"Нима учун Конституция лойиҳасида эркак ва аёл сўзлари тушиб қолмоқда?" деб савол беряпти Расул Кушербаев. Ўзи олдин бормиди? Яъни амалдаги Конституцияда эркак ва аёл деган сўзлар бормиди деган саволга жавоб йўқ. Шунчаки тўшиб қоптию дейиляпти холос. Видеода амалдаги ва янгиланаётган Конституцияда, Оила бобида нега бундай дейилганига муносабат берилди. Кузатиб бораётганингиз учун раҳмат! https://youtu.be/m9h3YBUCkJs
Никоҳ масаласи ҳар ким учун алоҳида бир танловдир. Никоҳни мажбурият деб қараш тўғри эмас. Масъулият деб қараш керак. Тармоқларда қўшхотинлик расво, шунинг учун аёлар ўляпти, ўлдириляпти, бу ишларга барҳам бериш керак деган фикрларни ўқиб, гап Ислом динига бориб тақалаётганига ачиниб кетяпман. Эътиқодимиз турли жамиятларда турли вариантлар бўлишини, бироқ қайси вариантни танлаш ўзимизга боғлиқлигини айтади. Айтганча, мактабда дарсдан кейин, фаррошлар йиғиштиришгунча синфда 4-5 дақиқа видео ролик олишга қарор қилдим. Офисни қаердан топаман ҳозир? Ютуб канал ҳам очилди, кўринглар, фикр маъқул келмаса ёки мен бошқа сиз таналаган вариантдан бошқасини танлайман дегувчилар бўлса, изоҳ ёзарси
Ушбу канал инсон ҳуқуқлари бўйича хабарлар, маълумотлар, фикрлар ва таклифлар учун яратилди. Каналдаги мақолалар маъқул келаётган бўлса, фаолиятимизни янада сифатли бўлишини истаётган бўлсангиз ўз ҳиссангизни қўшинг: 8600 0423 2956 ...
"Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича текширув ўтказади Сенат ва Қонунчилик палатаси июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузди. Комиссияга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади. Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллари ва халқ депутатлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилди." Қизиқ, Жўқорғу Кенгес вакиллари ҳам бормикин? Қалампирдаги хабарга ишонсак, ўша моддалар яна ўзгариши мумкин дейилибди. Бошим қотди, Конституциянинг 3-моддаси ва 74-моддаси бир-бирига зид келса, 3-моддага қарашимиз керакми? 6 та моддани битта модда босиб к