---------------
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир гуруҳ одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Эй Аллоҳнинг расули! Қиёмат куни Роббимизни кўрамизми?» дейишди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Тўлиной кечасида ойни кўришда зарар топасизларми?» дедилар.
Улар «Йўқ! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
(Ул зот(: «Булут йўқ бўлганда қуёшни кўришда зарар топсиз-ларми?» дедилар.
(Улар) «Йўқ! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
(Ул зот) «Албатта, сизлар У Зотни (яний Аллоҳ Таолони) анашундоқ кўрасизлар. Аллоҳ Қиёмат Куни одамларни жамлаб туриб «Ким нимага ибодат қилган бўлса, ўшанга эргашсин» дейди. Қуёшга ибодат қилиб юрган куёшга эргашади. Ойга ибодат қилиб юрган ойга эргашади. Тоғутларга ибодат қилиб юрган тоғутларга эргашади. Ва ушбу Уммат қолади. Унинг ичида мунофиқлари ҳам бўлади. Аллоҳ Таборака ва Таоло уларнинг олдига улар танийдиган сувратдан бошқа сувратда келиб:
«Мен Роббингизман!» дейди.
(Мўминлар) «Сенинг шаррингдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Роббимиз ҳузуримизга келгунча мана шу жойимизда тураверамиз.
Қачон Роббимиз келса, уни таниймиз», дейишади.
Шунда Аллоҳ Таоло уларнинг олдига ўзлари танийдиган сувратда келади ва:
«Мен Роббингизман!» дейди.
(Улар) «Сен Рообимизсан!» дейишади ва У Зотга эргашишишади.
Жаҳаннам устига Сирот қурилади. Мен ўз умматим ила ундан биринчи бўлиб ўтаман. У кунда расуллардан бошқа ҳеч ким гапирмайди. У Кунда расулларнинг дуоси «Эй Аллоҳим! Саломат қил! Саломат қил!» бўлур. Жаҳаннамда Саъдоннинг тиконига ўхшаш омбилар бўлур. Саъдонни кўрганмисизлар?» дедилар.
(Одамлар) «Ҳа! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
(Ул зот) «Албатта, улар Саъдоннинг тиконига ўхшаш бўлади. Фақатгина унинг катталиги қадарини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Одамларни амаллари сабабли илиб олади. Улардан баъзилари амали туфайли ҳалокатга учрайди. Баъзилари ўтиб кетиб нажот топади. Аллоҳ бандалар ўртасида ҳукм чиқаришдан фориғ бўлиб, Ўз раҳмати ила Ўзи ирода қилганларни чиқаришни истаганда, Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган, Аллоҳ Таоло уни раҳмат қилишни ирода қилган, лаа илаҳа иллаллоҳуни айтгандан баъзиларини Дўзахдан чиқаришни фаришталарга амр қилади. Бас, (фаришталар) уларни дўзах ичида сажданинг асаридан таниб оладилар ва дўзахдан чиқариб оладилар. Улар куйиб кўмирга айланган бўладилар. Уларнинг устидан ҳаёт суви қуйилади. Шунда улар селхонадан униб чиққан дондек ўсиб чиқадилар. Сўнгра Аллоҳ бандалар орасида ҳукм чиқаришдан фориғ бўлади.
Шунда Дўзахга қараб турган бир киши қолади. Ўша аҳли Жаннатдан Жаннатга охирги кирган одам бўлади. Бас, у:
«Эй Роббим! Юзимни Дўзахдан бур. Унинг шамоли мени ҳалок қилди. Унинг олови мени куйдирди» дейди ва Аллоҳга хоҳлаганича дуо қилади.
Шунда Аллоҳ Таборака ва Таоло: «Сенга ўшани қилсам, ундан бошқани сўрашни ҳам истайсанми?» дейди.
(Банда) «Сендан бундан бошқани сўрамайман», дейди ва Роббисига Аллоҳ хоҳлаганича аҳдлар ва мийсоқлар беради.
Шунда Аллоҳ унинг юзини дўзахдан ўгиради. Қачонки у Жаннатга юзланиб уни кўрганида Аллоҳ истаганича сукут сақлайди ва сўнгра:
«Эй Роббим! Мени Жаннатнинг эшигига олиб бор», дейди.
Шунда Аллоҳ унга:
«Шўринг қурисин! Сенга берган нарсамдан бошқани сўрамаслик ҳақида аҳдлар ва мийсоқлар бермаган эдингми?! Эй Одам боласи! Қанчалар ҳам бевафосан-а!» дейди.
У «Эй Роббим!» дея Аллоҳга дуолар қилади.
Охири У зот унга:
«Сенга ўшани берсам, эҳтимол ундан бошқани сўрарсан?» дейди.
(У яна) «Иззтинг ила қасамки, йўқ!» дейди ва Роббисига Аллоҳ хоҳлаганича аҳдлар ва мийсоқлар беради.
Кейин У зот уни Жаннат эшиги олдига олиб боради. У Жаннат эшиги олдида турганида Жаннат унга кенгаяди. Бас, ундаги яхшилик ва сурурни кўради. Сўнг Аллоҳ хоҳлаганича сукут сақлаб туради-да:
«Эй Роббим! Мени Жаннатга кирит!» дейди.
Шунда Аллоҳ Таборака ва Таоло унга:
«Шўринг қурисин! Сенга берган нарсамдан бошқани сўрамаслик ҳақида аҳдлар ва мийсоқлар бермаган эдингми?! Эй Одам боласи! Қанчалар ҳам бевафосан-а!» дейди.
(У яна) «Эй Роббим! Халқингнинг энг бадбахти бўлмайин», дейдида Аллоҳга дуо қилишда бардавом бўлади. Охири Аллоҳ Таборака ва Таоло ундан кулиб юборади. Аллоҳ ундан кула туриб «Жаннатга кир» дейди. У Жаннатга кирганда, Аллоҳ унга «орзу қил» дейди. У Роббисидан сўрайди ва орзу қилади. Ҳаттоки Аллоҳ унга уларни, буларни эслатади. Токи унинг орзулари тугаганда Аллоҳ таоло «Ўшанинг ҳаммаси ва у билан бирга яна шунча нарса сенга бўлсин», дейди.
Абу Ҳурайра бу ҳадисни айтганда Абу Саъид ўтирган эди. Бас, у «шаҳодат бераманки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Ўшанинг ҳаммаси ва у билан бирга унинг ўн баробари сенга бўлсин» деганларини ёдлаб олганман», деди.
Шунда Абу Ҳурайра: «Мен фақатгина «Ўшанинг ҳаммаси ва у билан бирга яна шунча нарса сенга бўлсин»ни ёд олганман», деди».
Бухорий 7437 ривоят қилган.
Ушбу ҳадисдан олинган фойдалар:
. Энг аввало Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадисни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламлан тўлиқ мукаммал эштиб ўзидан кейнги авлодга ҳарфма ҳарф сўзма сўз етқазишлари. Бу эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни ҳотираларари нақадар ажоиб эканидан ва ул зотни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига рағбатлари нақадар буюк эканига далолат қилади. Ва бу Аллоҳ Таолони ушбу илмларни келажак авлодлар учун сақлашининг буюк бир кўринишларидан биридир.
2. Ўша маҳалдаги саҳобеларни Қиёмат Кунидаги воқеиликга аҳмаиятлари катта экани ва уларнинг саволидан шу нарса маьлум бўладики, улар Роббиларини кўришга интилишлар, оҳиратдаги инсонлар ҳолати қандай бўлишга бўлган илм излашлари қаттиқ бўлган ва шу сабаб улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳни кўрамизми деб савол беришгани катта илмлардан биридир.
3. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берилган саволга мукаммал ва бошдин оёқ тарзда жавоб беришлари. Масалан саҳобелар Аллоҳни кўрамизми деб савол беришди, бунга жавобан эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ҳа" деб қолмасдан балки аниқ ва тиниқ тарзда мисоллар келтириб қатий далиллар асосида жавоб бердилар ва яна ўзларидан қўшимча қилиб Қиёмат Кунидаги жуда ҳам кўп воқеалар ҳақида зикр қилдилар.
4. Ушбу ҳадисда жуда ҳам кўп эьтқоди ҳабарлар баён қилинган. Бу ҳабарлар мўминларни қатьий эьтиқодлари учун ва бидьат аҳлининг пуч эьтқодларига раддия тарзда ҳам баён қилинади.
Масалан.
Биринчи: Аллоҳ Таолони Қиёмат Кунида мўминлар ўз кўзлари билан аниқ ва тиниқ кўришлари. Бу Аҳли Сунна вал Жамоа мазҳаби бўлиб бунда ҳеч қандай иҳтилоф йўқ. Бидьат аҳли эса Қиёмат Кунида бандалар Аллоҳ Юзини кўзлари билан кўрмайдилар деган пуч эьтиқодни даьво қиладилар. Шу сабабдан ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берилган саволга мукаммал тарзда ҳудди булутсиз тўлин ой кечада ойни кўришликга ҳеч нима ҳалқит бермагани каби мўминлар ҳам Аллоҳни ҳудди шундай тарзда аниқ кўришлари.
Иккинчи: Қиёмат Куни Аллоҳ Таоло ҳаётий дунёда Унга куфр ва ширк келтирган бандаларини ўзлари сиғинган пуч илоҳлари кетидан боришларига ундайди. Яний мушриклар ва кофирлар Қиёмат Кунида ҳеч қачон нажот топмасликлари ва улар Аллоҳга шерик қилган нарсалари уларга ҳаётий дунёда фойда ва зарар бермагани каби Қиёмат Кунида ҳам уларга ҳеч қандай фойда бера олмас ва улардан абадий Жаҳаннам деган зарарни кетказа олмас.
Бу билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларни Тавҳидда собит бўлишга ва Роббиларига ҳеч қачон ширк келтирмасликга даьват қилмоқдалар.
Учинчи: Ушбу ҳадисда Аллоҳ Таолога Сурат (яний Сийрат( Сифат исбот қилинмоқда.Чунки ҳадисда Қиёмат Кунида Аллоҳ Таоло мўмин бандалари олдига улар танимайдиган бир Суратда келади ва уларга Мен сизларнинг Роббиларингизман дейди. Мўминлар эса Роббиларини бундай Сифат билан танимасликларини баён қиладилар. Яний мўминлар Роббиларини улар Қурьон ва Саҳиҳ ҳадиларда келган Олий Комил Сифатлари билан таниганлар шу сабабдан Роббилари улар олдига бошқа Суратда келганда улар (мўминлар) Унга салбий жавоб қайтарадилар. Ушбу ҳабарлар Аллоҳ Таолони Ўзина Ҳос бўлган Комил Кўриниши бор эканига далилдир ва бунга Аҳли Сунна тўлиқ иймон келтирган. Шу ўринда бидьат аҳлига раддия келади. Ваҳоланки улар Аллоҳ Таолони Кўриниши ва Сийрати бор эканига шубҳа қиладилар.
Тўртинчи: Ва яна ушбу ҳадисда Аллоҳ Толони Келиши Сифатига далил бор. Аксарият бидьат аҳли Аллоҳ Таолони Келиш ёки Тушиш Сифатларига шубҳа билан қарайдилар. Қиёмат Кунида эса Аллоҳ Таоло Шаҳсан Ўзи мўминлар олдига келади ва Ўзи ҳақида уларга кўриниш беради. Бу эса буюк ва олий Роббимизнинг ҳоҳлаган ишни қиладиган Зот эканига ҳужжатдир.
5. Ҳадисда Сирот кўприги ҳақида ҳабар берилмоқда. У қизиб турган Жаҳаннам устига қуриладиган энг юпқа ва энг ўткир кўприк бўлиб бундан инсонлар ўтадилар. Бу кўприк Қиёмат Кунидаги Аллоҳ Таолонинг бандалари устилаги адолатларидан биридир. Бу кўприк Аллоҳ Таолони изни билан мўминларни, мунофиқ ва кофир мушриклардан ажратиб олади. Бу кўприкдан энг аввал ўтадиган Уммат бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигидаги мусулмон уматидир.
6. У Куннинг даҳшатидан ҳатто Аллоҳнинг росуллари ҳам ўзларини ўйлаб қоладилар ва айтар сўзалри: "Роббим саломат қил" дейшдан бошқа гап бўлмайди. Чунки У Куннинг даҳшати барча маҳлуқотларни инсу жинларни қамраб олади.
7 Ва яна У Кунда Жаҳаннамда Саьдо тиконига ўҳшаш омбил илгаклар бўлиб у бандалар орасидан инсонларни амаллари сабаб илиб олади. Инсонлар амаллари сабаб У Кунда анашу омбиллардан ўтадилар.
8. Сўнг Аллоҳ Таоло роҳматини Унга ҳаётий дунёда асло ширк келтирмасдан ўтиб лаа илааҳа иллаллоҳ калимаси шартларига роя қилган аммо баьзи нафсоний гуноҳларни қилиб Аллоҳга осий бўлиб қолган ва шу сабаб Жаҳаннамга тушган муваҳҳид бандаларига қаратади. Аллоҳ уларни Жаҳаннамдан чиқаришни истайди. Демак инсон роя қилиши керак бўлган Тавҳид шартларидан бошқа яна Аллоҳ Таолонинг чегаралари бузмаслик таоаблари бор. Яний ширкдан кичик бўлган аммо оғир гуноҳларга яқин келмаслик шартлари. Бу эса Аллоҳ Ўз Китоби Қурьонда белгилаб қўйган тақиқлар бўлиб, уни ким бузса, уни Аллоҳ Таоло Қиёмат Кунида аламлик азобга киритиши ва жазолаши мумкун. Жаҳаннамдаги Жазо муддати тугугач Аллоҳ Таоло фаришталарга буюрадики ана шу муваҳҳидларни Жаҳаннамда олиб чиқишни. Фаришталар Жаҳаннамга уларни аҳтариб киргач Жаҳаннамда қолган муваҳҳидларни пешонасидаги сажда изларидан таниб оладилар ва уларни куйиб жизғанак бўлиб кўмирга айланган жасадларини олиб чиқадилар. Ва улар устидан ҳаёт дарёсини сувларини қуядилар. Сўнг улар Аллоҳни изни билан қаттиқ сел ёмғиридан кегин униб чиққан майсалар каби униб чиқадилар ва ўз манзиллари мангу роҳат диёрлари Жаннатга киритадилар.
9. Ўша Кунда юзи Жаҳаннам сари қараб қолган бир банда бўлиб у Роббисига уни Жаҳаннамдан узоқ қилишини сўраб Унга илтижо қилади ва бундан бошқа нарсани сўрамасликни қасам ичиб ваьдалар беради
Қачонки Аллоҳ Уни ҳожатини чиқаргач у яна ваьдасини қасамини унитиб Роббисига дуо қилаверади. Роббиси унга бу ишини эслатади аммо у дуо илтижода давом этаверади ва Рообисининг марҳаматидан асло ноумид бўлмагнлигидан Роббиси кулиб юборади ва уни Жаннатга киритади. Бунда бизларга шундай эслатма борки, Аллоҳдан ҳеч қачон ноумид бўлмаслик, дуо ва илтижода Роббийдан доим мадад ва ёрдам сўрашликга даьват бор. Ўша банда ҳатто Роббий Номига қасам ичган бўлсада, Роббсини роҳматини кўрган сари қасамини бузиб Роббсини ўша роҳматини талаб қилаверди ва оқибат Жаннатга кирди. Биз ҳам агар бу ҳаётий дунёда Роббимиздан яҳшиликлар ва Уни роҳмати сари амал ва дуода мана шундай тиришқоқлик рағбат саи ҳаракат кўрсатсак ин ша Аллоҳ Роббимизнинг роҳматларига эришамиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев