Суҳбат
Кимга кўпроқ оғир: аёлгами ё эркакка?
Оилаларнинг ажралиб кетиши – жамият учун офатдир. Сўнгги йилларда ажрашиш учун ариза топшираётган жуфтликлар сони тобора кўпаймоқда. Сабаблар ҳам турлича: оддий ҳаётий эътирозлардан тортиб, хиёнату зўравонликларгача... Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2018 йилнинг январидан сентябрь ойига қадар мамлакатимиз ФҲДЁ бўлимларида 23,8 минг ажралиш қайд этилган. Давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, муаммоли жуфтликларга психологик ёрдам кўрсатиш барибир муҳимлиги ва долзарблигича қолмоқда. Бу масала борасида аҳолининг саводхонлиги ҳам кўнгилдагидек эмаслиги бор гап. Никоҳни қандай сақлаб қолиш ва оила қуришда хатога йўл қўйм