«Суҳбатларимиз чиройли бўлиши мумкин, одамларнинг кўзидан ёш чиқадиган гаплар гапириш, қойил қолиб, эртага уч-тўрт кун гапириб, фалончи гапни қойил қилди, дейиши ҳам мумкин. Аммо шу гап гаплигича қолса, бунинг нима фойдаси бор?! Ҳеч бўлмаса, битта суҳбатдан битта сўзни амалга олайлик. Майли, ҳаммасини бажара олмасмиз, лекин »мен мана шу нарсани билмас эканман, энди билдим, шунга бир амал қилай«, деб кўчага чиққандан кейин шунга уриниб кўрайлик - Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлиб кетади! Ана шунда аҳлоқ маъноси кўтарилади, қалбимиз покланади, нафсимиз жиловланади, бизни ёмонликка тортмайди». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рoҳимаҳуллоҳ
ОНАЛАР
Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Кутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни бувим ўз қўллари билан ёзганлар. Мақсадлари фарзанд ва набираларини китоб сотиб олиш ва уни лавҳга ёзиш машаққатидан озод қилиш бўлган. Бу китобларнинг баъзиси 7 мужалладдан иборат. Улар ҳали ҳам турибди".
Унинг гапларини эшитиб ажабланасан. Ўтган асрда Мавритания диёрининг Шинқит шаҳрида ўқийдиган, ёзадиган, тушунтирадиган, фарзандларига арабий ва шаръий билимларни ўргатадиган оналар бўлганидан ажабланасан. Биз ўзимизни ривожланган, илмий жиҳатдан улардан олдинда деб ўйлаймиз. Ҳа, бизда технология ривожланган, ғарблашишда улардан олдиндамиз. Аммо илмда, динда улардан анча ортдами
​Жароҳатингизга ўз ҳаққича йиғидан беринг, йиғлашда роҳат бор...
Муҳаммад Шукрийинг "Қотган нон" асарида шундай дейилади:
"У онасининг ўлими ҳақида шундай дейди:
"Онам вафот этганларида йиғламадим. Зеро, мендаги маҳзунлик кўз ёшлари орқали ифодалашдан кўра анча каттароқ эди!"
"Қотган нон" соҳиби айтганидек, дунёда шунақанги қайғулар борки, уларни кўз ёшлари билан ифодалаб бўлмайди. Ҳатто бу қайғуларга йиғласак-да, унинг ҳаққича йиғлай олмаймиз. Дунёда шундай кулфатлар борки, агар унинг ҳаққича йиғламоқчи бўлсак, қон йиғлашимизга тўғри келади. Инсонлар кўксида шунақанги оловлар ёнадики, уни денгизлар суви ўчира олмайди, кўз ёшлари қандай ўчирсин?!
Дунёда шунақанги умидсизликл
Акс садо ва ҳаёт.
Ота билан ўғил тоғда кезиб юришарди. Бирдан ўғли қоқилиб тушди ва жони оғриб, бақириб юборди. Узоқдаги чўққидан у чеккан “оҳ" акс-садоси келди. Бола бу садони эшитиб, ҳайрон қолди ва: “Сен кимсан?” деб бақирди. Яна: “Сен кимсан?” деб акс-садо келди. Бола ғазаб билан: “Сен қўрқоқсан!” деб бақирди. Тоғдан ҳам: “Сен қўрқоқсан!” деган жавоб келди.
Бола отасига қараб:
— Дада, нима бўляпти? — деб сўради.
— Ўғлим, буни билиб ол, — дедию отаси тоққа қараб: “Сенга ҳайронман!” деб бақирди. Тоғдан жавоб келди: “Сенга ҳайронман!” Отаси энди: “Сен муҳташамсан!” деб бақирди. Жавоб келди: “Сен муҳташамсан!” Бола ҳайрон қолди, аммо ҳали ҳам нималар бўлаётганини фаҳмлай олмасди. От
  • Класс
Намоз ўқимасликка баҳона йўқ
Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.
Аёлидан «Болалар намоз ўқишдими?» деб сўради.
«Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди» деб жавоб берди аёли.
«Уларни уйғот!» деди эри.
Аёли «Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ» деди.
Бу гапни эшитган эри шундай деди: «Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот:
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَة
СЕВИКЛИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ...
У зот алайҳиссаломнинг сукутлари узоқ, кулгулари кам эди. Асосан, табассум қилардилар.
У зот алайҳиссалом тунги намозни қолдирмас, агар бемор бўлсалар, ўтириб бўлса ҳам ўқирдилар.
У зот алайҳиссалом болалар ёнидан ўтсалар, уларга салом берардилар.
У зот алайҳиссалом инсонлар ичида болалар ва аҳли оилаларига энг меҳрибонроғи эдилар.
У зот алайҳиссалом соқоллари қалин, ҳайбатлари улуғвор эди.
У зот алайҳиссалом душанба ва пайшанба кунларининг рўзасини эҳтимом билан тутардилар.
У зот алайҳиссалом ухлаётганларида ҳам мисвоклари ёнларида турарди. Уйғонишлари билан аввал мисвок қилардилар.
У зот алайҳиссалом ҳар доим Аллоҳ таолони
00:12
Бўлган воқеа
Бир оила бор. Исломга Аллоҳ қодир қилганча амал қилишар эди. Боллар ҳам ота онасига итоатли. Эр хотин ҳам аҳил.
Лекин¸ нимадир бўлдию оилада тушунмовчиликлар бошланди. Эр хотин бир бирини тушунмаслик. Болаларда итоатсизлик, уйда жанжаллар.
Аёл нима қилишини билмай бир аҳли илмнинг олдига бориб маслаҳат сўради.
Аҳли илм инсон у аёлга уйда "Бақара сураси"ни ўқишни ва доим телефонда ёки тасмада бақара сурасини қўйиб қўйишни маслаҳат берди.
Аёл ҳам маслаҳатга амал қилиб уйда бақара сурасини ўқишни ва телефонда ҳам доимо қўйиб қўйишининг бошлади.
Бир хафталар ўтар ўтмас аёл туш кўрди. Тушида бир қоп қора махлуқ (кичкина фарзандчалари ҳам бор) аёлнинг уйини хафа бўлган ҳолда
00:18
C24SErnpI2h
2 086 просмотров
  • Класс
Показать ещё