САЖДА...
Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:
– Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, – деди.
– Тинчликми? – сўрадим мен.
– Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради…
Тил саратони бўлган экан, унинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган. Операциядан эса, беш фоиз умид бор, холос.
Мен бемор йигитга юзландим:
– Сенга бу дардни ким берди?
– Аллоҳ.
– Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?
– ...
– Мусибат, ё гуноҳ сабабидан тушади ёки Аллоҳ суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллоҳ сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Би