🌹 Ростгўй одам бойдир,
🥀 Ёлғончи эса доим сиқилиб, эзилиб яшайди.
🌹 Тақводор одам бойдир,
🥀 Фосиқ эса доимий ваҳшатда (ёлғизликда) яшайди.
🌹Яхшилик қилувчи бойдир,
🥀Ёмонлик қилувчи ўз ёмонлигидан қайғуга ботиб, ич-этини еб юради.
🌹 Олим одам илми билан бойдир,
🥀 Жоҳил эса илмсиз ёки илми оз бўлгани сабабли фақирдир.
🌹 Сабрли одам бойдир, сабрининг мукофотини олувчидир,
🥀 Умидсиз, бесабр одам маҳзундир.
🌹Қариндошига силаи раҳм қилувчи одам бойдир,
🥀 Қариндоши билан алоқани узувчи ҳар қанча моли кўп бўлса ҳам фақирдир.
🌹 Ота-онасига яхшилик қилувчи бу яхшилигининг баракаси билан бойдир,
🥀 Уларга ёмонлик қилувчи фақирдир, яхшилик қилиш неъматидан маҳрумдир.
🌹 Қўли очиқ, саховатли киши бойдир. Чунки Аллоҳ таоло унинг садақалари ўрнини зиёдаси билан тўлдириб беради.
🥀 Бахил кимса ҳар қанча пули кўп бўлса ҳам фақирдир.
🌹 Аллоҳ таолони зикр қилувчи одам бойдир,
🥀 Аллоҳни зикр қилмай, ғафлатда юрган кимса фақирдир.
🌹 Аллоҳ таолога итоат қилувчи бойдир, бахтлидир,
🥀 Осий эса фақирдир, бахтсиздир.
📚 "Ким бахтли бўлишни хоҳлайди?" номли мақоладан олинди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев