💦Асл муҳаббат💦 Муаллиф: Дилором Қосимова. 3 - қисм. Аҳмад аста-секин улғаяр. Анвар акамни оёқлари ҳам яхшиланиб борарди. Умр оқар сув деб бежиз айтишмаган экан. Бир зумда Аҳмад тета-поя қилиб юрадиган пайтига ҳам етиб келдик. Анвар ака ҳам астойдил ҳаракат қилиб. Ҳасса таяниб юрадиган бўлиб қолганди бу пайтга келиб. __"чарчаб қолмаяпсизми? Кўп юряпсиз ҳассада"....кечки пайт Аҳмад ухлагач, Анвар акани оёқларини уқалаб бўлгач, сўрадим. __бироз толиқяпти. Сени ҳам чарчатиб қўйяпман-а?....ўйчанг боқди. __"мен чарчамаяпман. Сиз учун ҳурсандман ҳам" __борингга шукур. Йиллар ўтиб эслаб юрамиз. Ўғлим иккимиз тенг юрганимизни насиб қилса. Кулиб қўйдим. Анвар ака қўлларимдан ту
ТУННОМА....... 1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш. 2. Ҳалолдан еб-ичиш. 3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш. 4. Беш вақт намоз ўқиш. 5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш. 6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш. 7. Аллоҳга таваккал қилиш. 8. Қаноаткор бўлиш. 9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш. 10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш. 11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш. 12. Гуноҳларга тавба қилиш. 13. Ихлос билан ибодат этиш. 14. Шайтонни душман билиш. 15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш. 16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш. 17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш. 18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш. 19. Ота-онага я
Авзоий (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) айтади: Бир кишига: - Бир-бирларини ғийбат қилмайдиган, ёмон кўрмайдиган ва бир-бирларига ҳасад қилмайдиган одамлар яшайдиган жойдан бир уй сотиб олмоқчиман, - дедим. Шунда ҳалиги киши қўлимдан ушлаб қабристонга олиб борди-да: - Мана, сен излаётган жой, - деди.
ЖАРОХАТ. 6-қисм. Муаллиф: Дилором Қосимова.        Бошим оғриб кетди. Менга уларни қизиғи йўқ энди. Ўғлимни соғиндим. Ойимга қўнғироқ қиламан. Дадам билан келишини сўрайман. Бор гапни айтаман уларга. Ўғлимни олиб ота уйимга кетаман. __Тел...телефонингиз борми?  -ҳамшира қиз пераваска учун нарсаларни тайёрлаётганди сўрадим. __Ҳа бор. __Қўнғироқ қилиб олсам майлими? __Майли бемалол.      Телефонни олиб, ойимни рақамини тердим. Биринчисида олмади. Иккинчисида жавоб берди. Ойимни биргина "ало, эшитаман" деганига ўпкам тўлиб кетди. __Ой...ойи..жон.   -дея олдим базўр. __Шайдоо? Шайдо қизим сенмисан? __Ҳаа мен ойи. __Бормисан қизим. Тушимга кирибсан икки кундан буён, телефонинг ўчиқ. Ҳавоти
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 5- қисм. Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) - Биз тарафларга қайси шамол учирди ? - Осиёнинг ёдига йигитнинг ўтган сафарги сўзлари келди ,- яна дўстингизни ёнига келганмидингиз ?   - Топдингиз ! - ҳозиржавоблик билан жавоб қайтарди Умид,- ишим ҳам бу сафар эртароқ битди. Шунга кайфиятим кўтарилиб кўчага чиққанимда сизни учратиб қолдим. Уйга қайтаяпсизми ?    Осиё ростини айтайми , йўқми деб бироз тараддудланди , бироқ тез орада бир қарорга келди:    - Йўқ , Элнораларникига кетяпман. Унинг томоғи оғриб бугун дарсга кела олмади. Хабар олиб келай . Унга жуда суяниб қолган эканман. Ўрни ярим кунда билинди.   - Дугонангиз қаерда туради ?   - Ўрикзордаги м
ЖАРОХАТ. 5-қисм. Муаллиф: Дилором Қосимова. __Бунга йўл қўяди деб ўйлайсанми?  Мени тарк этишингга қўйиб бераманми сенингча?     Бўйин томирлари бўртиб, жаҳлдан қизариб кетганидан қўрқиб кетдим Кўзларим ёшланди. Бир тарафдан қалбим. Бир тарафдан қўлим оғрияпти. __Оғридими?   -кўз ёшимни кўриб, бироз юмшади. __Тўғриси жуда чарчадим. Ҳаддан зиёд босим ўтказяпсиз. Асабларим яна қанчага дош бераркан? Илтимос, мени қўйиб юборинг. __Буни иложи йўқ. __Нега ахир? Мени ёмон кўрасизку. __Бундай бемани гапни қўй! __Нима мендан бошқа қиз йўқми бу шаҳарда. __Аксинча! Қадамимда турфа қиз учрайди. __Унда нега айнан мен? __Чунки мен...Чунки айнан сен менга керак бўлган. Меники бўлган қизсан. __
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 4 - қисм. Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)   - Ажойибсан-а , Элнора ,- ташқарига чиққач дугонасидан ўпкалади Осиё ,- нима учун бу йигитларга исмимизни айтдинг ?   Элнора бепарво қўл силтади :   - Шунга асабинг бузиляптими , дугош ? Ҳа энди гапнинг орасида ўрни келиб қолди- да . Қайтиб бу йигитларни кўрамизми , йўқми ? Ташвиш чекма. Ундан кўра Сайфиевани маърузасига кеч қолмаслигимизни ўйлаб , кайфиятингни кўтар !    - Ҳа майли ,- деди Осиё жонланиб ,- ҳақиқатдан ҳам дарсга кеч қолмаслигимиз қойилмақом иш бўладиган бўлди.   - Осиё , - муғомбирона кулимсиради Элнора ,- аслида ҳалиги йигитлар заб келишган эканми ? Айниқса Умид деганлари сенга бошқача қарад
ЖАРОХАТ. 4-қисм. Муаллиф: Дилором Қосимова.       Дадамлар оилада уч ўғил. Дадам ўртанчаси. Катта амакимда, тўртда ўғил бор. Бизни оилада, икки ўғил, бир қиз. Яъни мен. Кичик амакимда уч ўғил бор. Мен оилани  ягона қиз набирасиман. Менимча ягоналигимча қолсам керак. Аммамиз йўқ бўлгани, ва оилада мендан бошқа қиз набира бўлмагани учун. Мени бошқача яхши кўради ҳамма. Ҳатто ўзимдан катта амакивачча акаларим, ва ўз акаларим ҳам "сиз" деб мурожат қилишади. Ўзимни ҳудди маликалардек ҳис қилиб катта бўлганман. Акаларим, дадам, амакиларим, ҳамма-ҳаммаси менга ҳеч қачон босим ўтказишмаган. Менга бирон нимани айтишса ҳам, буйруқ берса ҳам, юмшоқлик билан тушинтириб буюришган. Шу лаънатига унаш
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 3 - қисм. Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)    Осиё эртаси тонгда нонушта қилиб ўқишга отланди . Мана икки йил-ки, у педагогика университетининг талабаси. Осиё аяси Латофат каби мактабга илк бора қадам қўйган болажонларга дунёни танитишни истарди. Унинг орзуси ўтган йили амалга ошган , имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб грант асосида ўқишга қабул қилинган эди.    Осиё тушгача маърузаларни жон қулоғи билан тинглади. Дастлабки икки пара унинг севимли устози Табассум Комиловнанинг дарслари эди.    Вақт қандай ўтганини сезмай қолган Осиё қўнғироқ чалингач ўзига келди .    - Осиёжон , тез - тез қимирлай қол энди,- шаддодгина дугонаси Элнора уни тезлаштирди ,- бош
ҚАЛБ БИЛАН КЎРИШ...... 💦
(воқейлик асосида ёзилди.)
Абитурент пайтим отам Фарғоналик яқин таниши орқали ижарада туришим учун бир хонадонни топди. - дея гап бошлаб давом этди бир опамиз.... У ерда менга тенгдош бўлган вилоятдан келган икки қиз ҳам бор экан. Улар билан бир хонага жойлашдим. Кафтдаккина ҳовлида.... узум, анор, анжир ва кўп бошқа турдаги мевали дарахтлар ҳам бор экан. Уй эгаси Эътиборхон опа (турмушдан қайтган бўлсалар керак) нинг ота ҳовлиси экан. Ҳовлида яна бир киши яшарди. Ҳамма у кишига қори ака деб мурожаат қилишар.... кўзлари ожиз бўлса ҳам жудаям зийрак ва оқил инсон эдилар. Борган кунимизнинг эртаси куни уй эгаси бизни ёнимизга кириб шу
Показать ещё