«Суҳбатларимиз чиройли бўлиши мумкин, одамларнинг кўзидан ёш чиқадиган гаплар гапириш, қойил қолиб, эртага уч-тўрт кун гапириб, фалончи гапни қойил қилди, дейиши ҳам мумкин. Аммо шу гап гаплигича қолса, бунинг нима фойдаси бор?! Ҳеч бўлмаса, битта суҳбатдан битта сўзни амалга олайлик. Майли, ҳаммасини бажара олмасмиз, лекин »мен мана шу нарсани билмас эканман, энди билдим, шунга бир амал қилай«, деб кўчага чиққандан кейин шунга уриниб кўрайлик - Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлиб кетади! Ана шунда аҳлоқ маъноси кўтарилади, қалбимиз покланади, нафсимиз жиловланади, бизни ёмонликка тортмайди». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рoҳимаҳуллоҳ
Маникюр қилинган бармоқлар чиройли эмас...
Қуръон варақлаётган қўллар чиройли!
Тирноқлари устида нурлар ўйнайди, сувлар сирғанади, фаришталарнинг ҳавасини келтиради, бу дунёдан Каломуллоҳни вароқлолмай кетганлар Иллийндан туриб бу қўлларга армон билан термулади.
Ясама киприклар соя солиб турган кўзлар чиройли эмас...
Раҳмат ёшлари етмиш минг йил йўл босиб, тавоф учун келган кўзлар чиройли!
Қуръонни сатрма-сатр кезган, сажда чоғи жойнамозга тикилган кўзлар чиройли...
Ошланган, тарошланган, силлиқланган ва ортиқча туклардан тозаланган пешона ҳам чиройли эмас...
Таҳорат сувлари ювган, поклаган, сажда кўрган ва ҳамиша нур ёғилиб турган манглай чиройли!
Ҳеч ким сув ичмайд
01:08
C4FtqiMy60p
1 101 просмотр
  • Класс
Соябон!
Ёз мавсумларининг бирида кучли қурғоқчилик авж олиб кичкинагина қишлоқдаги экин - текинларга таҳдид сола бошлайди.
Жазирамали бозор кунларининг бирида қишлоқ имоми жамоат аҳлига қарата шундай дейди: "Бизни ёмғир дуосидан бошқа ҳеч нарса қутқара олмайди. Уйга боринг, дуо қилинг, ишонинг ва келаси якшанба тангри ёмғир юборгани боис раҳмат айтишга тайёр бўлиб келинг".
Одамлар ўзларига тайинланган вазифаларни адо этиб, кейинги якшанба куни айтилган жойга тўпландилар. Аммо имом уларни кўриши билан жаҳл отига миниб:
- Бугун дуо қилмабсиз. Демак, ҳали ҳам етарлича ишонмаяпсиз, - дейди.
- Ия, - деб эътироз қилади одамлар, - дуо қилдик ва чиндан ҳам ишоняпмиз.
- Ишоняпсизми? - деб сўр
«Туз ҳақи»
Шимолий Африкадаги баъзи давлатларда Ҳайит куни эрталаб ажойиб одат бор экан.
Аёл уйларни тозалаб, ҳамма нарсаларни тартибга келтириб, хушбўйликларни тутатиб, сўнг ўзига оро бериб, ҳайит намозини адо этиб уйга қайтган эрини кутиб олар экан.
Қўлида ширинликлар солинган товоқ ва бир финжон қаҳва бўлар экан.
Эр қаҳвани ичади. Аммо финжонни бўш қайтармай, ичига имкониятига қараб тилла ёки кумушдан ишланган тақинчоқ солиб қайтарар экан.
Ҳадянинг тури эрнинг имконига қараб ўзгариши мумкин. Ҳино ёки бир парча мато ёки тилла тақинчоқ бўлар экан.
Мана шу ҳадяни «Туз ҳақи» дейишади.
Бу одат аёлнинг Рамазон ойидаги сабри ва чеккан машаққатларини тақдирлаш ва эътироф этиш учун жор
  • Класс
💰Бой бўлишни истасангиз...
🌹 Ростгўй одам бойдир,
🥀 Ёлғончи эса доим сиқилиб, эзилиб яшайди.
🌹 Тақводор одам бойдир,
🥀 Фосиқ эса доимий ваҳшатда (ёлғизликда) яшайди.
🌹Яхшилик қилувчи бойдир,
🥀Ёмонлик қилувчи ўз ёмонлигидан қайғуга ботиб, ич-этини еб юради.
🌹 Олим одам илми билан бойдир,
🥀 Жоҳил эса илмсиз ёки илми оз бўлгани сабабли фақирдир.
🌹 Сабрли одам бойдир, сабрининг мукофотини олувчидир,
🥀 Умидсиз, бесабр одам маҳзундир.
🌹Қариндошига силаи раҳм қилувчи одам бойдир,
🥀 Қариндоши билан алоқани узувчи ҳар қанча моли кўп бўлса ҳам фақирдир.
🌹 Ота-онасига яхшилик қилувчи бу яхшилигининг баракаси билан бойдир,
🥀 Уларга ёмонлик қилувчи фақирдир, яхшилик қилиш неъ
Показать ещё