Қуръон варақлаётган қўллар чиройли!
Тирноқлари устида нурлар ўйнайди, сувлар сирғанади, фаришталарнинг ҳавасини келтиради, бу дунёдан Каломуллоҳни вароқлолмай кетганлар Иллийндан туриб бу қўлларга армон билан термулади.
Ясама киприклар соя солиб турган кўзлар чиройли эмас...
Раҳмат ёшлари етмиш минг йил йўл босиб, тавоф учун келган кўзлар чиройли!
Қуръонни сатрма-сатр кезган, сажда чоғи жойнамозга тикилган кўзлар чиройли...
Ошланган, тарошланган, силлиқланган ва ортиқча туклардан тозаланган пешона ҳам чиройли эмас...
Таҳорат сувлари ювган, поклаган, сажда кўрган ва ҳамиша нур ёғилиб турган манглай чиройли!
Ҳеч ким сув ичмайдиган ва қимматбаҳо сервантда зари тўкилмай турган чойнак қийматли эмас, таҳоратга яраган, пластмасса бўлса ҳам соҳибига ҳизмат қилган обдаста қийматли!
Сизга ҳам шу чиройли нарсалар йўлдош бўлсин!
©️Ummu Zaynab Ummu
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2