли бўлишини тотиб кўрдим.
Ўғлимни ҳаётига ёлғон аралаштиришни истамадим.
У сизни ўғлингиз... Доим шундай бўлиб қолаверади.
Фақат мени жавобимни беринг.
Сиздан шуни сўраб келдим.
Баҳодирда ғазаб, Соҳибда умид бўй кўрсатди шу гапдан кейин.
__Сен менга бирон марта Жаҳонгирни кўрсатмадинг. Бу ерда яқинлар соғинчи энг кўп қийнайди одамни.
Хазонаку ҳар ой болаларни олиб келиб туради. Шундаям соғинаман.
Сен тасаввур қилолмайсан буни. Чиққач, Жаҳонгирни олдимда бўлишини хоҳлайман.
Мен ўғлим ёнимда, мен билан бирга яшашини хоҳлайман.
__Тушунарли. Яхши мен розиман. Болам учун ҳамма нарсага розиман.
Уни ўз отасини олдида бўлиши учун розиман.....
__Шайдо сен нималар дегапсан?
Соҳиб ўрнидан туриб кетди.
__Соҳиб ака тинчланинг.
__Ҳўп бўлади. Ҳозир тинчланаман. Мияга дам берувчи гап айтдинг-ку.
__Соҳиб ака....
__Сен нега бақиряпсан Шайдога. Хотин эри билан яшайман деса. Сенга нима?
__Ҳей ..... эр бўлган сени....
__Соҳиб ака... ўтириб олинг.
__Шайдо Соҳиб акалайверма. Ҳозир бир нима қилиб қўяман шу Соҳиб акангни.
__Баҳодир ака сиз гапимни охиригача эшитинг.
__Сенга нима Соҳиб акаласа.
__Ўзим биламан менга нима эканини.
__Болани қўрқитяпсизлар.
Икки эркак жовдираб турган болага қарашди. Кейин бир-бирига ёмон қараш қилиб қўйдилар.
__Мен сиз билан ярашишга розиман. Фақат....
__Ҳўп яхши. -Баҳодир Соҳибга мағрурларча қаради.
Соҳиб аламдан қизариб турарди.
Шайдо эри билан ярашиб кетмоқчимиди экан?
Кирманг деганди. Бекор кирдимикан?
Такрор суйганини ўзга билан бўлишини ҳазм қилолармикан?
__Икки ҳафтадан кейин чиқаман. Сизларни олиб кетаман. -деди Баҳодир, ўғлини эркалатиш баробарида.
Буларни суҳбатларидан Соҳибни ичидаги умид толалари бир-бир узиларди.
__Ҳўп кутамиз. Фақат битта шартим бор.
__Айт. Қандай шарт. Ёнимда бўлсанглар бўлди менга.
__Ҳўп унда. Сиз Хазонани жавобини берасиз. У билан қайта яшамайсиз....
Мен сизга қайтаман.
Биз сиз хоҳлагандек ёнингизда бўламиз.
Танлов...
У шундай нарсаки, инсонни мулоҳаза қилишга мажбур қилади...
Хоҳ катта муаммоларда бўлсин. Хоҳ оддий майда мавзуларда...
Шайдо Баҳодирни олдига қийин танлов ташлади.
У бир нуқтага қараганча ўйланарди.
Соҳиб ҳам ҳайрон. Шайдо асли нимани кўзлаган?
__Шайдо бу иложсиз нарса.
Охири Баҳодир тилга кирди.
__Хазонани жавобини бериш. У билан бутунлайга ажрашиш. Буни сираям иложи йўқ.
__Нега иложи йўқ? Баҳодир ака сиз ҳозир мени Соҳиб ака билан келганимга жаҳлиз чиқяптия. Уларга мурожатим ҳам сизни ғашингизни келтиряпти.
__Албатта! Буни ҳазм қилиш қийинда.
__Унда нега ўзингизга раво кўрмаган нарсани. Хазона иккимизга раво кўряпсиз?
Нега сиз оддий суҳбатни ҳазм қила олмайсизку. Биз иккимиз сизни бўлишишга кўнишимиз керак.
Виждонан ўйланг. Мен ҳар қандай қарорингизга қарши чиқмайман.
Мени десангиз чиққунингизгача уйга бориб тураман.
Аммо ўша гапим-гап. Хазонани ҳаётингиздан бутунлай чиқариб ташлайсиз.
__У... -Баҳодир кўзини юмиб-очди. -Ундай қилолмайман. Хазона....
__Нима Хазона? Танланг ёки У. Ёки мен. Ўйланг, мен индамай тураман.
__Биласанми? -Баҳодир нақд ярим соатдан ошиқ ўйланиб туриб гап бошлади. -Мен тасаввур қилдим. Ўзимни сизларсиз. Сени икки йил кўрмадим. Хазона ҳар ой мендан ҳабар олиб турди. Билмадим У ҳам сендек икки йил умуман қорасини кўрсатмаса қандай ҳолга тушардим. Усиз тасаввур бўлмади.
Баҳодир ўйнаб турган ўғлини яна қучоғига олди.
Шайдо жим тинглар. Юзида сезилар-сезилмас майин кулгу зоҳир эди.
Соҳиб ичидан бетоқатланиб, бу суҳбат тезроқ якунланишини кутарди.
__Кейин иккингизни ўзимсиз тасаввур қилдим. Сенда менсиз ҳам ҳаммаси жойида. Меҳрибон ота-онанг, уканг, яқинларинг бор.
Яқинларинг деганда Соҳибга бир кўз ташлаб қўйди.
__Унда эса мендан бошқа ҳеч ким йўқ. Тўғри ҳозир онаси ёнида. Аммо у аёл ҳам куни ўтиши, оч қолмаслик учун келган.
__Сиз Хазонани ўзингизсиз тасаввур этолмадингиз-а? -деди Шайдо.
__Мутлақо. Мен уни ташлаб кетсам.... икки боламчи?
Бахтиёр ҳали анчагача доктир назоратида бўлиши керак.
У сендек олий маълумотли ҳам эмас. Оддий ҳамшира ойлиги билан...
Бўлмайди...
__Англадингизми? Хазонага росдан сизсиз қийин. Агар ўрнида мен бўлганимда. Мени устимга хотин олганингизда. Бир лаҳза ҳам яшамасдим олдингизда.
У икки йил кундоши билан бир уйда яшади. Нима учун?
Сиз ва сизни фарзандингиз соғайиши учун.
Мен сиз учун бунчалик фодоийлик қилолмасдим.
Ҳазир ҳам қилолмайман.
Ё мен ёки Хазона. -деди Шайдо қатъий.
__Хазона. -деди Баҳодир бир неча дақиқа сукутдан кейин, кўзларини юмганча, бошини ортга ташлаб...
__Ойи дадамни олдига яна қачон келамиз.
__Енди келмайсан. Сени кўргиси келганда ўзи олиб кетади.
Шайдо қамоқхона баланд деворларига қаради. Баҳодир яқинда озодликка чиқади.
Шайдо асло ота-болани айирмайди. Хоҳлаганда учрашишларига қўйиб беради.
__У яхши дада экан. Фарзандларини ўйлаб қарор қилди.
__Шундай. У ёмон инсон, фирибгар, ёлғончи бўлиши мумкин. Аммо яхши ота. Фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр ота.
__Шайдо... чиққач жавобимни айтаман дегандинг. Мени кўп интизор қилма энди.
Соҳиб меҳр билан боқди. Шайдо Соҳибни қулоқлари олдидаги сочлари орасидан оралаган оқларига қараб унга ачинди.
"Қизим, балки сизга яна иккинчи бўлишни таклиф қилишим нотўғридур. Аммо болам учун олдингизга бош эгиб келдим. Мен ва дадасини деб ҳаёт уни кўп турткилади.
Хатто хотиндан ҳам ёлчимади.
Келиним мени ҳизматимни қилган. Уни ортидан ёмонлаш ниятим йўқ.
Фақат сизга айтадиган бир гапим. Ишонинг. Сабо ҳеч қачон ораларингизга тушолмайди.
Соҳиб қафта уйланмоқчи ҳам эмасди. Ҳафа бўлиб юргандим. Сизни кўриб....
Илтимос қизим. Ёлғиз умидим сиздан. Ўғлимни неча йиллик оғриқли ҳаётига малҳам бўлинг. Мен сизга ишонаман. Фақат сиз уни зулмат ҳаётига нур бўла оласиз"
Онасини гапларини ўйлаб, розилик беришни ҳам ўйлади.
Аммо ҳозир ҳисларга берилиб, ўзини ўйлайдиган ёшда эмас Шайдо.
Уни ҳамма нарсадан устун бўлган боласи бор.
__Соҳиб ака. Баҳодир акани кўрдиз болага жон беришга тайёр эканини...
Сизга бир саволим бор. Ва шартим бор. Шунга жавоб берсангиз мен ҳам жавобимни айтаман...
__Жонимни сўра Шайдо. Нима десанг розиман.
__Менга сўз бера оласизми? Агар сизга розилик бериб турмушга чиқсам. Бир кун ўз фарзандларингиз туғилса Жаҳонгирга нисбатан бошқача қарамасликка.
Қийналсам ҳам, ўзини дадаси билан қолсам бўларкан. Деган фикрга келмаслигимга кафолат бера оласизми?
Ҳозирги қароримдан пушаймон бўлмаслигимга....
Бугун яхшилаб ўйланг. Мен ҳозир сиз бир пайтлар севган 19-20 ёшли Шайдо эмас...
Бир фарзандли онаман.
Оналигим кўп нарсалардан устун туради.
Ўйланг. Бир қарорга келганингизда қўнғироқ қиларсиз. Рақамингизни қора рўйхатдан ўчириб қўяман. Бизда вақт бемалол.
Шайдо ортига ўгирилиб қадам ташлади. Аммо иккинчи қадами ердан узилган паллада Соҳиб уни ўзига тортди.
Масога яқинлашди.
Юрак уриш ритми бузилди.
__Менда кутишга на сабр. На бемалол бўлган вақт бор.
__Ҳўш?
__Мен розиман. Сен ёнимда бўл. Мен Жаҳонгирни бошимда кўтараман. Асло Уни ўксишига, сени афсусланишингга йўл қўймайман. -деди Шайдо билан ўзини пешонасини бирлаштириб.
__ Ваъдами. -пичирлади Шайдо. Ўзини ортга олиб.
__Ваъда....
__Яхшимисиз Баҳодир ака. Яқинда чиқаркансиз. Жуда ҳурсандмиз.
Хазона Баҳодирни наздида анча озиб кичрайиб қолгандек кўринди.
__Қийналяпсанми?
__Ҳа бироз... барибир оилада эркак кишини ўрни бўлак экан.
Бахтиёрни режимли муолажаси, Қувончни кичиклик инжиқликлари, рўзғор. Ҳаммаси бир бўлиб толиқиб қоляпман шекилли.
__Маблағдан қийинчилигинг йўқми?
__Амаллаяпмиз. Қолдирган пулларингизни тежаб-тергаб, ишлатдим. Охири кўриниб қолди. Шунга ўзим ҳам анчадан буён, ишга чиқяпман.
__Қайтай, ишламайсан. Ўзим ҳаммасини зиммамга оламан.
__Оиламизда бош бўлсангиз кифоя. Ёнимизда бўлсангиз бўлди.
Жаҳонгир ҳам катта бўлиб қолгандур.
__Ҳа ўтган кун келганди. Анча катта бўлиб қолибди. Дадалаб бир бўлди.
Баҳодир, Жаҳонгирни ўйлаб жилмайди.
__Яқинда чиқишингизни билишдими?
__Ҳа Уни ака-укаси билан таништирамиз.
__Шайдони бир сафар кўргандим. Бирга яшасак керак дегандим Унга.
Хазона кўзларини олиб қочди. Барибир ҳар бир аёлни ичидан рашк ғимирлайди.
__Уни жавобини бердим.
Хазона ялт этиб, Баҳодирга қаради.
__Ўғлим билан хоҳлаган вақтим учрашаман.
У эса бошқасига турмушга чиқади.
Биз эса сен билан ўғлиларимизни катта қиламиз....
🍃🍃🍃
__Қизим нега ҳафасан? Ўзинг рози бўлдингку унаштирувга.
__Ойижон мен чўчияпман. Негадур турмуш деса юрагим ортга тортгандек бўляпти.
__Қўрқяпсанми?
Шайдо кўзлари ёшланиб, бош силкиди.
__Хато қилмадиммикан?
__Қизим ҳаммаси яхши бўлади. Ўзи вақтида шу йигитга берганимизда, бошингга шунча кун тушмасмиди?
Орага сукут чўкди. Қанчадур вақтдан кейин, Шайдога қўнғироқ бўлгунча.
__Соҳибжонми?
__Ҳа. -деди Шайдо ҳафсаласиз.
__Нега бундай сақлаб қўйдинг.
Ойиси "Псих" ёзувига ҳайрон бўлди.
__Тўй қиламан деяпти. Менга бу керакмас ойи. Ёш қизманми мен бунга.
Шунга кеча уришиб қолганмиз.
__Тўйсиз тегмассан. Барибир билдирги берилиши керакку.
__Билдирги билан, маҳаллага тўй беришни фарқи борку ойи. Мен хоҳламайман бундай нарсани.
__Майли гаплашиб ол. Мен ҳам онаси билан маслаҳатлашайчи.
Шайдо иккинчи мартасига тўйни хоҳламаётганди.
"Қайсар кўндирдинг. Никоҳ сен хоҳлагандек бўлади. Жавоб бер энди қўнғироққа"
"Яхши қариганда тўй қиламан дейишдан қайтибсиз"
Шайдо смсидан кейинги қўнғироққа жавоб берди.
__Сен қиз кимни қари деяпсан?
Салом-аликдан кейин сўради Соҳиб.
__Ҳа нима ўзингизни ёш йигитча деб ўйлаяпсизми?
__Ҳали қариликни бўйнимга олиш ниятим йўқ. Реъжалар оҳҳооо....
__Ҳа сиз қаримассиз. Атига 23 ёшсиз. Ҳатто мендан кичик.
__Ҳада, сен 42 ёшдасан. Қара қандай ёш йигитни илинтириб олдинг.
Иккиси ҳам ёшларидаги рақамларни алиштириб айтдилар.
__Жинни.
Шайдони юзига кулгу югурди. Ҳазилдан шу ёшдаги жуфтликларни тасаввурига келтириб.
__Қачон учрашамиз?
__Билмадим. Мени вақтим йўқроқ.
__Жаҳонгирни соғиндим. Сен ишингни қилавер.
__Ҳмм. Олиб кераверинг унда Уни.
__Рашк қиляпсанми ўғлимиздан?
__Сизними?
__Ҳада биронта қиз илиниб қолса деб қўрқяпсанми?
__Сизга ким ҳам қарарди. Ўттизга кириб, ўтинингиз чиққандур.
__Ўттиздан ошганимга икки йил бўлди. Ҳозир қирчиллаш ёшига қараб кетяпман. Қара лекин... эртага биронтаси илиб кетса...
__Менга ваъда бергансиз. Орага ҳеч ким тушмаслигига. Мен бундай нарсани оғизда айтилганига ҳам кўниколмайман.
Шайдо негадур йиғлагиси келди.
__Ҳафа бўлдингми? Ҳазилку Шайдо.
__Узр мен ўтмишимдан бутунлай чиқолмаяпман. Ҳадик тинч қўймаяпти мени....
У росдан ҳам чўчиётганди. Унда эркакларга нисбатан ишонч анча сусайганди.
__Қўрқма ҳаммаси яхши бўлади. Ваъда бераман.
Қайта бу мавзуда ҳазил ҳам қилмайман. Муҳими сен кулсанг бўлди.
🍃🍃🍃
__Ака шу сериал жуда кўп қўйилган. Неча марта кўргансиз?
Ҳаёт билан укаси тв кўраркан сўради.
__Адашмасам етти марта.
__Ҳа демак бу қисмини еттинчисими, ёки саккизинчиси?
Сарб билан Малакни бирга турганига ишора қилди.
__Ҳозир Малак ўлади.
Пиққиллади ака-укага чой олиб кирган Асалой.
__Бу олтинчиси.
__Қанақасига?
__Бир сафар бу қисми қўйилганда.... -Ҳаёт йиғлагудек бўлиб твга термулиб турган аёлидан кўзини олди.
__Бошқа янги сериални илк қисмини кўрганман. -деди
Бу гапдан тв кўриб ўтирган Асалойни нигоҳи Ҳаётга кўчиб, киприклари пир-пираб кетди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев